Жанубий Корея бош мураббийи: "Терма жамоа эшиги ҳаммага очиқ"
12 dec 2018 18:14
News
Жанубий Корея бош мураббийи: "Терма жамоа эшиги ҳаммага очиқ"
Интервью мобайнида португалиялик мураббий терма жамоани Осиё Кубогига тайёргарлиги ҳамда мусобақага борадиган футболчилар рўйхати ҳақида гапирди. Бенту декабрь йиғинига 23 нафар футболчини таклиф этган.
"Ҳали якуний рўйхат маълум эмас, - дейди португалиялик мураббий. - Аммо терма жамоа эшиги ҳамма учун очиқ. Бир-иккита футболчини кўздан кечириб олгач тез орада рўйхатни эълон қиламиз. Мен энг аввало футболчиларнинг сифати ва иқтидорига қарайман. Қўл остимдаги жамоа кучли бўлиши шарт".
"Декабрдаги йиғинга беш нафар янги футболчини таклиф этдим. Улар олдин терма жамоада ўйнамаган. Мен учун муҳими, Осиё Кубогига қадар жамоанинг жисмоний ҳолатини бир маромда ушлаб туриш. Мусобақада дастлабки икки турни етакчимиз Сон Хёнг Минсиз ўтказишимизга тўғри келади. Чунки "Тоттенхэм" билан шундай келишувга эришганмиз. Сон бироз кеч қўшилади, лекин бу муаммо бўлмайди".
Similar news
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Comments