Latest news

13:45"Рома" ҳужумчисига янги шартнома тайёрламоқда  0 13:17"Манчестер Юнайтед" Роналдунинг "Ал Насср" жамоасига қарши ўйнамоқчи  0 12:49"Барселона" "Челси"нинг Фермин Лопесга бўлган қизиқишига изоҳ берди  2 12:25U-23 Осиё кубоги финал босқичига қуръа ташланди. Ўзбекистон Корея Республикаси ва Эрон билан бир гуруҳда  21 12:15Бир қанча футбол федерациялари исроилликларни четлаштиришни талаб қилмоқда  5 11:41Расман: Ўзбекистон МТЖ 9 октябрь куни қайси термага қарши ўйнаши маълум  6 10:38Ханс-Дитер Флик ПСЖдан учралган мағлубиятга изоҳ берди  34 10:05Гвардиола "Монако"га қарши учрашувдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  2 09:37"Реал"чилар қайтишди. Бразилия терма жамоасининг октябрь ойидаги ўйинлари учун таркиби эълон қилинди  1 09:10Sofascore. Ашурматов "Истиқлол"да дебют баҳсидаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:44EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  18 08:21Sofascore. "Андижон" футболчилари кечаги учрашувдаги ҳаракатлари қандай баҳоланди?  3 07:53Винисиус Жуниор дунёнинг энг кўп маош олувчи футболчисига айланиши мумкин  4 07:15ОЧЛ-2. "Андижон" – "Ал Аҳли" 0:0   1 02:10ЕЧЛ. "Арсенал", "Боруссия Д" ва "Наполи"да ғалаба "Юве"да дуранг ва бошқа натижалар  18

Жанни Инфантино Тошкентга келади ва ЎФАнинг янги биносига илк ғиштни қўйиб беради News

Жанни Инфантино Тошкентга келади ва ЎФАнинг янги биносига илк ғиштни қўйиб беради

Футбол бўйича жаҳон чемпионати старти олдидан, бугун Россия пойтахтидаги "Кемпински отель" меҳмонхонасида Осиё футбол Конфедерациясининг умумий йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда FIFA Президенти Жанни Инфантино ҳам иштирок этди.

Хабарингиз бор, бу йилги Мундиалда қитъамиз шарафини бешта терма жамоа - Эрон, Япония, Саудия Арабистони, Жанубий Корея ва Австралия термалари ҳимоя қилишади. Бугунги йиғилишда FIFA Президенти Жанни Инфантино, қолаверса Осиё футбол Конфедерацияси раҳбари Шайх Салмон бин Иброҳим Ал Ҳалифа жаҳон чемпионатида иштирок этувчи Осиё терма жамоалари ва ҳакамларга омад тилади.

Жумладан, Жанни Инфантино йиғилиш давомида шундай деди: "Осиёда футбол жадаллик билан ривожланиб боряпти. Умид қиламанки, бу йилги мусобақада Осиё терма жамоалари ҳам ўзларини ҳар томонлама кўрсата олишади. Қолаверса, айни пайтда Осиёда ҳакамлик соҳаси ҳам анча ривожланган. Сўнгги йилларда ушбу қитъадан бир қатор кучли реферилар етишиб чиқди. Жаҳон чемпионатининг финал босқичида энг кўп ўйин ўтказиш бўйича рекордчи ҳам бугунги кунда айнан Осиёлик ҳакам Равшан Эрматов бўлиб тургани ҳам фикримга исбот бўла олади".

Эслатиб ўтамиз, жаҳон чемпионатида Осиёнинг беш карра энг яхши ҳаками, ҳамюртимиз Равшан Эрматов бошчилигидаги бригада ҳам иштирок этади. Шунингдек, ўзбек футболи тарихида илк маротаба Алим Арифов жаҳон чемпионатида комиссар вазифасини бажаради.

Йиғилишдан сўнг МОҚ Президенти ва ЎФА биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов Жанни Инфантино билан учрашди. МОҚ раҳбари мамлакатимизда спорт соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида FIFA Президентига сўзлаб берди. Ўз навбатида, жаҳондаги энг қудратли спорт ташкилотларидан бирининг раҳбари Инфантино ҳам ўзбек спортида рўй бераётган ўзгаришларни юқори баҳолади ва яқин орада шахсан ўзи Тошкентга ташриф буюришини ва ўзгаришларни бевосита кузатишини таъкидлаб ўтди.

Режага кўра, шу йилнинг ўзида "Миллий" стадион (собиқ "Бунёдкор") ҳудудида Ўзбекистон футбол ассоциацияси учун янги бино қурилиш ишлари бошлаб юборилади. Бинога биринчи ғиштни айнан FIFA президенти Жанни Инфантино қўйиб бериши кутилмоқда. Демак, шу йил якунига қадар FIFA раҳбари Тошкентга ташриф буюради.

Эслатиб ўтамиз, жаҳон чемпионати 14 июнь куни Москвадаги "Лужники" стадионида бошланади. Россия ҳамда Саудия Арабистони терма жамоалари ўртасида бўлиб ўтадиган очилиш учрашувини МОҚ Президенти ва ЎФА биринчи-вице президенти Умид Аҳмаджонов ҳам бевосита стадиондан кузатиб боради.

Rating: +28   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика