Latest news

01:15Расман: Азизбек Амонов "Бухоро" футболчисига айланди  5 01:04Равшан Ҳайдаров: "Йигитларда иштиёқ катта эди. Мухлислар қўллови билан ғалабага эришдик"  1 00:57Нодирбек Абдураззоқов: "Японияга қарши ўйинда ғалаба учун майдонга тушамиз. Голимни Ислом Тўхтахўжаевга бағишлайман"  3 00:45"Ювентус" Консейсауни "Порту"дан тўлиқ сотиб олди  0 00:17Рэшфорд "Барса" билан шартнома имзолади (Фабрицио Романо)  2 23:55"Андижон" назорат ўйинида камбэк эвазига ғалаба қозонди  1 23:24Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ЦСКАга қарши баҳс олиб боради  2 22:59"Ливерпуль" тўхтамоқчи эмас. Клуб Франция чемпионатидан вингер сотиб олмоқчи  1 22:35U-23. Ўзбекистон – Саудия Арабистони 3:1  3 22:25Мираброр Усмонов Кубоги-2025. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Саудия Арабистонига ҳеч қандай имконият қолдирмади  26 21:41Мюллер фаолиятини МЛСда давом эттиради  3 20:59Родриго "Реал"да қолмоқчи. Футболчи Алонсонинг фикрини ўзгартириш ниятида  5 20:21"Кристал Пэлас" Европа Лигасида четлаштирилиши бўйича спорт арбитраж судига апелляция берди  0 19:51Хави Симонс "Челси"га ўтишга рози  3 19:27Де Хеа: "Манчестер Юнайтед"да ўтказган йилларим учун Англиядан тушган таклифларни рад этдим"  2

Жанлуижи Буффон: «Роналду ва Бензема тушларимга кирмаяпти» News

Жанлуижи Буффон: «Роналду ва Бензема тушларимга кирмаяпти»

«Ювентус» посбони Жанлуижи Буффон ЕЧЛ финалидан олдин ўз фикрларини билдирди.

«Ажойиб қўллаб қувватлашни ҳис қилаяпмиз. «Реал» билан ўйинда бор кучимиз билан ўйнашимиз керак.

Ғалаба бизга қувонч бағишлайди. Роналду – барча учун намуна. Мен 39 ёшдаман, руҳий томонлама ўсишим кераклигини биламан. Дани ва Роналду каби футболчилар кўп нарса ютишган. Уларнинг орасида эканлигимдан хурсандман.

Ўз кучимизга ишонамиз, аммо осмонларда учмаяпмиз. «Реал» финалларда ғолиб чиқишга ўрганиб қолган, биз эса кўп бор финалда ютқазганмиз. Тарихни ўзгартириш учун имконият бор.



Роналду ва Бензема тушларимга кирмаяпти. Акс ҳолда «Реал»нинг қолган барча футболчилари ҳам тушимга кирарди. Бир тун етмаган бўларди!

2006 йилги ЖЧ финали ўтганига 11 йил ўтди, Зидан «Реал»ни бошқараётганидан хайрон бўлмадим. Ўз сифатларини йўқотмади, у – ғолиб. Футболчилик вақтида ғолиб эди, мураббий бўлиб ҳам шундай бўлиб қолган. Умид қиламанки эртага ғолиб бўлмайди. Аммо бу унинг обрўсига путур етказмайди», – дейди Буффон.

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика