Latest news

17:23Ўзбек футболида янги тажриба: "Пахтакор" – "Динамо" баҳсида ҳакам қарори бутун стадион бўйлаб эълон қилинади  1 17:16Ўзбекистон Кубоги. "Бухоро" – "Сўғдиёна". Таркиблар маълум   0 17:15Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" - "Динамо". Таркиблар маълум  3 16:46Александр Хомяков Қосимов, Бердиев, Агамурадов, Арвеладзе қаторидан жой олиши мумкин  0 16:26"Сўғдиёна" учинчи бор финал остонасида  1 16:08Расман: "Навбаҳор" Сергей Лушчанни истеъфога чиқарди  7 16:02Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Венгрия устидан ғалабага эришди  1 15:38"Бухоро"да бешинчиси беш бўладими?  5 15:12"Манчестер Сити" ПСЖ футболчиси учун 120 млн евро тайёрламоқда  0 14:39"Реал" Эдегорни ортга қайтармоқчи  10 14:10Футзал. Олий лига 2-тур учрашувларига Андижон мезбонлик қилади  1 13:43Манба: Отабек Шукуров фаолиятини қаерда давом эттириши маълум  1 13:16Испаниялик мураббий: "Ўзбекистон Кубоги финалига "Пахтакор" ва "Бухоро" чиқади"  9 12:49​"Ливерпуль" афсонасининг ўғиллари "Сити"да дебют қилди  0 12:22Ишончсизлик ҳақидаги миш-мишлар рад этилди: Алонсо Винисиус ҳақида баёнот берди  0

Жамшид Саидов: “Сен урмасанг, сенга уришади” News

Жамшид Саидов: “Сен урмасанг, сенга уришади”

“Бухоро” – “Бунёдкор” учрашувидан кейинги матбуот анжуманида иккинчи бўлиб мезбонлар устози иштирок этди.
- Бугунги учрашув учун шогирдларимга раҳмат айтмоқчиман. Улар қўлларидан келганича ҳаракат қилишди. Чиройли ўйин кўрсатиб, мухлисларга хурсандчилик улашмоқчи эдик. Афсуски, кучли рақиб бунга йўл қўймади. Лекин бугун омадимиз чопмади. Яхши ўйнадик. Кўплаб голли вазиятлар яратдик. Лекин фойдаланишга келганда оқсадиқ. Футболда “сен урмасанг сенга уришади” деган нақл бор. Бу ибора бугун ўз исботини топди. Ўтказиб юборилган голларда Корнейчукни айбдор, деб ўйламайман. Ютқаздикми, демак ҳамма айбдор. “Бунёдкор”ни ғалаба билан табриклайман. “Бухоро” жамоаси иккинчи давра олдидан 85 фоизга янгиланди. Баъзи футболчилар учрашув арафасида жамоамиз сафига қўшилишди. Тайёргарлик учун етарли вақт бўлгани йўқ. Бу ҳам ўз таъсирини кўрсатди. Лекин кейинги учрашувларда янада кучлироқ бўламиз ва ўзимизга керакли очколарни қўлга киритамиз, деб ўйлайман. Мухлисларимизга алоҳида миннатдорчилик билдираман. Улар бизга ишонишда давом этишса, ўйлайманки ғалабалар билан ишқибозларни хурсанд қила оламиз, - дейди Жамшид Саидов.
Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика