Latest news

13:01"Арсенал" "Реал"нинг ёш юлдузини сотиб олмоқчи  0 12:38Футзал. Ўзбекистон чемпионатида 2-тур якунланди. Мусобақа жадвали, рамзий терма жамоа ва тўпурарлар пойгаси  0 12:11Элит ОЧЛ. Ўзбекистонлик ўйинчи 2-тур рамзий терма жамоасида ўрин олди  0 11:05Расман: Асрор Алиқулов "Шўртан" билан уч ойлик шарнома имзолади  5 10:44"Бунёдкор" ва "Насаф" "Олимпия" стадионида жанговар дуранг ўйнашган баҳсдан ГАЛEРEЯ  0 10:12Пролига. Бугун иккита дерби бор  0 09:44Манчестер жамоалари "Бавария" футболчиси учун курашмоқчи  0 09:17Рустам Ашурматов Каннаворонинг терма жамоага мураббий бўлиши ҳақидаги саволга жавоб берди  46 08:51"Ал Ҳилол" Кейнга жуда катта маош таклиф қилмоқчи  6 08:40Туркия Суперлигаси. Гюндоган "Галатасарой" сафидаги илк голини урди ва жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди  0 08:20Суперлига. Бугун тур якунланади  4 07:53МЛС. Месси учта ассист берган баҳсда "Интер Майами" йирик ҳисобда ғалаба қозонди  19 03:39Зейтуллаев: "Медаллар учун имконият? "Насаф", "Нефтчи", "Пахтакор", "Сўғдиёна" ва "Динамо" билан қандай курашиш мумкин?"  1 02:58Бельгия Про лигаси. "Антверпен" ўз майдонида дуранг ўйнади, Ўринбоев захирадан майдонга тушди  1 02:51Юсуф Отубанжо нима сабабдан Арманистондаги сингари кўп гол ура олмаётганига изоҳ берди  4

Жамшид Саидов: "Муҳим ғалабани қўлдан чиқардик. Охиригача курашамиз" News

Жамшид Саидов: "Муҳим ғалабани қўлдан чиқардик. Охиригача курашамиз"

Суперлиганинг 21-тури доирасида "Бунёдкор" майдонидаги дурангдан кейин "Қизилқум" бош мураббийи Жамшид Саидов ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Илк навбатда айтишим керакки, ўйиннинг бориши қизиқарли ўтди. Унда биз ғалабани қўлдан чиқардик деб ҳисоблайман. Йигитларга катта раҳмат айтаман. Улар борини бериб, ҳаракат қилишди. Бугун "Бунёдкор" қандай ўйнашини билгандик. Ҳар гал ҳисобда олдинга чиқиб олганимизда, шундай ғалати голлар қўйиб юбордик. Ҳеч қиси йўқ, ишлашда давом этамиз. Шу ўринда Навоийдан келиб, бизни қўллаб турган мухлисларга раҳмат айтаман. Йигитлар ҳар бир учрашувда борини бериб ўйнашмоқда. Улардан ҳам миннатдорман.

- Биринчи бўлим "Қизилқум"нинг режаси остида ўтди ва яхши ҳимоялана олди. Иккинчи бўлимда эса жамоа ҳужумкорликка кўпроқ эътибор қаратди ва ҳимояда бўшлиқлар пайдо бўлди. Бу ғалабани кўпроқ исташ бўлдими?

- Биринчи бўлимда рақибга имкон бермадик ва қарши ҳужумларда ўйнашга интилдик. Иккинчи бўлимда "Бунёдкор" очилишини билгандик. Балки биринчи ўтказиб юборган голимизда жарима зарбаси бўлмагандир. Мен шундай ҳисоблайман. Иккинчи голда эса хатолар маржони бўлди. Бутун мавсум давомида бундай хато қилмагандик. Умуман олганда рақибларда кўп ҳам вазият бўлмади. Бизда ташаббус кўпроқ бўлди. Аммо яратган вазиятларимиздан фойдалана олмадик. Айтганимдек, биз 3 очкодан қуруқ қолдик.

- Иккита голдаги дарвозабоннинг позициясини қандай баҳолайсиз? Дарвоза чизиғида ротация қилиш вақти келгандир.

- Биз қўлимизда турган ғалабани бой бердик. Ҳозир бирор кишини айблаш вақти эмас. Фақатгина ҳеч нима қилмаётган инсон ёки захирада бўлиб турган футболчи хато қилмаслиги мумкин. Мен майдонда хато қилмайман, чунки унда бўлмайман. Ҳар бир футболчида хато бўлади, дарвозабонни айблаш шарт эмас. У ерда бир қанча хатолар бўлганини кўрдим. 

- Ротацияни кўриб чиқасизми?

- Барчасини кўриб чиқяпмиз. Футболчининг ҳолатига қараш керак, кимдир ёш, кимнингдир тажрибаси катта. Ҳозир курашишда давом этяпмиз, охиригача курашамиз. Жавоҳир - тажрибали посбон, у билан муаммолар бўлаётгани йўқ. Ҳамма хато қилади. Барчасини вақт кўрсатади.

- Кухианидзе бугун захирада қолдирилди.

- Бугун Ваҳобов касал эди, Кухианидзе ҳам. Ҳозирги ҳавода машғулот қилгандан кейин шамоллаб қолиш ҳеч гап эмас. Футболда шундай ҳолатлар ҳам бор. 

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика