Latest news

13:50Instagram орқали мураббий излаётган Ҳиндистон Хавига рад жавобини берди  0 13:22Андреа Пирло Дубай жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди  1 12:54"Алавес" "Барселона" тарбияланувчиси трансферини эълон қилди  1 12:25"Шўртан" 7 нафар футболчиси билан шартномани бекор қилди  1 11:57"Эвертон" мухлисларини АҚШдаги эксклюзив очиқ машғулотга таклиф қилди  0 11:22Сегунда клуби 6 ойда 20 000 томошабинга мўлжалланган вақтинчалик стадион қурди  6 10:53Англия терма жамоаси аъзоси "Арсенал"га ўтмоқда  4 10:20Россиянинг олти карра чемпиони фаолиятини юртимизда давом эттириши мумкин  26 09:46"Андижон" нигериялик ҳужумчи билан шартнома имзолаши мумкин  4 09:11"Навбаҳор"нинг Аброр Исмоилов олдида қанча қарзи борлиги маълум бўлди  15 08:32"FourFourTwo" "Барселона" тарихидаги энг яхши футболчилар рейтингини тузди  16 08:13Райс мухлисларнинг норозилиги ҳақида: "Бу менга ёқмади. Мадуэке ҳали нималарга қодирлигини кўрсатади"  0 01:48Камавинга ва Себальоснинг "Реал"даги тақдири маълум бўлди  0 01:15"Атлетико" Линони 25 миллион еврога сотиб юборди  0 00:55Азиз Холмуродов: "Бизнинг ёш тоифасидаги энг кучли терма - Япония"  4

Жамшид Саидов кечаги учрашувга "Қизилқум" нима сабабдан битта даввозабон билан келгани ва легионерлардан фойдаланмаганини тушунтириб берди News

Жамшид Саидов кечаги учрашувга "Қизилқум" нима сабабдан битта даввозабон билан келгани ва легионерлардан фойдаланмаганини тушунтириб берди

Ўзбекистон кубогининг нимчорак финал босқичидан ўрин олган "Машъал" - "Қизилқум" (1:3) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Жамшид Саидов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Осон ўйин бўлмади. Ўзбекистон кубоги мусобақасида давом этаётганимиздан хурсандман. Бугунги учрашувдаги маҳорат учун йигитларга рахмат айтаман ва табриклайман. "Машъал" бизга жиддий қаршилик кўрсатди, жамоа бугунги учрашувга яхши тайёргарлик кўришгани сезилиб турди. Биринчи даврада оғир ўйинларни кўп ўтказдик, таътилга чиқишгани сабаб бугунги учрашувга кела олмаган футболчиларимиз ҳам бор эди. Асосан ёш футболчилардан иборат таркиб билан билан ушбу ўйинга етиб келдик. Мухлисларга ҳам миннатдорчилик билдираман.

- Учрашувнинг асосий вақтида ҳар икки жамоа ҳам тенг ўйин кўрсатди. Бироқ, қўшимча бўлимларда "Қизилқум" ғалабани осонлик билан қўлга киритгандек кўринди. Буни қандай изохлаган бўлардингиз? Жамоангизда қўшимча бўлимлар учун алоҳида тайёргарлик режаси бормиди?

- Асосий вақтда ҳақиқатдан ўйин тенг курашлар остида ўтди. Биринчи бўлимда ҳисобда олдинга чиқиб олдик, иккинчи бўлимда рақибни қарши ҳужумда жазоламоқчи эдик. Бироқ вазият қўшимча бўлимларга қадар етиб борди. Биз қўшимча бўлимларда рақибга гол уриш учун имконият бермасликка интилдик ва ўз вазиятларимиздан фойдаландик.

- "Қизилқум" бугун фақат бир нафар дарвозабонни қайдномага киритди. Унинг жароҳат олиш эҳтимолидан чўчимадингизми?

- Албатта, бу катта таваккал эди. Бироқ, мавжуд вазият туфайли шунга мажбур бўлдик. Яна бир дарвозабонимиз бетоб бўлиб қолди. 

- Легионер футболчиларга таътил берилганми?

- Ҳа, шундай. Легионер футболчилар ёзги таътилга чиқишди. Улар бир оз муддат оилалари даврасида бўлишади. Тўғрисини айтганда, бор эътиборимизни чемпионат ўйинларига қаратишни мақсад қилдик. Бироқ, бу дегани кубок учрашувлари эътибордан четда қолади дегани эмас. Мана шундай учрашувлар орқали ёш ва ўйин амалиётисиз қолаётган футболчиларни синовдан ўтказамиз. Мақсад ўзгармайди, ҳар бир ўйинда ғалаба учун майдонга чиқамиз.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика