Latest news

20:00Ўзбекистон U-21 га Иордания ва Қатарга қарши ўйинлар учун кимлар чақирилди?  2 19:28АПЛ. "Астон Вилла" 90+5 дақиқада урилган гол эвазига "Арсенал"ни мағлуб этди ва жадвалда иккинчи ўринга кўтарилиб олди  35 19:00"Челси", "Ман Сити" ва "Тоттенхэм" иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  13 18:42"Бавария" ва "Байер" жамоалари иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  0 18:12"Коняспор" — "Ризеспор". Таркиблар маълум  0 17:49"Нефтчи" янги мавсум олдидан Ислом Исмоилов иштирокида матбуот анжумани ўтказди  16 17:30Достон Турсуновнинг ягона голи жамоасига ғалаба келтирди   0 17:04Лига ишчи гуруҳи Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони билан ишлашда давом этмоқда  2 17:03Эшитдик-да! "Қўқон-1912" бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров клубда қолмоқчи эмас  2 16:54“Бунёдкор” Кривокапич билан шартномани икки йилга узайтирди  1 15:55"Барселона" туман туфайли "Бетис" билан ўйинга ўз вақтида учиб кетолмади  4 15:21"Машъал"ни Суперлигада олиб қолган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 15:03"ЎФФ Президенти кубоги" мусобақасида 4-тур учрашувлари ортда қолди  0 14:31"Қўқон-1912"ни Суперлигада олиб қолган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 14:11Эшитдик-да! Ўзбекистон Португалия билан ўйнамайди  30

Жамшид Саидов: «Жорий мавсум жамоамизга ТОП-10 га кириш вазифаси қўйилганди» News

Жамшид Саидов: «Жорий мавсум жамоамизга ТОП-10 га кириш вазифаси қўйилганди»

ОКМК ва «Қизилқум» учрашуви якунидан сўнг меҳмонлар устози Жамшид Саидов баҳс ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди

Футболчиларим ўйининг аҳамиятини яхши тушуниб турган ҳолда сўнгги баҳсга майдонга тушишганди. Бироқ битта аниқ зарба ва гол учрашув тақдирини ҳал қилди. Умуман олганда, ўйин тенг-курашларга бой бўлди. Футболчилар максимал даражада ҳаракат қилишга интилишди. ОКМК жамоасини иккинчи ўрини қўлга киритганлари билан табриклаб қоламан. Биз эса плей-оффга қолиб кетмаганимиздан мамнунмиз. Футболчиларимга мавсум учун миннатдорчилик билдираман. Мавсум давомида яхши ғалабаларга эришдик. Менимча, мавсумни ёмон ўтказмадик деб ўйлайман. Турнир жадвалининг тепа ва паст қисмида жиддий курашлар бўлди. Узоқдан келган барча мухлисларга миннатдорчилик билдираман. Афсуски, бу мавсум ўз майдонимизда ҳаракат қила олмадик. Умид қиламанки, келаси мавсум ўз майдонимизга қайтамиз. Биз учун мавсум қийин ўтди. Нега қийин? Чунки биз машғулотни бошқа стадионда, ўйинларни эса бошқа майдонда ўтказдик. Шунингдек, биз доим сафарда ўйнашга мажбур бўлдик.

Жорий мавсум «Қизилқум»нинг олдига қандай вазифа қўйилганди?

- Жорий мавсум жамоамизга ТОП-10 га кириш вазифаси қўйилганди. Афсуски, бир нечта очко ТОП-10га киришимизга етмади. Чунки барча жамоалар ҳар бир очко учун жиддий кураш олиб борди.



Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика