Latest news

01:57Лига 1. "Ланс" меҳмонда ғалабани қўлдан чиқарди, ПСЖ эса Мбаппенинг "Парк де Пренс"даги сўнгги ўйинида мағлуб бўлди  3 01:21"Бавария" Лондон клуби футболчисига деярли 70 млн евро тўлашга тайёр  0 00:52"Байер" 50та ўйиндан бери мағлубиятга учрамаяпти  2 00:24Симеоне испан футболида ноёб рекорд ўрнатди  3 23:45Бундеслига. "Бавария" - "Вольфсбург" 2:0   0 23:20АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Арсенал" 0:1   0 23:14Туркия Суперлигаси. Алиқулов, Турғунбоев ва Шукуров жамоалари иштирокидаги ўйинлар якунланди  1 23:09Самвел Бабаян: "Бугун фақат ғалабага оид саволларга жавоб бераман"  9 23:02А Серия. "Ювентус" 20-ўриндаги "Салернитана"га қарши ўйиннинг сўнгги дақиқаларида мағлубиятдан қутулиб қолди  2 22:36Иван Бошкович: "Ўйин бўйича биз кучлироқ эдик, аммо ҳар доим ҳам яхшироқ ўйнаган жамоа ғалаба қозонавермайди"  14 22:33Виталий Левченко: "Норчаев "Навбаҳор" билан ўйингача ҳам қайтмаса керак"  18 22:25АПЛ. "Арсенал" меҳмонда МЮни мағлуб этиб, турнир жадвалида биринчи ўринга чиқиб олди  46 22:20Александр Хомяков: "Балки хато қилгандирман, буни таҳлил қиламиз"  20 21:534 карра ЕЧЛ ғолиби "Реал"да қолишга қарор қилди  4 21:30Тошкентдаги ўйин қаҳрамони, Асрор Алиқуловнинг янги кашфиёти ва "Бухоро" легионери — Про лига 7-тур рамзий терма жамоаси  0

Жамшид Саидов: "Икки-уч нафар футболчимизга куч етишмади. Менимча, бунга уларнинг рўза тутгани сабаб бўлди" News

Жамшид Саидов: "Икки-уч нафар футболчимизга куч етишмади. Менимча, бунга уларнинг рўза тутгани сабаб бўлди"

Суперлига 4-туридан ўрин олган "Қизилқум" – "Локомотив" (0:0) учрашувидин сўнг номинал мезбонлар бош мураббийи Жамшид Саидов матбуот анжуманида қатнашди.

- Ўйин ҳақида

- Жанговар дуранг бўлди. Иккала жамоа ҳам дурангга лойиқ эди. Бошидан охирига қадар майдон марказида кураш кечди. Лекин вазиятлар ярата олмадик. Йигитларнинг ўйинидан қониқдим. Қийин бўлганини биламан. Натижадан қониқдим.

- Иккинчи бўлимнинг бошида ўзгартириш қилдингиз. Бу натижа билан боғлиқмиди? 

- Учта турда ҳужумчисиз ўйнадик. Биз Муҳаммадали Ғиёсовни олдинги чизиқда хавфли вазият яратиш учун майдонга туширдик. Афсуски, у формада эмас. Жуда кўп ўйинларни ўтказиб юборди, формани тиклаб олишга вақт керак. Муҳими, у ўйинни бузиқ қўймади.  

- Бугун захирадан тушган ўйинчилар айнан қайси чизиқларни кучайтириш керак эди ва улардан нималар кутилганди?

- Биласизми, икки-уч нафар футболчимизга куч етишмади. Менимча, бунга уларнинг рўза тутгани сабаб бўлди. Бу ўз сўзини айтди. Етарлича кураша олмаган нуқталаримизда ҳам ўзгаришларни амалга оширдик. Бу асосан таянч нуқтаси ва икки қанот. 

- Бугун легионерлар ўйин бошидан ҳаракат қилишди. Улар ўзларини кўрсата олишди дея оласизми?

- Легионерларимиз ҳар ўйин яхши ўйин кўрсатишмоқда. Улар ўйинни бузиб қўйишмади, ҳар бир учрашувда улар фойдали ҳаракат қилишмоқда.

- Жўрабековни алмаштирилишига сабаб нима?

- Жўрабековда кичик жароҳат бор. Иккинчи ўйин-ки, бу нарса ҳалал бермоқда. Унда жанговар характер бор, ҳар бир ўйинда охирига қадар ўйнайди. Афсуски, кичик жароҳат ҳалал бермоқда. Энди бу жароҳатни тузатишга етарли вақт бўлади. Жўрабеков яхши ўйнади, аммо уни алмаштириш керак деб ҳисобладим. Чунки у охирги 10-15 дақиқада позицияларни ёпишга улгурмади. 

- Лобжанидзе қачон сафга қайтади?

-Озгина қолди. Кубок ўйинларида уни майдонга туширишга ҳаракат қиламиз. Ҳозир тикланиш жараёни кетмоқда. Умид қиламанки, у кубок ўйинларида майдонга туша олади.

- Қаршида ўйинлар ўтказишда бирор муаммо бўлмаяптими?

- Муаммо бор. Уйда деворлар ҳам ёрдам беради. Ҳамма ўйинни меҳмонда ўтказаётгандекмиз. Навоида кўпроқ мухлислар стадионга келган бўларди. Бугун Қаршига келиб, бизни қўллаб-қувватлаган мухлисларга раҳмат айтмоқчиман. 

Rating: -15   

Comments

+3   
30 mar 06:30:47
safo78
Бизникиларга 12 ой бахона накд туради.
Эркак булиб эплолмадик дегин
+3   
30 mar 05:56:45
Man_Utd Norin
Jamshid Abramov
+3   
30 mar 05:46:40
Odilbek77
Xuddi ro'za tutmagan paytlari qotirib o'ynab qo'ygandek gapiriptida.. Professional murabbiyga xos bo'lmagan fikr...
+2   
30 mar 05:29:26
Odilbek77
Ro'za tutish professional sportchini holdan toydirmaydi.
+2   
30 mar 00:06:50
PFCNasaf (O‘zbekiston)
Руза тугагандан кейин нимани бахона қиласизлар? Шуниям ўйлаб куринглар.
+1   
30 mar 09:35:10
Nosir TM
Сан рўза тутма, рўза мусулмонлар учун.

+1   
30 mar 07:02:02
Норбек Пирназаров
Сурхон 3 йилдан буён Мехмонда уйнайди,шикоят килаётгани йук сенга ухшаб.
+1   
30 mar 04:33:20
FAQAT OLG'A
Sen yaxshi murabbiy bo‘lseng futbolchilarni ro‘zaligini ahamyati yo‘q boshqalar yutyapti boshqalar 1 2 o‘rinda yuripti eplab bitta hujumchi sotib olmaseng akademiyadan chiqarolmaseng ro‘zada nima ayb ro‘za tugashiga oz qoldi sen baxonbaxona top baribir murabbiylikni eplolmaysan ekan
+1   
30 mar 04:32:56
(liverpool)
Lokomativ murabbiyi musulmon boʻlmasa kerak lekin bu murabbiydan ancha yaxshi fikrlar ekan
+1   
30 mar 00:06:00
PFCNasaf (O‘zbekiston)
Руза тугасатугаса кейин нимани бахона қиласизлар? Шуниям ўйлаб куринглар.
+1   
29 mar 23:48:09
Uz paxtakor Uz
Жамшит укам яна 11 кун нолди Рузаям тугеди. Укам рузадан кегин уйналарин
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика