Latest news

18:35Қозоғистон — Бельгия. Таркиблар маълум  0 17:53Суперлига. 21-турнинг қолдирилган ўйинида "Динамо" "Андижон"ни мағлуб этди  29 17:37Жуд Беллингем "Реал"ни тарк этиши мумкин. "Манчестер Сити" катта таклиф тайёрламоқда  3 16:50Зиркзее "Манчестер Юнайтед"ни тарк этиши мумкин  1 16:21Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ўзбекистон кучли жамоа. Буни қўрққанимдан эмас, ҳурмат юзасидан айтяпман"  9 15:36Холанд Криштианунинг "абадий" рекордини янгилай оладими? Бунга неча йил талаб этилади?   14 14:44Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U-23 Вьетнамни мағлуб этди  9 14:24ПСЖ Винисиус учун лойиҳа тайёрламоқда. Парижликлар бразилияликни текинга қўлга киритишмоқчи  5 13:22Гарсия "Реал"дан кетадими?  2 12:04"Манчестер Юнайтед" Онана бўйича қарор қабул қилди  1 11:24АПЛ клублари "Бавария" кўзлаган ўйинчини илиб кетмоқчи  0 10:49"Барселона"нинг икки нафар футболчиси турк клубига ўтиши мумкин  7 10:22Ҳиндистон Аргентина билан ўртоқлик учрашуви учун катта миқдорда пул тўлайди ва бир нечта шартлар қўяди  21 09:55"Ливерпуль" Салоҳнинг ўринбосарига 200 миллион евро тўлашга тайёр  4 09:27Флорентино Перес муддатидан аввал президентликдан кетмоқчи  19

Жамшид Саидов: "Икки-уч нафар футболчимизга куч етишмади. Менимча, бунга уларнинг рўза тутгани сабаб бўлди" News

Жамшид Саидов: "Икки-уч нафар футболчимизга куч етишмади. Менимча, бунга уларнинг рўза тутгани сабаб бўлди"

Суперлига 4-туридан ўрин олган "Қизилқум" – "Локомотив" (0:0) учрашувидин сўнг номинал мезбонлар бош мураббийи Жамшид Саидов матбуот анжуманида қатнашди.

- Ўйин ҳақида

- Жанговар дуранг бўлди. Иккала жамоа ҳам дурангга лойиқ эди. Бошидан охирига қадар майдон марказида кураш кечди. Лекин вазиятлар ярата олмадик. Йигитларнинг ўйинидан қониқдим. Қийин бўлганини биламан. Натижадан қониқдим.

- Иккинчи бўлимнинг бошида ўзгартириш қилдингиз. Бу натижа билан боғлиқмиди? 

- Учта турда ҳужумчисиз ўйнадик. Биз Муҳаммадали Ғиёсовни олдинги чизиқда хавфли вазият яратиш учун майдонга туширдик. Афсуски, у формада эмас. Жуда кўп ўйинларни ўтказиб юборди, формани тиклаб олишга вақт керак. Муҳими, у ўйинни бузиқ қўймади.  

- Бугун захирадан тушган ўйинчилар айнан қайси чизиқларни кучайтириш керак эди ва улардан нималар кутилганди?

- Биласизми, икки-уч нафар футболчимизга куч етишмади. Менимча, бунга уларнинг рўза тутгани сабаб бўлди. Бу ўз сўзини айтди. Етарлича кураша олмаган нуқталаримизда ҳам ўзгаришларни амалга оширдик. Бу асосан таянч нуқтаси ва икки қанот. 

- Бугун легионерлар ўйин бошидан ҳаракат қилишди. Улар ўзларини кўрсата олишди дея оласизми?

- Легионерларимиз ҳар ўйин яхши ўйин кўрсатишмоқда. Улар ўйинни бузиб қўйишмади, ҳар бир учрашувда улар фойдали ҳаракат қилишмоқда.

- Жўрабековни алмаштирилишига сабаб нима?

- Жўрабековда кичик жароҳат бор. Иккинчи ўйин-ки, бу нарса ҳалал бермоқда. Унда жанговар характер бор, ҳар бир ўйинда охирига қадар ўйнайди. Афсуски, кичик жароҳат ҳалал бермоқда. Энди бу жароҳатни тузатишга етарли вақт бўлади. Жўрабеков яхши ўйнади, аммо уни алмаштириш керак деб ҳисобладим. Чунки у охирги 10-15 дақиқада позицияларни ёпишга улгурмади. 

- Лобжанидзе қачон сафга қайтади?

-Озгина қолди. Кубок ўйинларида уни майдонга туширишга ҳаракат қиламиз. Ҳозир тикланиш жараёни кетмоқда. Умид қиламанки, у кубок ўйинларида майдонга туша олади.

- Қаршида ўйинлар ўтказишда бирор муаммо бўлмаяптими?

- Муаммо бор. Уйда деворлар ҳам ёрдам беради. Ҳамма ўйинни меҳмонда ўтказаётгандекмиз. Навоида кўпроқ мухлислар стадионга келган бўларди. Бугун Қаршига келиб, бизни қўллаб-қувватлаган мухлисларга раҳмат айтмоқчиман. 

Rating: -15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика