Latest news

05:42Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Реал" - "Зальцбург" таркиблар маълум  2 01:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Манчестер Сити" "Ювентус"ни "янчиб ташлади"  30 01:24"Арсенал" Родригога альтернатив топиб қўйди  0 00:35Суперлига. "Андижон"дан сафарда камбэк!  1 00:27"Ливерпуль" футболчиси учун уч топ-клуб курашади  3 23:43Тер Штеген Франция сари йўл олиши мумкин  1 23:21Ҳаким Фузайлов: "Бешта гол урадиган ўйинимизда учта гол ўтказдик"  4 22:59Максим Шацких: "Бундай голлар ўтказмаслик керак"  8 22:29Кристиан Эриксен: "Манчестер Юнайтед"га келиб, юраги ҳаста бўлган оддий одам эмас, ҳақиқий футболчи эканлигимни исботладим"  1 21:59Суперлига. Жиззахдаги драмада "Андижон" "Хоразм" устидан иродали ғалабага эришди  59 21:24Криштиану Роналду шартнома узайтирилгани ҳақида: "Менинг амбицияларим тугамайди"  26 20:59U21 биринчилиги. Пешқадамлар баҳсида дуранг, "Сўғдиёна", "Андижон", "Машъал"дан камбэк ва бошқа натижалар  1 20:17"Окленд" 1 млн долларни футболчилар ҳамда ходимлар ўртасида тақсимламоқчи  1 19:53"Ливерпуль" собиқ футболчиси Лаллана фаолиятини тугатиб, мураббийликка ўтди  4 19:30Шомуродов тавсияси билан Сурхондарё вилояти футбол академиясига спорт директори тайинланди  11

Жамшид Саидов: "Георгиев мавсум охиригача сафдан чиқди, Аюпов оилавий сабаблар билан клубдан кетди" News

Жамшид Саидов: "Георгиев мавсум охиригача сафдан чиқди, Аюпов оилавий сабаблар билан клубдан кетди"

"Локомотив" - "Бухоро" (2:0) учрашувидан кейин ташкил этилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар устози Жамшид Саидов қатнашди.

"Биз охирги ўриндамиз, ҳар бир ўйинга сўнгги учрашувга тушгандек тушаяпмиз. Бугун Ўзбекистоннинг энг кучли клубларидан бири бўлган "Локомотив"га қарши ўйнадик. Улар ҳам, биз ҳам хато қилишга ҳаққимиз йўқ эди. Бироқ мағлубиятга учрадик. Таркибимизда бир қатор жароҳат олган футболчилар борлиги ҳам панд берди", - дейди Саидов.

- Азиз Ибрагимов жароҳат туфайли алмаштирилдими?

- Тактикамиз бир ҳужумчи билан қарши ҳужумда ўйнаш эди. Азиз рақиб ҳимоячиларини босимда ушлаб турди. Бироқ жароҳат туфайли уни алмаштиришга мажбур бўлдим. 

- Биринчи бўлимда ҳисоб 0:0 эди. Рақиб пенальтидан гол ура олмади, иккинчи бўлимда "Бухоро"га нима етишмади? 

- Бизга ҳужумдаги якуний зарба етишмади. Азиз белидан жароҳат олди уни ўрнига Давлатов тушди. Қарши ҳужумда ўйнадик. Йигитлар ҳар бир ўйинга ўзгача шижоат билан тушишмоқда. Олдинда 4та тур бор.

- Жамоа олий лигада қолишига ишонасизми?

- Охиригача курашамиз. Бухородек вилоятга олий лигада клуб керак. Таркибимизда йўқотишлар жуда кўп: Георгиев мавсум охирига қадар сафдан чиқди, Антонюк яқинда жароҳатидан қутулди, Тимур Аюпов оилавий сабаблар туфайли клубдан кетди.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика