Latest news

09:44Ўтган мавсум А Серияда 11 та гол урган ҳужумчи фаолиятини “Рома“да давом эттириши мумкин  0 09:17УEФА Чемпионлар Лигасининг янги мавсумида “Барселона“ни очколардан маҳрум қилиши мумкин  10 08:50Goal «Олтин тўп»ни ютишга даъвогарлар рейтингини янгилади. ПСЖнинг уч нафар футболчиси ТОП-10 га илк бор киришди  8 08:23“Реал Мадрид“ яна бир трансфер бўйича ишни якунлади  9 07:56Бугун Ўзбекистон ОТЖ Францияга қарши баҳс олиб боради  7 07:23БАА Спорт вазирлиги "Ҳаммамиз оқлар тарафидамиз" кампаниясини ўтказмоқда: Спорт федерацияларига бепул чипталар тарқатиляпти  29 00:44Сон Хён Мин "Тоттенхэм"ни тарк этиши ва Саудия клубига ўтиши мумкин?!  1 00:19Лука Модрич янги клуби билан қачон шартнома имзолайди?  1 23:44"Тоттенхэм" янги уй либосини тақдим этди  2 22:42Инзаги "Ал Ҳилол"да қанча маош олади?  2 22:07ПСЖ украиналик футболчини ўз сафига қўшиб олмоқчи, аммо...  0 21:32"Ал Ҳилол"га ўтишга рози бўлмаган Тео Эрнандес испан гранди сафига ўтиши мумкин  4 21:05Инзагининг ўрнига "Интер"га ким бош мураббий бўлади?  4 20:41Инзаги "Интер"ни тарк этди, унинг янги клуби ҳам маълум  9 20:15"Челси" А Сериядаги дарвозабон бўйича ишни бошлади  4

Жамшид Саидов: "Бизда юқори мақсадлар йўқ, вазифа ўтган мавсумдан кўра яхшироқ иштирок этиш" News

Жамшид Саидов: "Бизда юқори мақсадлар йўқ, вазифа ўтган мавсумдан кўра яхшироқ иштирок этиш"

Суперлиганинг иккинчи даврасига тайёргарлик кўраётган "Қизилқум" жамоаси Тошкентда йиғин олиб бормоқда.

Биз навоийликлар бош мураббийи Жамшид Саидовнинг фикрлари билан қизиқдик.


— Суперлига экваторига етиб келдик, жамоалар иккинчи даврага тайёргарлик кўришмоқда. "Қизилқум"да тайёргарлик қандай кечмоқда?

— Екатеринбургда ўтказилган турнирдан сўнг ўн олтинчи санада Тошкентга келдик. Ўша турнирда юқори даражадаги жамоалар билан ўйнадик. Бу ерда эса икки ҳафта бўламиз. Бугун "Андижон" билан (интервью кеча олинган), кейинчалик "Арал" билан ўйинлар ўтказамиз. Шундан сўнг иккинчи давра учун тайёргарлик Навоий шаҳрида бўлиб ўтади.

— Екатеринбургдаги турнир ҳақида гапириб берсангиз...

— Юқори даражадаги жуда яхши турнир. Екатеринбург раҳбариятига шундай имкониятни тақдим этишгани учун миннатдорман. Финалда "Урал" билан "Екатеринбург Арена"да ўйин ўтказдик. Бу ЖЧ бўлиб ўтган стадион, ҳатто кийим алмаштириш хонасига кирганда ҳам чемпионлик руҳи сезилиб туради, сабаби у ерда Франция терма жамоаси ўйнаган.

— Мавсум олдидан кўплар "Қизилқум"нинг янги мавсумда лигада қолиш учун курашишини тахмин қилганди. Аммо, жамоа илк даврани яхши ўтказди. Мавсумнинг қолган қисмига мақсадлар қандай?

— Биринчидан, бундай нарсаларга эътиборимни қаратмайман, доим жамоамга ишонаман. Ҳа, бошида шундай гаплар бўлганди. Илк даврани яхши ўтказдик деб ўйлайман. Бизда юқори мақсадлар йўқ, вазифа ўтган мавсумдан кўра яхшироқ иштирок этиш.

— Жамоанинг трансферлари ҳақида нима дея оласиз? "Тюмень"да ўйнаган рус-тожик ўйинчиси Руслан Ҳайлоевнинг ўтгани ҳақида гап-сўзлар янгради. Аммо, бу борада ҳали расмий маълумот берилмади.

— Барча жамоалар кучаймоқда. Ҳозирда бизнинг ягона трансферимиз бу — Асрор Ғофуров. У сўнгги икки йилда Бангладешда тўп тепди. Ҳа, Руслан Ҳайлоев ҳам қўшилди ва ҳозирда биринчи таймда ҳаракат қилади.


Абдулвосит Бектемиров суҳбатлашди 



Rating: -2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика