Latest news

01:28Самвел Бабаян: “Бизда бир қатор йўқотишлар бор. Гуруҳдан чиқиш вазифасини бажаришимиз керак”  3 01:10Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди  51 00:55“Ал Аҳли” бош мураббийи: “Андижон” мусобақа давомида кучли жамоалигини кўрсатди”  1 00:32Англия лига кубоги. "Арсенал" – "Кристал Пэлас". Таркиблар аниқ!  3 00:25"Челси" Семеньо трансферидан воз кечди  1 23:55"Милан" Ориги билан шартномани бекор қилганини эълон қилди  1 23:34Винисиус мухлисларнинг муносабати туфайли "Реал"даги келажагига шубҳа қилмоқда  2 22:52"Ювентус" "Интер" ярим ҳимоячисини қишда ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 22:13Расман: "Лион" Эндрикни "Реал"дан ижарага олди  1 21:34ФИФА "Ал Насср"га қўйилган трансфер тақиқини бекор қилди  6 21:09"Бавария" етакчиси Австрияни забт этди  0 20:42Futsal Awards-2025 маросими ўтказилади  0 20:25"Рома" МЮ ҳужумчисини қўлга киритишга яқин  2 19:58"Барселона" Тер Штегеннинг келажаги бўйича қарор қабул қилди  1 19:30Апелляция иш берди: ПСЖ футболчисининг жазоси енгиллашди  3

Жамшид Искандеров: "Пахтакор"да захирада ўтириб қолгандим" News

Жамшид Искандеров: "Пахтакор"да захирада ўтириб қолгандим"

"Локомотив" ярим ҳимоячиси Жамшид Искандеров "темирйўлчилар" сафига ўтгани борасидаги фикрларини билдирди.

- "Пахтакор" билан шартномам якунланганди. Кейинчалик менга "Локомотив"дан таклиф бўлди. Буни ўрганиб чиқдим ва биз келишувга эришдик. "Локомотив" сафида Осиё чемпионлар лигасида, Ўзбекистон чемпионатида ажойиб ўйинлар кўрсатиб, жамоадошларимни, клуб раҳбариятини меҳрини қозонишни истайман.

"Пахтакор" жамоаси таркибида бир қанча вақт давомида захирада қолиб кетдим. "Локомотив"да яхши ўйин кўрсатиб, миллий термага лойиқ эканлигимни кўрсатмоқчиман. "Локомотив" таркибида чиройли ғалабалар қўлга киритишга ва бунда жамоадошларимга ёрдам беришга қаттиқ ҳаракат қиламан.

"Локомотив"дагилар мени яхши кутиб олишди. Бу ердаги коллектив ажойиб экан. Ушбу клубдаги барча футболчилар билан анча вақтдан буён танишман, улар менинг акаларим, укаларим, дўстларим. Шу боисдан бу ерга мослашиб кетиш қийин бўлмайди деб умид қиламан.

Rating: +25   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика