Latest news

02:32ЛаЛига. "Барселона" Мадридда дуранг ўйнади  22 01:42А Серия. "Интер" ўз майдонида ютқазди, "Лацио"дан йирик ғалаба  1 01:15АПЛ. Эмилиано Мартинес қайдномага киритилмаган ўйинда "Астон Вилла" ўз майдонида йирик ҳисобда ютқазди  0 00:52Давид Райя: "Янги тўплар эскисидан фарқ қилади"  2 00:14Бундеслига. "Боруссия" Д йирик ғалабага эришди  0 23:45А Серия. "Ювентус" 2-турда ҳам ғалабага эришди  4 23:30Абдуқодир Ҳусанов "CAFA Nations Cup" мусобақасида ўйнайдими?  3 23:08Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" ўз майдонида "Эйюпспор"ни мағлуб қила олмади  36 22:55"Севинч" тарих яратди ва ОЧЛга йўлланма олди!  5 22:40Пеп Гвардиола: "Балки Ҳусанов жароҳат олмаганида ютқазмаган бўлардик"  22 22:25АПЛ. "Ливерпуль" Собослаининг суперголи эвазига "Арсенал"ни мағлуб қилди  40 21:53"Манчестер Юнайтед" янги дарвозабони билан келишувга эришди  10 21:45АПЛ. "Брайтон" - "Манчестер Сити" 2:1  1 21:35Родри: "Мен Месси эмасман"  14 21:11"Арсенал" ҳар турда йўқотишларга учрамоқда  1

Жамшид Искандеров: "Олдиндаги ўйинларда чиройли ўйин кўрсатиб мухлисларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз" News

Жамшид Искандеров: "Олдиндаги ўйинларда чиройли ўйин кўрсатиб мухлисларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз"

Жанубий Кореянинг "Сеогнам" клубида тўп тепаётган ҳамюртимиз Жамшид Искандеров миллий терма жамоанинг ноябрь ойидаги йиғинига таклиф этилди.

Тажрибали ярим ҳимоячи МТЖга чақирув, Корея чемпионатидаги фаолияти ва бўлажак ўртоқлик учрашувлари ҳақида ЎФА матбуот хизматига интервью берди.

"Ўтган йигинга таклиф кела олмаганимни сабаби клубим билан боғлиқ. Кореяда чемпионат ўйинлари давом этаётган эди, у ерда шундай қоида бор мамлакатдан ташқарига чиқсангиз қайтиб келиб ўн тўрт кун карантинда ўтиришингиз керак. Барибир одам бундан ранжийди. Чунки, миллий терма жамоага келиш ҳар доим ёқимли. Ҳозирда Жанубий Кореяда ички чемпионат баҳслари якунланди. Ўз юртимга қайтиб терма жамоа сафига қўшилганимдан хурсандман. 

Қисқа вақт ичида машғулотлар орқали спорт формамизни тиклаб олишга ҳаракат қиламиз. Кореядаги фаолиятим яхши кечмоқда. Бошида кўникишга 1-2 ой вақт керак бўлди. Жамоа раҳбарлари, мураббийлар яхши қабул қилди. Яхши чиқишиб кетдим. Барча шароитлар яратилган. Олдиндаги учрашувларда бирдамлик билан чиройли ўйин кўрсатишга ва мухлисларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз. Ҳар бир ўйинда ғалаба қозониш учун ўйнаймиз", - дейди Жамшид Искандеров.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика