Latest news

10:16Сака "Арсенал" тарихидаги энг кўп маош оладиган футболчига айланади  0 09:49"Арал" тўпурари фаолиятини Суперлигада давом эттиради  0 09:23"Навбаҳор" футболчиси ОКМКни танлади  1 08:56"Хоразм" футболчисига Суперлиганинг 4 клубидан қизиқиш бор  0 08:30"Андижон" дарвозабони Қирғиз Республикасида "Йил футболчиси" бўлди  2 08:02Забиҳилло Ўринбоевнинг "Навбаҳор"даги тақдири маълум  5 07:36"Пахтакор" футболчиси ОКМКга ўтмоқда   1 02:27Бундеслига. "Боруссия Д" ўз майдонида "Боруссия М"ни мағлуб этди  0 02:10Италия Суперкубоги. "Болонья" ярим финалда "Интер"ни мағлуб қилди ва финалга йўл олди!  8 01:39Мактомини МЮдан кетганларнинг муваффақиятга эришаётгани ҳақида нималар деди?  3 00:46Артета Гекерешга баҳо берди  1 00:20"Ланс" Абдуқодир Ҳусанов бўйича "Манчестер Сити"га мурожаат қилган  10 23:53Гвардиола "Манчестер Сити"дан кетиши эҳтимоли ҳақида: "Мен умрбод бу ерда қола олмайман"  4 23:12Флик ҳозирча "Барселона" билан шартномани узайтирмоқчи эмас  2 22:55Аморим Фергюсоннинг гаплари ҳақида фикр билдирди  6

Жамшид Искандеров: "Мавсум қизиқроқ ўтишини кутяпман" News

Жамшид Искандеров: "Мавсум қизиқроқ ўтишини кутяпман"

"Андижон" билан биринчи тур ўйини арафасида "Пахтакор" ярим ҳимоячиси Жамшид Искандеров бошланажак мавсум ва учрашув ҳақида фикрларини билдириб ўтди.

- Янги мавсум қизиқроқ ўтишини кутяпман. Чемпионлик ва юқори ўринлар учун курашадиган жамоалар сони ошиб, чемпионатда интрига кучайишига умид қиламан. Бундан барчага фойда. Футболимиз ва жамоаларимиз савияси ҳам ошади, - таъкидлади Искандеров янги мавсум ҳақида.

"Андижон" билан душанба куни ўтадиган беллашув ҳақида тўхталар экан, Жамшид баҳсда осонлик билан ғалаба қозонилмаслигини айтиб ўтди.

- Ҳар доим мавсумдаги биринчи учрашув оғир ўтади. Чунки рақиб жамоанинг ўйин услуби ва янги футболчилари қандай ўйнашини айтиш мушкул. Янги мураббий келгач, тактика ва ўйинчиларда ўзгариш бўлади. Шу сабабли рақибни тўлиқ ўрганиб чиқишнинг иложи йўқ. Албатта, бу жамоага хос баъзи жиҳатларни биламиз. Ўйинини ўрганишга интилдик. Улар энди жамоани шундай ўйинларга руҳан яхши тайёрлай оладиган мураббийга эга. Ҳимояда жуда жипс ҳаракат қилишлари мумкин. Шунинг учун учрашув осон ўтади деб ўйламайман, - дейди Жамшид Искандеров.

"Пахтакор" матбуот хизмати

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика