Latest news

00:17Арне Слот: "Чуқур ҳимояланадиган жамоага қарши ўйнаш доимо қийин"  0 23:47Харри Магуайр: "Ниҳоят "Ливерпуль"ни мағлуб қилдик, бу ёқимли"  2 23:15АПЛ. "Ливерпуль" - "Манчестер Юнайтед" учрашувидан кейинги фактлар  1 23:10ЛаЛига. "Хетафе" - "Реал" учрашуви асосий таркиблари эълон қилинди  7 23:05А Серия. "Милан" - "Фиорентина" баҳси асосий таркиблари маълум!  2 22:57Миржалол Қосимов: "Биринчи таймда оддий вазиятдаги хато бизга қимматга тушди"  3 22:45Виталий Левченко: "Биз учун ҳар бир ўйин олти очколи"  4 22:28АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Энфилд"да "Ливерпуль"ни мағлуб этди, Магуайр яна қаҳрамон!  86 21:55Тудор "Ювентус"нинг мағлубиятига изоҳ берди  1 21:28Суперлига. "Навбаҳор" - "Бунёдкор" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 21:12Акмал Рустамов: "Қизил карточка ва пенальти ўйинни ҳал қилди"  1 20:49Камолиддин Тожиев: "Режаларимизни очиқлай олмайман. Ҳар бир позицияга иккитадан футболчи бор"  5 20:30​Суперлига. "Пахтакор" – "Қизилқум" 3:0  1 20:20​Суперлига. "Нефтчи" пенальтидан урилган гол эвазига ОКМКдан устун келди   79 19:59АПЛ. "Тоттенхэм" ўз майдонида "Астон Вилла"га ютқазди  1

Жамшид Ҳасанов: "Вазиятлардан фойдалана олмасак "Металлург" билан ўйинда ҳам қийналамиз" News

Жамшид Ҳасанов: "Вазиятлардан фойдалана олмасак "Металлург" билан ўйинда ҳам қийналамиз"

"Бухоро"га қарши беллашувда сўнги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарган "Андижон" навбатдаги турда ўз майдонида "Металлург"ни қабул қилади.

"Бухоро" билан кечган учрашув ва олдинда кутаётган бекободликлар билан баҳс ҳақида "бургутлар"нинг тажрибали футболчиси Жамшид Ҳасанов фикрлари билан ўртоқлашди. 

"Ўтган учрашув ҳақида оддий фикр билдиришим мумкин. Ўзимиз яратган вазиятлардан фойдалана олмадик. Футболда сен урмасанг, сенга уришади деган бежиз айтилмайди. Ҳа, "Андижон"да 11 метрлик нуқтадан зарбаларни ўзим йўллаяпман. Штатли пенальтичи сифатида қачон тайинландим? Қўқонда бундай имконият бўлмаган. Чунки, у ерда пенальтилар қироли бор. "Машъал"да тўп тепиб юрган пайтларимда пенальтиларни кўпроқ ман тепардим. Бундай вазиятда сиз дарвозабон билан бирга-бир ҳолатда қоласиз. Устунлик кўпроқ зарба бераётган футболчида бўлади. "Металлург" билан ўйинда вазиятлардан фойдалана олмасак ўзимизга қийин бўлади. Бошқа томондан ўз майдонимизда ҳаракат қилиш бизга қўшимча устунлик беради деб ўйлайман. Афсуски, карантин туфайли учрашув мухлисларсиз ўтказилади. Лекин, ҳозирча шунга мажбурмиз",- дейди Жамшид Ҳасанов.

Эслатиб ўтамиз маҳоратли ярим ҳимоячи ортда қолган 4 турда рақиблар дарвозасини 3 маротаба пенальтидан аниқ нишонга олди. 


Жамшид Ҳасанов "Қўқон-1912" либосида "Андижон"га қарши.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика