Latest news

00:52Холанд жорий мавсум "Ман Сити" ва Норвегия терма жамоаси сафида 16 ўйинда 26 та гол урди  0 00:30Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Эльче"ни мағлуб этди  18 23:56"Милан" — "Рома". Таркиблар маълум  3 23:28АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Борнмут"ни мағлуб этди, Ҳусанов ўйинда иштирок этмади  16 22:30Суперлига. "Қўқон-1912" "Машъал"га мағлуб бўлди, "Сўғдиёна" эса "Қизилқум"ни йирик ҳисобда енгди.  0 22:22"Нефтчи" ўз уйида "Сурхон"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 22:12"Насаф" — "Ал Ваҳда" ўйини ҳакамлари маълум бўлди  6 22:00"Шўртан" Про лигага тушиб кетди  4 21:46"Ал-Ҳалдия" - "Андижон" ўйинини кореялик ҳакамлар бошқаришади  6 21:35Суперлига. "Нефтчи" - "Сурхон" 2:1  0 21:26Рўзиқул Бердиев: "Эртага мазмунли ўйин эмас, натижа учун ҳаракат қилсак тўғри бўлади"  17 20:54Иван Бошкович: "Кам гол ўтказаётган жамоага 3 та урдик"  3 20:37Акмал Рустамов: "Қизилқум"да тенг кучли иккита таркиб йўқ"  1 20:31Жозе Мораеш: "Насаф"нинг салбий натижалари зич тақвим билан боғлиқ"  11 20:21Отабек Нарзуллаев: "Бугунги ғалаба бизга сув ва ҳаводек зарур эди"  0

Жамоасининг икки голини яратган ярим ҳимоячи, ўз сейвлари билан "Насаф" енгилишига ҳисса қўшган кипер — Суперлигада 15-тур лауреатлари News

Жамоасининг икки голини яратган ярим ҳимоячи, ўз сейвлари билан "Насаф" енгилишига ҳисса қўшган кипер — Суперлигада 15-тур лауреатлари

Кеча Coca Cola Суперлигасининг 15-туридан ўрин олган учрашувлар якунланди.

"Championat.asia" ўтказилган баҳслар асосида тур лауреатларини аниқлади.

"Турон" посбони Раҳимжон Давронов "Championat.asia" сайти талқинига кўра 15-турнинг энг яхши дарвозабони деб топилди. 

Яйпанликлар дарвозабони ортда қолган турда қатор сейвларни амалга ошириб, чемпионат фаворитларидан бири "Насаф" клуби мағлуб этилишида муҳим роль ўйнади. Маҳоратли футболчи ишончли ўйини эвазига учрашувни юқори нотада ўтказди ва тур дарвозабони деб тан олинди.


"Олимпик" ярим ҳимоячиси Жасур Жалолиддинов "Championat.asia" талқинида 15-турнинг энг яхши футболчиси дея эълон қилинди.  

Майдонда ўзининг аниқ ҳаракатлари билан ажралиб турган Жасур Жалолиддинов "Сўғдиёна" билан ўйинда нафақат ўзи пенальти ишлади, балки уни самарали амалга оширди. Шунингдек, айнан Жасур "Олимпик"нинг биринчи голида заргарона узатмаси билан Мамасидиқовни қулай нуқтага чиқариб юборди.


ОКМК футболчиси Сияваш Ҳақназарийнинг "Бунёдкор" дарвозасига киритган тўпи "Championat.asia" талқинига кўра 15-турнинг энг чиройли голи (ВИДЕО)деб тан олинди. 

Олмалиқликлар легионери "қалдирғочлар" билан учрашувнинг 62-дақиқасида марказда рақиб хатога йўл қўйишига мажбур қилди ва чамаси 35 метрни тўп билан босиб ўтиб, ажойиб зарба йўллади. Бундай вазиятда Суҳроб Султонов ҳеч нима қила олмасди.



"Турон" бош мураббийи Ёрқин Назаров "Championat.asia" талқинига кўра 15-турнинг энг яхши мураббийи сифатида эътироф этилди.

Яйпанликлар ушбу турда ўз уйида "Насаф"ни мағлубиятга учратишди (1:0). Назаримизда, нафақат омад, балки жамоа устозининг баҳсга тўғри тактика танлагани ғалаба омили бўлди. 

Умуман олганда, чемпионатда жон сақлаш учун курашиши тахмин қилинган "Турон" Ёрқин Назаров бошқарувига ўтгач, ҳамон мағлуб бўлмади.


Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика