Latest news

23:06Брайан Риаскос: "Суперлига – бир қараганда осон, аммо аслида жуда мураккаб турнир"  2 22:59Виталий Левченко: "Динамо"нинг турнир жадвалида биздан юқори эканлиги футболчиларга қўшимча мотивация берди"  2 22:25Осиё Кубоги саралаши. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Лаос дарвозасига еттита жавобсиз тўп киритди  6 22:19"Милан" 20 млн евродан зиёдга Италия термаси футболчисини сотиб олади  1 22:14Ўзбекистон кубоги. Чорак финалнинг барча иштирокчилари аниқ!  2 21:58Суперлига. "Нефтчи" қолдирилган ўйинда "Динамо"ни ишончли ҳисобда ютиб, 3-ўринга кўтарилиб олди  53 21:55Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" ва "Навбаҳор" ўз рақибларини мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олишди  24 21:10Расман: "Атлетико" Баэнани "Вильярреал"дан 45+5 миллион еврога сотиб олди  0 20:35Расман: "Челси" 60 миллион фунтлик трансферни амалга оширди  1 18:50Куртуа Трент ҳақида: "Унинг жарима зарбалари ва бурчак тўплари – бошқа даражада, бундай техникaни ҳеч қачон кўрмаганман"  4 18:27Эшитдик-да! Шацких "Пахтакор"дан икки андижонлик футболчини "Андижон"га олиб келмоқчи  18 17:49Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида қайси жамоа ғолиб бўлади? Opta жавоб берди  12 17:10Лаутаро билан Чалханоғлу ўртасидаги низо туфайли "Интер"да фавқулодда йиғилиш бўлиб ўтди  4 16:05Марказий Осиё. Қозоғистонда пешқадам очко йўқотди, Қирғиз Республикасида кубок ярим финалчилари маълум, Туркманистонда "Аркадағ" 3 та гол ўтказиб юборди  1 15:28Зейтуллаев, Алибоев, Йўлдошев ва Жиянов — Суперлигада 14-турнинг энг яхшилари  4

"Жамоани анча аввал тарк этгандим"— Ҳусниддин Ғофуров "Нефтчи"дан кетиши ва "Сўғдиёна" таклифи ҳақида News

"Жамоани анча аввал тарк этгандим"— Ҳусниддин Ғофуров "Нефтчи"дан кетиши ва "Сўғдиёна" таклифи ҳақида

Биринчи даврани муваффақиятсиз ўтказган "Нефтчи"ни ёзги трансферлар ойнаси очилмасиданоқ футболчилар тарк этишни бошлаганди.

Қишда жамоага жалб қилинган ярим ҳимоячи Ҳусниддин Ғофуров фарғоналиклар билан хайрлашиб "Сўғдиёна" таркибига қўшилди. Қизиқ, нима учун Суперлигада биринчи давра   якунига етмай шундай қарорга келди? Яқинда Ҳусниддин Ғофуровни суҳбатга чорлаб бир қатор саволларимизга жавоб олдик.


- Янги мавсум олдидан "Нефтчи" таркибига қўшилган эдингиз. Афтидан бу жамоадаги фаолиятингиз кўнгилдагидек чиқмади...

- "Нефтчи"га ўтганимдан афсусланмайман. Чунки бу вақтда оилам ва отам билан бироз бўлсада бирга бўлдим. Ҳамма нарсани яхшилликка йўйиш керак. Барчаси худодан. 

- Биринчи давра тугамасиданоқ жамоани тарк этдингиз. Бу пайтда сизни "Сўғдиёна"да кўрдик. Бироқ ўша паллада Илҳом Мўминжонов жароҳатини даволамоқда, деганди. Аслидачи?

- Бу гаплар билан кимга нимани исботламоқчи бўлди, билмайман. Очиғи буни мен ҳам тушунганим йўқ. Боиси мен жамоадан анча олдин кетган эдим. Балки жамоада узоққа бормаслигимни чемпионат бошланмасидан билгандир. 

- "Нефтчи"нинг муваффақиятсиз натижаларида жароҳатларни сабаб сифатида кўрсатиш мумкиндир. Лекин ҳаммаси тараддуддаги жисмоний тайёргарликка бориб тақалмайдими?

- Тайёргарлик кўнгилдагидек бўлганди. Афсуски футболчилар қаердадир кўп жароҳатлар олишди. Мазкур ҳолатга кимнидир айбдор, деб айта олмайман.

- Умуман олганда "Нефтчи"да жароҳат олган футболчиларга эътибор қай даражада бўлди?

- Жароҳатланган ўйинчиларга профессионал томонлама эътибор берадиган клублар бор. Лекин бу ерда эмас. 

- "Сўғдиёна" таклифига қандай рози бўлдингиз? Позициянгиздаги рақобатга тайёрмисиз?

- Бу клуб таклиф билан чиққанидан миннатдорман. Чунки биринчи даврада ўйин амалиёти жуда кам бўлди. Албатта рақобат борлиги клуб ва футболчи учун фойдали. Мен тайёрман.  

- Кўп жамоа алмаштиришга муносабатингиз қизиқ...

- Жамоасини ҳадеб ўзгартиравериш футболчи учун яхшимас. Сиз бир жойда иш бошлайсиз, бошқа клубга ўтиб яна нолдан қурасиз. Қани эди бир клубда барқарор ўйнаб мухлисларни хурсанд қилсак. Балки "Сўғдиёна"да шундай бўлиши мумкиндир. 

- Клублар ўз олдиларига доим юқори ва совринли ўринларни эгаллашни мақсад қилиб қўяди. Лекин улар бунга тайёрмиди? "Нефтчи" ҳам юксак вазифалар билан Суперлигага қайтди. Бироқ айни пайт эгаллаб турган ўрни аксинча...

- Гап билан ҳамма нарсани ҳал қилиб бўлмайди. Камтар бўлиб барчани хайрон қолдирган яхшику. 

- Ниҳоят бу йил чемпионлик Тошкентдан ташқарига чиқиши мумкинми?

- Ўзингиз кўриб турибсиз. Ҳозир ҳеч нарса дея олмайман. Бу кураш охирги турга қадар давом этади, деб ўйлайман.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика