Latest news

13:21"Реал" Эндрикни қўйиб юборишга рози бўлди  1 12:59Рубен Диаш: “Ман Сити”да янги ўйинчилар пайдо бўлди, лекин сифат ўзгармаган"  0 12:17Уэйн Руни: “МЮнинг ўтган ёзгача бўлган трансфер сиёсати даҳшатли эди"  0 11:53Ўзбекистон U-23 терма жамоаси асосий таркиби эълон қилинди  4 11:37Рауль Кумар: "Қатарга узоққа бориш мақсадида ташриф буюрганмиз ва биздан шуни кутишмоқда"  5 11:10Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ҳеч қандай рақибдан қўрқмаймиз"  20 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар топди  1 10:24АПЛ клуби Родриго трансфери бўйича "Реал" билан музокараларни бошлади  0 09:56Дешам ЖЧ-2026дан кейин қайси клубни бошқариши мумкинлиги маълум бўлди  1 09:28"Ливерпуль" январда ПСЖ етакчиси учун 130 миллион евро тўлаши мумкин  4 08:59Месси: "Мен бутун умримни "Барса"да ўйнаб ўтказаман, деб ўйлагандим"  4 08:31"Челси" "Реал" тарбияланувчисини сотиб олмоқчи  3 08:03Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум  24 07:35Sofascore. Йирик ҳисоб қайд этилган баҳсда футболчиларимиз неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 01:18Муҳаммад Ҳакимов: "Тикланиб олишимиз керак"  3

"Жамоага 12 нафар янги футболчи сотиб олинса, мураббий иши ҳам осонлашади". Куман "Барса"да Хавининг фаолияти ҳақида News

"Жамоага 12 нафар янги футболчи сотиб олинса, мураббий иши ҳам осонлашади". Куман "Барса"да Хавининг фаолияти ҳақида

"Барселона"нинг собиқ бош мураббийи Роналд Куман жамоанинг бу мавсумдаги ўйинига баҳо берди ва янги футболчиларнинг бундаги ҳиссасига эътибор қаратди.

"Барса" Ла Лигада "Реал Мадрид"ни 8 очкога ортда қолдириб, етакчилик қилмоқда, бундан ташқари Хави қўл остида жамоа Испания Суперкубогини қўлга киритиб улгурди.

"Барселона"нинг ишлари жойида. Мен класикони томоша қилдим – улар шунчаки ажойиб футбол намойиш қилишди. Аммо, ҳа, қўл остингдаги жамоага 10-12 нафар янги футболчи сотиб олинса, барчаси осонлашади. Барчаси жамоа сифатига боғлиқ – менинг давримда таркиб бироз бошқачароқ эди", - деди Куман "Andy van der Meijde" "YouTube" каналига интервьюда.

Роналд Куман 2020 йил августидан 2021 йил октябригача "Барселона"ни бошқарган. Мутахассис қўл остида "кўк-анорранглилар" бирорта соврин юта олмади. Кейин эса Куманнинг ўрнига Хави таклиф этилди.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика