Latest news

10:08ПСЖ украиналик футболчининг трансфери учун қанча сарфлаши маълум  0 09:35ЦСКА вингери Туркия клубига ўтиши мумкин  1 09:04“У футбол ва футбол учун яшайди.“ Карлес Пуйоль Роналду ҳақида  4 08:30Хакан Чалханоглу фаолиятини бошқа жамоада давом эттириши мумкин  0 07:55Суперлига. "Навбаҳор" ва "Хоразм" жамоалари мағлубиятга учради. "Сурхон" ва "Нефтчи" баҳсида эса ҳисоб очилмади  0 07:53Диего Симеоне йирик мағлубият сабабини маълум қилди  13 07:22Клублар ўртасидаги ЖЧ. Яна бир учрашувда ҳисоб очилмади  2 02:05Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ "Атлетико"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, мадридликлар ўйинни бир киши кам бўлиб тугатишди  22 01:10Февзи Давлетов: "Ўйинга тузган режамиз иш берди, аммо бироз реализация етишмади"  6 01:01Виталий Левченко: "Ғалаба қозониш учун гол уриш керак"  11 00:55Ҳаким Фузайлов: "Шундай юқори талаблар орқали ўзбек футболи тартибланиб боради"  1 00:10"Барселона" Рэшфорд бўйича қарор қабул қилди  3 23:37Вадим Абрамов: "Бу ташкилотнинг ички иши, ушбу ишларни сизлар муҳокама қилиш ва ёзишларингиз керак"  5 23:27Сергей Лушчан: "Биринчи бўлимда деярли юз фоизлик вазият бўлди, аммо..."  5 23:17Рўзиқул Бердиев: "Бундай ўйинларда кўп вазиятлар яратилмайди"  12

"Жамоада қора танлилар ва мусулмонлар бу қадар кўп бўлмаслиги керак" – Кристоф Гальтье "Ницца"далиги вақтида шундай деган News

"Жамоада қора танлилар ва мусулмонлар бу қадар кўп бўлмаслиги керак" – Кристоф Гальтье "Ницца"далиги вақтида шундай деган

Мураббийнинг бу сўзлари айнан ҳозирга келиб кун тартибига чиқди.

ПСЖ клуби бош мураббийи Кристоф Гальтье "Ницца"да ишлаб юрган вақтида жамоа спорт директорига ирқий камситувчи гапларни гапирган. Мураббий жамоада қора танлилар ва мусулмонлар керагидан кўпайиб кетганини гапирган.

Гап шундаки, ўтган йили "Ницца" спорт директори Жюльен Фурнье Кристоф Гальтье жамоадан нега кетганлигини жиддий сабаб дея изоҳлаганди, аммо аниқ сабабларни келтирмаганди. 

RMC Sport нашри журналисти эса "Ницца" спорт директори Жюльен Фурньенинг жамоа эгаларига жўнатган электрон хатини кўздан кечириб чиқишга муваффақ бўлган ва ушбу хатнинг қисқа мазмунини оммага ошкор қилди. "Ницца" спорт директори хатда шундай ёзади:

"Кристоф Гальтье менинг офисимга келди ва ўғли (Гальтьенинг ўғли отасининг агенти ҳисобланади) билан саломлашди. Ўғли кетгандан сўнг, мен ундан барча гаплар ростми дея сўрадим.

Гальтье, ҳа, дея жавоб берди. У менга шаҳар ҳақиқатини эътиборга олишим кераклигини ва жамоада бу қадар кўп мусулмонлар ва қора танлилар бўлмаслиги кераклигини айтди. 

Гальтье менга шундай деди: "Кеча ресторанга кирдим ва ҳамма менга ташланди. Улар жамоада жуда кўп қора танлилар борлигидан норози эдилар". У яна қўшимча қилди: "Жюльен, сен биз қайси шаҳарда эканимизни ҳисобга олишинг керак. Жамоамиз шаҳар талабларига жавоб бермайди. Шу жумладан, менинг талабларимга ҳам". 

Гальтье ва менинг ўртамизда спорт мавзусида умуман баҳс бўлмади. Барча гап дин ва ирқ ҳақида бўлди", -деб ёзади "Ницца" спорт директори Жюльен Фурнье жамоа эгаларига ёзган хатида. 

Кристоф Гальтьенинг бу ирқий камситиш охангидаги гаплари ҳозирда кун тартибида турибди. ПСЖ ҳам ушбу вазиятни ўрганишга киришган ва агарда бу гаплар рост бўлиб чиқса, жамоа бош мураббийни истеъфога чиқариши мумкин.

Rating: -26   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика