"Жамоа ўзгаришга муҳтож. Раҳбариятдан ва самарқандлик мухлислардан узр сўрайман". Андрей Шипилов "Динамо"дан истеъфога чиқишини маълум қилди
07 aug 2022 22:25
News
"Жамоа ўзгаришга муҳтож. Раҳбариятдан ва самарқандлик мухлислардан узр сўрайман". Андрей Шипилов "Динамо"дан истеъфога чиқишини маълум қилди
- Бугунги ўйин ҳақида нима ҳам дердим... Биз биринчи голни ўтказиб юборгунча ўйин намойиш этдик. Жамоа характер кўрсата олмади. Футболда жамоа ўз иродасини намойиш эта олмаса, бу бош мураббийнинг айби. "Динамо" қўл остимда 5та ўйинда майдонга тушиб, бирорта ҳам ғалаба қозонмаган экан, мен истеъфога чиқаман. Яхшиси янги мураббий келсин, жамоани бироз руҳлантирсин. Айни дамда жамоага ўзгаришлар керак. Раҳбариятдан ва самарқандлик мухлислардан узр сўрайман. Қўлимдан келганини қилдим. Аммо бу вазифани уддалашим учун етарли бўлмади. "Динамо"га омад тилайман. Бу ҳаёт.
- Истеъфо жамоанинг натижалари билан боғлиқми?
- Ҳа, натижа қониқарсиз бўлса жамоага ўзгаришлар керак бўлади. Натижа йўқ экан, мураббий кетиши керак.
Ҳозирда таркибдаги муаммолар – Эркин Бойдуллаевнинг сариқ карточкалари сони 4тага етгани учун ўйнай олмагани, Марат Бикмаев машғулотлардаги жароҳати сабаб ўйнамагани, Йовановичнинг жароҳати сабаб тўп сурмаётгани ҳақида гапириш, баҳонадек кўриниб қолади. Таркибда яна 17 нафар футболчи бор, улар майдонга туша олмаган ўйинчилар ўрнини тўлдириши керак.
Бугун ўйинни яхши бошладик, аммо ҳимояда қўпол хатоларга йўл қўйдик, ахмоқона пенальти барчасини ўзгартириб юборди. Жамоа ўзгаришларга муҳтож. Янги мураббий келиши керак, яна 13 тур бор, вазият ҳали фожиали эмас. Ким келса, у натижаларни яхшилаши лозим. Мен вазиятни ўнглаш учун ҳамма ишни қилдим, аммо бу қўлимдан келмади. Барчага раҳмат.
Similar news
championat.asia
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
Суперлига. "Пахтакор" финал олдидан меҳмонда "Хоразм"ни енгди, икки жамоа ўйинни 10 киши тугатди
Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди
Comments