Latest news

07:59ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" плей-офф йўлланмасини қўлга киритиши мумкин  0 07:30Sofascore. Саудиядаги мағлубиятдан сўнг "Насаф" футболчилари неча баҳо олишди?  0 03:25Англия лига кубоги. "Арсенал" "Кристал Пэлас"ни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Ярим финалдаги рақиб – “Челси”  6 01:28Самвел Бабаян: “Бизда бир қатор йўқотишлар бор. Гуруҳдан чиқиш вазифасини бажаришимиз керак”  6 01:10Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди  63 00:55“Ал Аҳли” бош мураббийи: “Андижон” мусобақа давомида кучли жамоалигини кўрсатди”  1 00:25"Челси" Семеньо трансферидан воз кечди  1 23:55"Милан" Ориги билан шартномани бекор қилганини эълон қилди  1 23:34Винисиус мухлисларнинг муносабати туфайли "Реал"даги келажагига шубҳа қилмоқда  2 22:52"Ювентус" "Интер" ярим ҳимоячисини қишда ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 22:13Расман: "Лион" Эндрикни "Реал"дан ижарага олди  1 21:34ФИФА "Ал Насср"га қўйилган трансфер тақиқини бекор қилди  8 21:09"Бавария" етакчиси Австрияни забт этди  0 20:42Futsal Awards-2025 маросими ўтказилади  0 20:25"Рома" МЮ ҳужумчисини қўлга киритишга яқин  2

Жалолиддин Машарипов: "Яхши ўйнадик дея олмайман, асосийси ғалаба" News

Жалолиддин Машарипов: "Яхши ўйнадик дея олмайман, асосийси ғалаба"

ЖЧ-2026 саралаши 3-босқичи доирасидаги Ўзбекистон ва КХДР терма жамоалари ўртасидаги учрашувнинг (1:0) энг яхши футболчиси Жалолиддин Машарипов баҳс ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.

- Яхши ўйнадик деб айта олмайман, лекин керакли натижани қўлга киритдик. Учинчи босқич биз учун осон бўлмаган. Уч очко олишимиз керак эди. Учинчи босқичнинг босими бўлади, шу нарса таъсир қилди деб ўйлайман. Кейинги ўйинларда мухлисларни янада кўпроқ хурсанд қиламиз деб ўйлайман. Энг асосийси ғалабага эришдик.

- Голдан сўнг жамоамиз бўш ҳаракат қилгандек кўринди. Бугун мухлислар Ўзбекистоннинг ўйинидан маза қилмади...

- Айтиб ўтганимдек, бугун ўзимизни кўрсата олмадик. Барибир бу босқичда, айниқса уйда ҳаяжон ва босим бўлади. Лекин шундай ўйинлар, шундай ғалабалар орқали жаҳон чемпионатига чиқилади деб ўйлайман. 

- Кейинги учрашувларда бундан ҳам қийин бўлиши мумкинми? Ёки бир йўналишга тушиб олгач, барчаси осонлашадими?

- Учинчи босқичда осон терма жамоалар бўлади деб ўйламайман. Бундай ўйинларда руҳий тайёргарликлар муҳим аҳамиятга эга. Бўшашиш керак эмас. Кейин кеч бўлади. Мураббий ҳам хеч қайси ўйин осон бўлмаслигини таъкидлаб келмоқда. Бугунги ўйиндан мухлислар бироз норози бўлган бўлишлари мумкин, лекин кейинги ўйинларда барчаси чиройли бўлишига ҳаракат қиламиз.

Rating: +17   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика