Latest news

17:27"Невараларимга айтиб берадиган гапим бор". Фалькао Роналду ва Месси даврида яшагани ҳақида гапирди  1 17:18Назорат баҳси. ОКМК - "Дечич" 2:2  0 16:55"Ал Насср"ни Ашхободда қандай кутиб олишди?  6 16:28"У даҳо эмас!" Капелло Роналдуни Месси, Марадона ва Роналдо билан солиштириб бўлмаслигини айтди  15 16:03Эшитдик-да! "Бунёдкор"да ўзгаришлар: Мурод Алиев лавозимини тарк этди  1 15:34Илдар Маматказин: “Андижонлик мухлислар энг зўри, аммо фан-клуб футболчиларнинг тақдирини ҳал қилса, менимча, бу нотўғри”  12 15:11"Тоттенхэм" устози ярим йилга чидади холос  4 14:44"Манчестер Сити" ҳимоячиси ва ярим ҳимоячиси "Эвертон"га ўтиши мумкиин  0 14:31Ҳожиакбар Алижонов "Пахтакор"да қолди: Янги шартнома 2027 йил якунигача  3 14:10"Хоразм" собиқ посбони, МТЖ собиқ ҳимоячиси ва "Қизилқум" ярим ҳимоячиси — "Каттақўрғон"нинг янги футболчилари  0 13:49САфарда "Нефтчи" Грузия клубини йирик ҳисобда мағлуб этди + Исломбек Исмоиловдан интервью  1 13:35"Арал" назорат учрашувида "Каттақўрғон"дан устун келди  1 13:35"У асабимга тегяпти!" Руни МЮнинг соч олдирмаётган машҳур мухлисини танқид қилди  8 13:20Исломбек Исмоилов: "Перица қишдаги охирги трансфер"  1 13:08"Андижон" бош директори: "Биз тасодифий эмас, аниқ таҳлил асосида трансфер қиламиз"   2

Жалолиддин Машарипов: "Қатар Ўзбекистон учун омадли рақиб" News

Жалолиддин Машарипов: "Қатар Ўзбекистон учун омадли рақиб"

Ўзбекистон терма жамоаси нимчорак финал босқичида Таиландни мағлубиятга учратди (2:1).

Кўтаринки кайфиятда якунланган учрашувдан сўнг терма жамоамиз сардори Жалолиддин Машарипов фикрларини билдириб ўтди. 


- Ўйин ҳақида фикрларингиз? 

- Таиланд бўлгани билан осон ўтмаслигини билар эдик. Улар ҳам оддий терма жамоа эмас. Таиландни 1-2та тўп фарқи билан ютганмиз. Биринчи голдан сўнг ўйинни бўшаштирдик. Улар ҳисобни тенглаштиргач биз яна темпни оширдик ва гол урдик. Кўрган бўлсангиз, яна ташлаб юбордик. Барибир эҳтиёткорлик бор эди. 

- Ҳисоб тенглашгач қандайдир ҳаяжон ёки босим юзага келмадими? 

- Ўйиннинг илк дақиқалардан ҳаяжон йўқ эди. Кеча кечга яқин тана ҳароратим кўтарилди. Отабек Шукуров ҳам шу сабабли майдонга тушгани йўқ. Ўйнай олмасамчи, деган ҳаяжон ўтди. Ўйнашим керак, дедим. Отабек Шукуровнинг умуман гапиришга ҳоли йўқ эди. Битта мен эмас, 2-3 нафар футболчилар шамоллаган ҳолда ўйнадик. Барибир ютганмиз деган ишонч бор эди. Ютишимиз ҳам керак эди. 

- Ҳозирги Қатар ҳақида нима дея оласиз? 

- Қатар доим биз учун қулай рақиб бўлиб келган. Қатар Ўзбекистондан доим қўрқиб ўйнайди. Бу терма жамоага қарши аввал яхши ўйнаганмиз ва ютганмиз. Бу сафар ҳам ғалаба қозониб, кейинги босқичга чиқамиз. 

- Кейинги ўйингача терма жамоа сардори сифатида футболчиларни кайфиятини кўтариш зиммангизда... 

- Кийиниш хонасидаёқ кайфиятни кўтардик. Худо хоҳласа, ҳаммаси яхши. Равшан Эрматов ҳам келиб бизнинг кайфиятимизни кўтаришади, деб ўйлайман. Бир томондан мухлислар ҳам қўллаб-қувватлашмоқда. Ҳамма биз билан бирга эканлигини ҳис қиляпмиз.

Rating: +32   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика