Latest news

10:27Ўзбекистон терма жамоаси собиқ мураббийи Чехия клубида амалиёт ўтайди  0 10:17Гарначо келажаги борасида бир қарорга келди  0 09:45"Рома"нинг янги футболчиси илк машғулотда жароҳат олди  0 09:17"Манчестер Сити"нинг яна бир футболчиси ёзда жамоани тарк этади  1 08:50"Ливерпуль" асосан захирада қолиб кетаётган футболчисини 50 миллионга сотишга яқин  1 08:22Here we go. "Арсенал" "Тоттенхем" билан деярли шартнома имзолаган футболчини илиб кетди  4 07:55Суперлига. "Динамо" ва "Навбаҳор" сўнгги сонияларда ғалабани қўлдан чиқарди  2 07:53"Интер Майами" Лига кубогининг ярим финалига йўл олди  1 07:30Суперлига. Бугун 2 та учрашув бор  9 02:11ЕЧЛ саралаши. "Қайрат" сўнгги босқичнинг илк баҳсида "Селтик" билан дуранг ўйнади. Барчаси Олмаотада ҳал бўлади  8 01:13Шоҳмалик Комилов: "Бугун қийин бўлишини билардик. "Шўртан" - футбол ўйнайдиган жамоа"  5 00:34Биринчи лига. Охтаевдан пента-трик, пешқадамлардан ғалабалар ва бошқа натижалар  2 00:19U-21 биринчилиги. "Пахтакор"дан 8:0, "Машъал"дан камбэк, пешқадам "Навбаҳор"дан ғалаба ва бошқа натижалар  1 23:55Вадим Абрамов: "Мен ВАРни тушунмаяпман"  16 23:45Иван Бошкович: "Биз охиригача курашадиган жамоамиз"  10

Жалолиддин Машарипов Суперлигага қайтадими? News

Жалолиддин Машарипов Суперлигага қайтадими?

"Пахтакор" ва "Сурхон" жамоалари ўртасидаги учрашув давом этмоқда.

Surkhon

Superliga. Round 11

27/06/2021, 20:00

4
:
0
Finished

Pakhtakor

Azizbek Turgunbaev - 2', Шерзод Темиров - 22', Azizbek Turgunbaev - 57', Шерзод Темиров - 58'

45'
90'
46'  Anvarjon Gofurov (Eldor Boymatov)
60'  Islom Toshpulatov
69'  Nizomjon Norov (Murod Bobojonov)
82'  Islom Toshpulatov (Asilbek Temirov)
82'  Nuriddin Khasanov (Javohir Esonqulov)
87'  Jasur Xolturayev (O'ral Choriyev)
2'  Azizbek Turgunbaev
2'  Farrukh Sayfiev
22'  Шерзод Темиров
22'  Hojiakbar Alijonov
57'  Azizbek Turgunbaev
57'  Dragan Ceran
58'  Шерзод Темиров
58'  Hojiakbar Alijonov
62'  Farrukh Sayfiev (Ibrohimhalil Yuldashev)
62'  Sardor Sobirkhodjaev (Sharof Muhitdinov)
77'  Diyor Kholmatov (Abbosbek Fayzullayev)
77'  Sherzod Agzamov (Marlen Chobanov)
84'  Шерзод Темиров (Pulatxodja Xoldorxonov)

Мазкур баҳсни томоша қилиш учун ўйингоҳга "Ан Насср" ярим ҳимоячиси Жалолиддин Машарипов ҳам ташриф буюрган. Биз фурсатдан фойдаланиб, хоразмлик футболчидан мухлисларни қизиқтирган бир қатор саволларга жавоб олдик.

— Бугун "Пахтакор" ҳужумида ёшлар ўйнаяпти. Уларнинг даражасини қандай баҳолайсиз?

— Ўйинчиларнинг ҳақиқий кучини "Сурхон"га қарши ўйинда кўриб бўлмайди. Кучлироқ рақиблар, масалан, ОЧЛ баҳсларида айтса бўлади. Бугунги ўйин ҳақида бир нарса дея олмайман. 

— Ҳозир жамоадаги энг яхши ўйинчи?

— "Пахтакор" сафидаги энг юқори савиядаги ўйинчи сифатида Драган Черан ҳисобланади.

— Эрен Дердийок клубдан кетди. Жорий мавсумдаги статистикасига эътибор қаратсак, ҳавас қиларли эмас. Швейцариялик ҳужумчини "Пахтакор" учун омадсиз трансфер деса бўладими?

— Йўқ, Эрен жуда кучли футболчи. Шунчаки, у жамоага мослашиб кетолмади. Бунақаси барча футболчида учраб туради. Баъзан сизга жамоанинг ўйин услуби мос келмаса, баъзан муҳитга кўниколмайсиз. Аммо, Дердийок жуда кучли ҳужумчи, вақтида ажойиб ўйинлар кўрсатган.

— "Шабаб Ал Аҳли" ва "Ан Насср" ўртасидаги ижара шартномаси якунланди. Танаффусдан кейин сизни қайси жамоада кўрамиз?

— Ҳозир бу ҳақда бир нарса дея олмайман...

— Жафар Ирисметов билан гаплашганимда ёзда собиқ футболчиларни қайтариш режалаштираётгани ҳақида айтганди. Кейинроқ, Ҳамдамов, Сергеев ва Ҳамробековнинг ёзда жамоа сафига келиб қўшилиши ҳақида миш-мишлар тарқалди. Сиз қайтишни режалаштирмаяпсизми?

— "Пахтакор"да ўйнаш учун ҳар доим тайёрман. Биласизми, клубга эртагаёқ қайтишим мумкин. Фақат жамоа раҳбарияти бунинг учун етарли шароит яратиб бериши керак.

Author :
Rating: -8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика