Жалолиддин Машарипов: "Финал баҳси барибир бошқача бўлади"
25 nov 2017 18:30
News
Жалолиддин Машарипов: "Финал баҳси барибир бошқача бўлади"
Ушбу турда Тошкентнинг икки клуби "Локомотив" ва "Бунёдкор" баҳс олиб борди. Бўлиб ўтган баҳсда "темирйўлчилар" рақибларини 3:2 ҳисобида мағлубиятга учратишди. Ушбу учрашувдан сўнг "Локомотив" клуби футболчиси Жалолиддин Машарипов ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Бу йилги чемпионат жуда ҳам яхши ўтди. Олдимизга чемпион бўлиш вазифаси қўйилганди. Ушбу вазифани уддалаганимиздан хурсандмиз. Бундан ташқари олидизда яна битта вазифа турипти. Ўзбекистон кубоги финал баҳсида ғолиб бўлиш. Ушбу совринни ҳам қўлга киритишни ният қилганмиз. Финал баҳси барибир бошқача бўлади. "Бунёдкор" финал баҳсида бизга қарши ОЧЛ йўлланмасини қўлга киритиш учун кураш олиб боради. Шунинг учун ҳам ушбу ўйинга жиддий тайёргарлик кўрса керак", - дейди Жалолиддин Машарипов
"Бунёдкор" финал баҳсида бизга қарши ОЧЛ йўлланмасини қўлга киритиш учун кураш олиб боради

Жаҳонгир Сотволдиев ёзиб олди
Similar news
championat.asia
Испания Кубоги. "Атлетико" илк ўйинда "Барселона" дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди
Эрик Гарсия: "Сўнгги пайтларда ҳакамларнинг бирорта қарори бизнинг фойдамизга бўлмаяпти"
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Comments