Latest news

21:21"Бундай ҳолатлар Спорт арбитраж судида нормал амалиёт сифатида қабул қилинади" - ЎФА расмий баёнот билан чиқди  0 21:10Суперлига. "Машъал" – "Хоразм" 0:3  0 21:08Суперлига. "Сўғдиёна" "Сурхон"ни кичик ҳисобда мағлуб этди  5 20:47Отабек Нарзуллаев: "Футболни жон койитиб ўйнамасангиз, ким сизга уч очко беради"  0 20:31Суперлига. 7 та ҳисобланган ва битта инобатга олинмаган гол ҳамда самарасиз пенальти: "Андижон" "Шўртан"ни мағлуб этди  24 20:13Ҳаким Фузайлов: "Кураш ҳали тўхтагани йўқ"  0 19:42Ямал бепул дастхатлар беришни тўхтатади  5 18:55"Хоразм" сафарда "Машъал"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  10 18:48Кипрда "Кармиотисса" президенти отиб кетилди  0 18:25"Вазиятга реал қараш керак, ҳар бир рақибга қарши ўйлаб қўйган режаларимиз бор" — Ислом Исмоилов иштирокидаги матбуот анжумани   9 18:03Нодир Элибоев: "Олдингидек, 1 ёки 2 та ўйинни кутиб яшаётганимиз йўқ. Ҳар бир турда яхши рақобат бор"  0 17:27Манба: Катанец ёрдамчилари ЎФАни судга бермоқчи  34 17:02ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон бир поғона пастлади  12 16:05Ўзбекистон терма жамоаси афсонаси Қозоғистон жамоасини бошқарадими?  11 15:37"Аҳал" ОЧЛ-2'даги уй учрашувини Эронда ўтказади  5

Жалолиддин Машарипов: "Эртанги ўйинда ғалаба қозониб, кейинги босқич масаласини ҳал этиб қўймоқчимиз" News

Жалолиддин Машарипов: "Эртанги ўйинда ғалаба қозониб, кейинги босқич масаласини ҳал этиб қўймоқчимиз"

Ўзбекистон терма жамоаси етакчиларидан бири Жалолиддин Машарипов Championat.asia сайтига интервью берди.

Сайтимиз вакиллари Машарипов билан бўлиб ўтган савол-жавоблар мобайнида Гонконгдаги майдон ҳолати, Катанецнинг йўқлиги, Эрон билан тўқнашув, футболчининг "Истиқлол"даги муаммолари хусусида сўрадилар. 

- Эртанги муҳим ўйин олдидан фикрларингиз билан ўртоқлашсангиз...

- Гонконг билан биринчи ўйинимизни ижобий ўтказиб олдик. Ўша ўйинда бизда кўп имкониятлар бўлди, аммо унумли фойдалана олмадик. Эртанги ўйинда ғалаба қозониб, кейинги босқич масаласини ҳал этиб қўймоқчимиз ва бу орқали мухлисларни хурсанд қилиш ниятидамиз. Йигитлар ўйинга шай ҳолатда туришибди.

- Гонконгдаги майдон ҳақида кўп гапирилди. Ўша ерда ўйнаган футболчи сифатида нима дея оласиз? 

- Бундан ҳам ёмон майдонларда тўп тепганмиз. Майдонни айтиб ўтиб кетсак бўлади, аммо ўйлаб қарасак, ундан-да ёмон майдонларда ўйнаб катта бўлганмиз. Майдоннинг ҳолатига қарамай, ғалаба қозондик, бундан хурсандмиз. Дуранг ёки мағлубият хаёлимизга ҳам келмаганди. Ўйиндан олдинги машғулотимизни ўша стадионда ўтказгандик. Биз кичик майдонда тўп тепишимизни билгандик. Биламиз, Гонконг ва бошқа терма жамоалар биздан чўчийди.

- Эртага Катанецнинг бўлмаслиги футболчиларга қанчалик таъсир қилади? 

- Ҳамма футболчилар – профессионал. Йигитлар билан учрашувга жиддий ёндашиш кераклигини келишиб олдик. Эртага мухлислар кўз олдида мураббий йўқлигини билдирмаслигимиз ва уларга яхши кайфият улашишимиз керак.

- "Истиқлол"даги муаммоларингиз бартараф этилдими?

- "Истиқлол"даги фаолиятимда муаммо йўқ. Бир кун машғулотда иштирок этмадим, чунки дам олиш куни сўрагандим. Турли хабарлар тарқалди, аммо ҳеч қандай муаммо бўлмади, ҳаммаси жойида.

- Гонконгни ютсак, автоматик равишда кейинги босқичга чиқамиз. Фақат биринчи ўрин масаласи ҳозирча ҳал этилмай қолади. Эрон чемпионатида ўйнаётган футболчи сифатида Эрон МТЖни сафарда мағлуб этиш қанчалик ҳақиқатга яқин деб ўйлайсиз?

- "Истиқлол"даги терма жамоа вакиллари билан суҳбатлашганимда, улар Ўзбекистонни кучли дея таъкидлашди. Сал аввал айтганимдек, Ўзбекистон терма жамоасидан ҳамма қўрқади. Бугунги кунда ҳар бир терма жамоа билан қўрқмасдан, бемалол ўйнай оламиз. Биздан кўпчилик чўчийди. Пенальтилар устида астойдил ишласак бўлгани.

Жаҳон чемпионати 2-саралаш босқичи "E" гуруҳи 4-туридан ўрин олган Ўзбекистон – Гонконг учрашуви эртага 19:30 да бошланади. Учрашувга "Бунёдкор" стадиони мезбонлик қилади.

Rating: +16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика