Latest news

17:12"Манчестер Юнайтед" футболчиси Instagram ва Facebook'даги барча суратларни ўчириб ташлади. Мухлислар уни бунга мажбур қилди  0 16:45Футзал. Ўзбекистон - Шарқий Тимор 7:1  3 16:14"Барселона" Ҳоландга кўз тикди  3 15:47ПСЖ "Олтин тўп"ни топшириш маросимида қатнашмайди. Нима учун?  10 15:25Хет-трик қайд этган легионер, рақибни тор-мор келтирган мураббий, финт билан гол урган футболчи — Суперлигада 22-турнинг энг яхшилари  0 15:03Цигер, Исмоилов, Ғиёсов, Табатадзе, Бегич... Суперлига 22-тур рамзий терма жамоаси  0 14:42Клюйверт Гиннес рекордлар китобига кирди  4 14:16"Арқадағ" вакиллари давлат мукофотига эга бўлди  13 13:49"Андижон" сўнгги сонияларда мағлубиятдан қутулиб қолган "Сўғдиёна" билан баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 13:23Эшитдик-да! Ўзбекистон МТЖ 9 октябрь куни Тошкентда ўртоқлик ўйини ўтказади  20 13:01U-17 Осиё Кубоги финалида қизил карточка олган Сарсенбаев ЖЧ гуруҳ босқичида Ўзбекистон терма жамоасига ёрдам беролмайди  5 12:40Суперлига. 23-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  4 12:27Эксперт фикри. Диёр Мирзабоев: "Андижон" икки фронтга тайёр эмасдек кўринди, баъзи жамоалар таркиби Суперлига учун етарлича кучлимас"  6 11:55​"Нефтчи" мухлислари қаршисида "Динамо"ни доғда қолдирган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 11:31Аскер Нажафалиев Индонезия Суперлигасида ишлайди  0

Жалолиддин Машарипов: "Энди ёш футболчи эмасмиз, айрим вазиятларда масъулиятни ўз бўйнимизга олиб, вазиятни ўзгартиришимиз керак" News

Жалолиддин Машарипов: "Энди ёш футболчи эмасмиз, айрим вазиятларда масъулиятни ўз бўйнимизга олиб, вазиятни ўзгартиришимиз керак"

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиси Жалолиддин Машарипов Қирғиз Республикасига (2:3) қарши кечган учрашувдан сўнг ўйин ҳақидаги фикрлари билан бўлишди.

- Қирғизистон терма жамоасида бугун кичик устунлик бўлишини билардик. Рақибларимиз ўз уйларида ўйнаётгани қўшимча куч берди. Бугун стадион очилиши бўлди ва шу сабабли стадионга жуда кўп мухлислар ташриф буюрди. Бу учрашув ҳақиқий дербидек ўтди.

Ўзимиз кичик хатоларга йўл қўйдик. Рақиб эса бундан унумли фойдаланди, лекин йигитлар ўзини йўқотиб қўйишмади ва ўтказиб юборилган голлардан сўнг уйғонишди. Чиройли "камбэк" амалга оширдик.

- Биринчи бўлимда маълум бир вақт ўзингиз учун асосий бўлмаган ҳужумчи позициясида ўйнадингиз. Ўз қанотингизни ташлаб, майдон марказига ўтиб олганингизга нима сабаб бўлди?

- 10-15 дақиқа вақт ичида олдинда камчилик бўлиб қолган эдик. Майдон маркази эса бироз бўшаб қолганди, Насруллаев эса қанотни тўлиқ эгаллай олишини билардим. Шу сабабли майдон марказига ўтиб, Элдор билан Остонга вазиятлар яратиб беришга ҳаракат қилдим. Шундан сўнг вазиятларимиз сони кўпайди. Энди ёш футболчи эмасмиз, айрим бир вазиятларда масъулиятни ўз бўйнимизга олиб, вазиятни ўзгартиришимиз керак.

- Ўзбекистон терма жамоаси кўп учрашувлардан бери ўйин давомида мағлубият бўлаётганига қарамай, натижани ўз фойдасига ҳал эта оляпти. Бугун ҳам баҳс давомида икки маротаба ҳисобда ортда бораётгандик, аммо якундан ғалаба қозондик. Ушбу ҳолатга фикр билдириб ўтсангиз?

- Футболчиларимизда руҳий томонлама ўзига бўлган ишонч бор. Бу бизнинг биринчи "камбэк"имиз эмас, анча вақтдан бери бундай иродали ўйин намойиш этяпмиз. Имкон қадар "камбэк"ларсиз ғалаба қозонишимиз керак. Шунда мухлисларга ҳам, бизга ҳам осонроқ бўлади. Футболчиларимиз гол ўтказиб юборганимиздан сўнг хотиржам ҳаракат қилишмоқда.

- Гуруҳда асосий рақибимиз дея кўрилган Қатар бугун КХДРни мағлуб эта олмади. Амалдаги Осиё чемпионлари иккита турда бор-йўғи бир очко тўплашди. Гуруҳдаги вазиятга баҳо бериб ўтсангиз?

- Кўпчилик биздан КХДРни йирик ҳисобда мағлуб этишимизни кутаётганди. Бугун эса, КХДР Қатар билан дуранг қайд этди. Бу циклда кучсиз терма жамоанинг ўзи йўқ. Қирғизистон ҳам бугун буни исботлади ва жуда яхши курашди. Бундай саралашда ҳар битта гол ва ҳар бир очко жуда муҳим роль ўйнайди. Якунда, руҳий томонлама кучлироқ жамоа ғалаба қозонади.




Абдулвосит Бектемиров суҳбатлашди

Rating: +21   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика