Latest news

21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  0 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  8 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  10 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  7 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  11 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  1 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2 17:55"Ал Шабаб" "Милан" футболчисини сотиб олади  0 17:33Расман: Постекоглу – "Ноттингем Форест" бош мураббийи!  5 17:16Расман: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё Кубогига чиқди!  25 17:08Ўзбекистон Эрон устидан қийин ғалабага эришиб, CAFA мусобақаси ғолибига айланган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  3 16:56U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Фаластинни қийинчилик билан мағлуб этди  58 16:36"Бухоро" "Навбаҳор" билан ўйинни уйида ўтказади  4 16:15МТЖ дарвозабонлар мураббийи: "Кападзенинг шартномасини билмайман, аммо мураббийлар штабининг шартномаси ЖЧ-2026 якунига қадар амал қилади"  7

Жакарта-2018. Ўзбекистон спорт делегациясининг янги экипировкалари намойиш этилди + ФОТО News

Жакарта-2018. Ўзбекистон спорт делегациясининг янги экипировкалари намойиш этилди + ФОТО

18 август – 2 сентябрь кунлари Индонезияда навбатдаги Осиё ўйинлари ўтказилади.

Бугун Миллий олимпия қўмитасида қитъада тўрт йилликнинг энг нуфузли мусобақасида иштирок этадиган Ўзбекистон спорт делегацияси учун тақдим этилган либослар тақдимоти ташкил қилинди.Спортчиларимиз учун янги экипировкалар Хитойнинг "QIERTE Co. Ltd" компанияси томонидан PRES-JOG бренди билан тақдим этилган.


"Спорт экипировкалари тайёрланиш жараёнида Осиё ўйинлари бўлиб ўтадиган мамлакат - Индонезиянинг иқлими ҳам ҳисобга олинган. Хусусан, Жакарта ва Палембангда тез-тез ёмғир ёғишини ҳисобга олиб, капюшонли кийимлардан ва сув шиммайдиган матолардан спорт экипировкаларини ишлаб чиқарилди. Спорт либоси тўқ кўк ва оқ ранглардан ташкил топган. Шунингдек, ундан Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасининг рамзи ҳам ўрин олган. Спортчиларимиз нафақат мусобақа давомида, балки кундалик ҳаётда ҳам фойдаланишлари учун минимализмга алоҳида эътибор қаратилган", - дейилади МОҚ пресс-релизида. Эслатиб ўтамиз, мусобақанинг тантанали очилиш маросими 18 август куни Жакартада бўлиб ўтади. Осиё ўйинларида юртимиз шарафини 232 нафар спортчи 30та спорт турида ҳимоя қилади.

Футболчиларимиз киядиган либос.





Шунингдек, бугун МОҚда Осиё ўйинларида иштирок этадиган спортчиларимизни кузатиш маросими ҳам ўтказилди.

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика