Latest news

19:33Эшитдик-да! Диёр Холматов жамоасини ўзгартирмоқда  1 19:27Инсайд тасдиқланди: Игорь Голбан энди "Андижон"да!  1 19:10Трент қанча муддатга сафдан чиққани эълон қилинди  2 18:45"Хоразм" етакчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттиради  7 18:28Қатар, Саудия Арабистони ва Малайзия клублари Забиҳилло Ўринбоевга даъвогар  4 18:08АПЛда ноябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар маълум  2 17:54Инсайд тасдиқланди: Жамшид Болтабоев "Андижон" шарафини ҳимоя қилади  7 17:48Инсайд тасдиқланди: Дилшод Комилов — "Навбаҳор" футболчиси!  2 17:34Райс, Доку ва Фернандеш ва бошқалар: АПЛда ой футболчиси аниқланмоқда  2 17:18Расман: "Навбаҳор" "Андижон" аъзосини трансфер қилди  9 17:00Transfermarkt: Энди Ўзбекистон Суперлигасида 1 миллион ва ундан қиммат 8 футболчи бор  4 16:3120 йилдан сўнг Ўзбекистонга қайтаётган Юрген Гёде охирги марта қайси жамоада ишлади?  15 16:04Расман: "Андижон" грузиялик футболчи трансферини эълон қилди  9 15:38Ибрагимович ўзига юклатилган муҳим роль ҳақида маълумот берди  1 15:09Клублар африкалик футболчиларни 15 декабргача қўйиб юбориши шарт — ФИФА  3

Қатар ЖЧ-2022 учун 208 млрд евро сарфлади — бу Россиянинг 2018 йилдаги харажатидан 17 марта (!) кўп News

Қатар ЖЧ-2022 учун 208 млрд евро сарфлади — бу Россиянинг 2018 йилдаги харажатидан 17 марта (!) кўп

Tags :  ЖЧ-2018
Қатар бўлажак мундиаль учун 208 млрд евро сарфлаб улугрди — бу 2018 йилда Россиядаги кўрсаткичдан 17 марта кўпроқ.

"The Sun" нашрининг хабарига кўра, Қатар ЖЧ-2022 учун 208 млрд евро атрофидаги маблағни сарфлаб улгурган, бу ЖЧ-2018 дагидан 17 марта кўпроқ дегани. Россия ўзи ўтказган мусобақа учун 11,6 млрд фунт (тахминан 13 млрд евро) ишлатган.

Солиштирик учун 2014 йил Бразилия 15 млрд фунт (тахминан 17 млрд евро), 2010 йил ЖАР эса 3,6 млрд фунт (тахминан 4 млрд евро) сарфлаган.

Мусобақанинг алоқа ишлари бўйича директори Фатма Ал-Нуайми Қатар бу пулларни нималарга сарфлаганини тушунтириб берди.

"Жаҳон чемпионати Қатарнинг 2030 йилгача мўлжалланган миллий ривожланиш лойиҳасига киритилган. Бу давлат даражасидаги катта стратегия. Бу орқали шаҳарлар, саноат ва бутун мамлакат бўйлаб хизмат кўрсатиш соҳасида ўсиш, таълим ва соғлиқни сақлаш тизими яхшиланиши режалаштирилган.

Кўп бор ЖЧ билан бирга тилга олинаётган 200 млрд доллар (тахминан 208 млрд евро) аслида миллий ривожланиш стратегияси ва Қатарнинг ривожланишидек катта мақсадларни кўзлаган ана шу лойиҳага тегишлидир.

2022 йил фойдаланиладиган катта кўламдаги инфратузилма объектлари, мисол учун йўллар, метро, аэропорт, меҳмонхоналар ва бошқа кўплаб туристик объектлар биз ЖЧни ўтказиш ҳуқуқини қўлга киритишимиздан аввал режалаштириб бўлинганди", – деди Ал-Нуайми.


Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика