Latest news

22:16"Сўғдиёна" бош мураббийи истеъфога чиқарилиши мумкин  5 22:11"Бавария" ўз рекордини янгилашга яқин  1 21:35Ўзбекистон терма жамоаси эртадан йиғинга киришади  5 21:34Бундеслига. "Бавария"да йирик ғалаба, "Байер" ғалабани қўлдан чиқарди  0 21:21АПЛ. "Эвертон" - "Челси" баҳси асосий таркиблари маълум!  4 21:12Эртадан Ўзбекистон кубоги старт олади  1 21:00Клублар рейтинги. Мингталикдан Ўзбекистоннинг икки клуби ўрин олди, улар орасида "Пахтакор" йўқ  18 20:45"Ливерпуль" 10 мавсумлик антирекордини такрорлади  1 20:32Тожикистон терма жамоасига Суперлиганинг икки нафар футболчиси чақирилди  0 20:15Эмре Жан шартномани узайтирди  0 20:08Футбол афсонаси Янги Каледонияни жаҳон чемпионатида иштирок этишга лойиқ деб ҳисоблайди  3 19:43Слотнинг кетиш вақти келдими? "Ливерпуль" сўнгги уч ўйинида иккинчи марта мағлуб бўлди  24 19:15Португалия ва Колумбия ЖЧ-2026 учун мўлжалланган либосларини тақдим этди  10 18:54Пеп Гвардиола финал олдидан қандай фикрда?  2 18:40Япония - аёллар ўртасида Осиё кубоги ғолиби!  0

Жаҳонгир Меҳмонов: “Хатолар қимматга тушди” News

Жаҳонгир Меҳмонов: “Хатолар қимматга тушди”

Олий лига 13-тур доирасидаги “Нефтчи” – “Насаф” (2:2) баҳсидан сўнг фарғоналиклар вакили Жаҳонгир Меҳмонов ўйин борасида интервью берди.
- Ғалаба қозонишимиз керак бўлган ўйин эди. Афсуски, ўз хатоларимиз ҳисобига уч очкони қўлдан бой бердик. Шукур Пўлатов хеч қачон пенальтиларда адашмасди. Лекин жаҳон футболида ҳам юлдузларини пенальти тепишда қўпол хатоларга йўл қўйганига кўп гувоҳи бўлганмиз. Пенальти бу – лоторея. Уни кимдир уради, кимдир хато қилиши табиий ҳол. Жамоамиз ўйинга 100% тайёр эди. “Насаф”ни жиддий ўргандик ва баҳсга қизғин хозирлик кўрдик. Кубок доирасида қаршиликлар билан тўқнаш келишимиз рақибни ўрганишда бизга анча қўл келди. Фарғона бўлиб ўтган ўйинда “Нефтчи” “Насаф”дан кучли ўйин кўрсатди деб ҳисоблайман. Тўғри “Насаф” таркибида жиддий йўқотишлар бор эди. Бироқ шу каби вазиятда биз ҳам “Пахтакор”ни енгдик. Профессионал жамоалар учун мана  шундай муаммолар қандайдир сабаб бўлмаслиги керак. Энди “Нефтчи”ни “Қизилқум”га қарши яна бир муҳим ўйин кутяпти. Албатта Навоийга ғалаба учун борамиз. Чунки бизга хозир очколар жуда зарур, - деди Меҳмонов.

“Нефтчи” матбуот хизмати
Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика