Latest news

20:5639 ёшли Милнер шартномани узайтирди  0 20:39"Тоттенхэм" "Манчестер Юнайтед" эгасини судга берди  0 20:00Суперлига. "Қўқон-1912" – "Машъал" 0:1 (матнли трансляция)  4 19:46Рэшфорд агентларига "Барселона"га қўшилишни истагаётганини айтди  1 19:46Суперлига. "Бухоро" - "Андижон" (матнли трансляция)  1 19:21Ўзбек телеканаллари Абдуқодир Ҳусанов иштирок этадиган Клублар ўртасидаги ЖЧ намойиш ҳуқуқини қўлга киритди  10 18:44Рабьо "Милан"га ўтмоқчи эмас  0 18:17Расман: "Реал" ҳужумкор ярим ҳимоячи трансферини эълон қилди  24 17:49"Пахтакор" стадионининг айни пайтдаги ҳолати  12 17:20Шота Арвеладзе: "Тарихда илк бор Жаҳон чемпионатига чиққан Ўзбекистон терма жамоасини табриклайман!"  8 16:55ОФК Осиё саралаш босқичи плей-оффининг мезбонларини маълум қилди  25 16:32ПСЖ президенти клуб мавсуми ҳақида ҳужжатли сериал чиқишини эълон қилди  0 16:04Ана холос! Неймар фаолиятини Туркияда давом эттириши мумкин  7 15:36Гаттузо Италия терма жамоасида ишлашга яқин: У аллақачон Буффон билан учрашган  4 15:07Суперлига. 12-тур дисквалификациялари: "Пахтакор", "Қизилқум" ва "Шўртан"да йўқотишлар бор  0

Жаҳонгир Меҳмонов: “Нефтчи”га ҳурматим чексиз” News

Жаҳонгир Меҳмонов: “Нефтчи”га ҳурматим чексиз”

Биринчи даврани 12-ўринда якунлаган Наманганнинг “Навбаҳор” клуби иккинчи даврага жиддий тайёргарлик олиб бормоқда.

Куни кеча “лочинлар” биринчи лига вакили “Ёзёвон-Лочинлари” жамоасига қарши назорат учрашувини ўтказишди. Ушбу баҳсда олий лига вакиллари 3:0 ҳисобида зафар қучишди. Ушбу ўйиндан сўнг “Навбаҳор” футболчиси Жаҳонгир Меҳмонов интервью берди.

-  Кеча биринчи лига вакили “Ёзёвон-Лочинлари” жамоасига қарши назорат учрашувини ўтказдинглар. Ушбу учрашув ҳақида фикрларингизни билдирсангиз.

-  Ушбу учрашувда рақибларимизни 3:0 ҳисобида мағлуб этдик. Жамоадошларим яхши ўйин кўрсатишди. Икки маҳал машғулот ўтказганимиз ва ҳаво харорати бироз иссиқ бўлгани учун кўнгилдагидек ўйнай олмадик. Бундан ҳам яхшироқ ўйин кўрсатишимиз мумкин эди.

-  Иккинчи даврага тайёргарлик қай даражада олиб борилмоқда?

-  Кунига икки маҳалдан машғулот олиб боряпмиз. Эрталаб жисмоний ҳолатимизга эътибор қаратилаётган бўлса, кечги пайт тўплар билан ишлаяпмиз. Машғулотлар жараёнида кўпроқ ҳужумга эътибор қаратиляпти.


-  Биламизки аввал сиз Фарғонанинг “Нефтчи” жамоасида тўп тепгансиз. Ушбу жамоага қайтишни истамайсизми?

-  Айни дамда Наманганнинг “Навбаҳор” жамоаси шарафини ҳимоя қиляпман. Бошқа клуб ҳақида ўйлаётганим йўқ. “Навбаҳор” билан яхши ўринларни эгаллашга ҳаракат қиляпман. Бу борада раҳбарият бизга етарлича шароитлар яратиб берган. Фикру хаёлим “Навбаҳор” билан, бошқа жамоа ҳақида ўйлашга ҳаққим йўқ. “Нефтчи” клубига бефарқ эмасман. Ушбу жамоанинг барча ўйинларини имкон қадар кузатиб бораман. “Нефтчи”га ҳурматим чексиз. Лекин футболчи қайси жамоада бўлса ўша клуб ҳақида ўйлаши керак, деб ўйлайман.

-  Бошқа жамоалардан таклифлар бўлдими?

-  Албатта, таклифлар бўлди. фақат қайси жамоалардан эканлиги сир бўла қолсин.


Жаҳонгир Сотволдиев суҳбатлашди


Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика