Latest news

04:24Илёс Зейтуллаев: "Бу кетишда италияликлар бизга эмас, ўзбек футболчилари Европага боришади"  1 04:22Баҳром Ҳайдаров: "Мураббий сифатида уларни айблай олмайман"  1 02:10Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Реал Мадрид" "Ал Ҳилол" билан дуранг ўйнади. Вальверде 90+2 дақиқада пенальтини голга айлантира олмади  101 00:55Михаил Мудрик допингда айбланмоқда. У тўрт йилга четлатилиши мумкин  2 00:20Эндрю Робертсон Испания клубига ўтишга рози бўлди  1 23:45Неъматилло Қуттибоев: "Захирадан тушган футболчилар биз ўйлагандек ўйинни кучайтира олишмади"  0 23:23Элдор Мойлиев: "2003-2004 йилда туғилган футболчини ёш ҳам деб бўлмайди"  0 23:00Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Манчестер Сити" "Видад Касабланка"ни мағлубиятга учратди. Ҳусанов ўйнамади  35 22:30Ўзбекистон Кубоги. "Бунёдкор" пенальтилар сериясида "Қўқон-1912"ни мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олди  15 21:58U21 биринчилиги. Дербида "Пахтакор" ғолиб, "Навбаҳор" Қаршида ғалабага эришди ва бошқа натижалар (+ЖАДВАЛ)  2 21:54Бўш стадионлар борасидаги эътирозлар фонида ФИФА Клублар ўртасидаги ЖЧ чипталари сотуви жуда яхши кетаётгани ҳақида хабар берди  2 21:14Решфорд "Барса"да ўйнаш учун маошини қисқартиришга ҳам тайёр  1 20:21Фабио Каннаваро ЦСКА бош мураббийига айланиши мумкин  4 19:28Ичкарида ким ўтирибди? Ўқитувчилар? Чиқар ҳаммасини ташқарига!   12 19:22"Арсенал" Родриго билан боғланди. "Реал" вингер учун 90 миллион евро сўраяпти  1

Жаҳонгир Маҳкамов: "Акмал Холматовнинг тажрибаси жамоамизга фойда келтирмоқда" News

Жаҳонгир Маҳкамов: "Акмал Холматовнинг тажрибаси жамоамизга фойда келтирмоқда"

Про-лига 30-туридан ўрин олган “Ифтихор” - “Лабса” (3:2) учрашувидан сўнг мезбонлар катта мураббийи Жаҳонгир Маҳкамов “championat.asia” сайтига интервью берди.

Бугун Бухоро вилоятининг “Лабса” жамоасига қарши ўйнадик. Биринчи бўлимда мураккаб вазиятга тушиб қолдик. Танаффусга чиққанимизда 0:2 ҳисобида мағлубиятга учраётган эдик, 15 дақиқалик имкониятдан фойдаланиб жамоамиз футболчиларига тегишли кўрсатмаларни бердик, уларни руҳан қўллаб-қувватлаб, кайфиятларини кўтаришга ҳаракат қилдик. Иккинчи бўлимда 3 та гол уриб, якунда ғалаба қозондик. Бугунги ғалабамиз иродали бўлди деб ўйлайман. Жамоамиз мухлислари учун хурсандмиз, бугунги ғалабани мухлисларга бағишлаймиз.


Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи васийлигидаги “Ифтихор” клубимизнинг охирги турлардаги натижалари бир оз пасайиб кетди. Бунга сабаб етакчи футболчиларимизнинг жароҳат олганлиги ёки маълум бир сабабларга кўра майдонга туша олмаганликлари туфайли юз берди деб ўйлайман. Жамоамизда тажрибали футболчи бор, ҳаммаларинг танийсизлар, таниқли футболчи Акмал Холматов. Акмал Холматовнинг тажрибаси жамоамизга жуда катта фойда бермоқда, у майдонда ҳаракат қилса, ёш футболчиларга ўргатади, ўрнак бўлади, умуман олганда ўйинимизни ташкил этади.

“Ифтихор” жамоаси ўйиндан ўй инга шаклланиб бораяпти, келажакда кучли ва рақобатбардош жамоага айланамиз деган умиддаман.  


Бекзод Толибов ёзиб олди.

“Ифтихор” матбуот хизмати билан хамкорликда тайёрланди.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика