Жаҳон футболининг тирик афсонаси 40 ёшда!
		
		03 oct 2021 14:31
        News	
	Бугун нафақат А Серия, балки бутун жаҳон футболидаги энг таниқли номлар учталигига кирадиган, бу ҳаётда Муҳаммад Али ва Роналдо Назариодан бошқасини тан олмайдиган, мағлубиятларни тан олмайдиган ва ўзини даҳо деб биладиган катта шахс ўзининг юбилейини нишонлаяпти — Златан 40 ёшда!

Швециялик футболчига тегишли рекордлар ҳақида алоҳида китоб ёзиш мумкин. Ёзувчи эмаслигимиз туфайли Ибрагимович фаолиятининг Италия футболига боғлиқ қисми билан боғлиқ баъзи маълумотларни келтириш билан кифояланамиз.

"Футболдаги Бенжамин Баттон" А Серияда 257 ўйин ўтказган. Италия чемпионати баҳсларида 148 та гол уриб, 64 бор жамоадошларига шундай имконият яратиб берган.

"Милан"нинг қизил-қора либосида 133 учрашувда майдонга чиққан футболчи 85 марта рақиб мухлисларини ранжитган (+32 ассист).

"Интер"нинг кўк-қора либосида ўтказилган 117 ўйини, урилган 66 голи ва оширилган 31 голли узатмаси бор.

Ибра "Кекса синьора" учун ҳам бегона эмас. У "Юве" учун 92 ўйинда 26 гол урган (17 ассист).

Бугунга қадар барча турнирларда 954 расмий учрашувда майдонга тушган Ибра 565 гол урган.

У Италиянинг 4 карра чемпиони ("Кальчополи" можароси туфайли "Юве"даги чемпионлиги бекор қилинган).

У Италия кубогини 3 бор ютган.

У 2 бор А Сериянинг энг яхши тўпурари бўлган.

У Италия чемпионатида 3 бор йил футболчиси деб топилган.

Similar news
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             
				 
				 "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Comments