Latest news

19:50Сон Хён Миндан пул талаб қилган жиноятчилар қамоқ жазосига ҳукм қилинди  0 19:22"Реал" Алонсо ўрнини босиши мумкин бўлган номзодларни аниқлаб олди  16 18:54Омадсизлар рейтинги: АПЛдан тушиб кетишга асосий даъвогарлар  6 18:26Ван Дейк, Салоҳ ва "Ливерпул"нинг бошқа асосий футболчилари Слот ишдан бўшатилишини талаб қилмоқда  6 17:58Кожонинг кейинги тақдири нима бўлади?  1 17:32"Реал" яна бир ҳимоячисини йўқотди  4 17:07​Breaking! Салоҳ "Интер"га қарши ўйин қайдномасидан тушиб қолди  5 16:42"Истиқлол" — Тожикистон чемпиони!  11 16:27"Нефтчи" мураббийи Бошкович штабида иш бошлади  4 16:01"Сўғдиёна" икки футболчиси билан ҳамкорликни давом эттиради  0 15:35Суперлига ўтиш ўйинида ишловчи ҳакамлар маълум  6 14:57Буадди Европа элитаси орасида талаш бўлмоқда  0 14:29"Реал" ва "Барселона" "Манчестер Юнайтед" футболчиси учун курашади  3 14:00"Локомотив" "Динамо" ҳимоячисига жиддий қизиқмоқда  1 13:31"Нефтчи"ни тарк этган футболчи "Навбаҳор"га ўтмоқда  9

Жаҳон чемпионатида 3-ўринни олган Ўзбекистон ногирон-ампутантлар термаси аъзолари ЎФА белгиси ва пул мукофотлари билан тақдирланишди News

Жаҳон чемпионатида 3-ўринни олган Ўзбекистон ногирон-ампутантлар термаси аъзолари ЎФА белгиси ва пул мукофотлари билан тақдирланишди

Ўзбекистон футбол ассоциациясида Туркияда бўлиб ўтган Жаҳон Чемпионатида муваффақиятли иштирок этган Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси билан учрашув бўлиб ўтди.

Унда ЎФА раҳбарияти, Спортни ривожлантириш вазирлиги мутасаддилари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Равшан Эрматов ампутантлар терма жамоамизни ЎФА президенти Абдусалом Азизов, Спортни ривожлантириш вазири Адҳам Икрамов, қолаверса, бутун футбол жамоатчилиги номидан Жаҳон чемпионатидаги муносиб иштирок билан табриклади. Ушбу натижанинг ортида улкан ирода ва матонат турганини айтиб, бу футболчилар халқимизни меҳрини қозонгани, ёшларимизга эса ҳақиқий намуна ва ўрнак бўлганини таъкидлаб ўтди. Ватан шаъни ва обрў-эътиборини қандай ҳимоя қилиш кераклигини яна бир бор барчага намойиш қилганини эътироф этди. 


Учрашув давомида вазир ўринбосари Шаҳрулло Маҳмудов жамоанинг мундиалда қайд этган натижаларига тўхталиб, мусобақа давомида жамоамиз Колумбия, Италия, Испания каби жамоаларни мағлуб этилганини алоҳида таъкидлаб ўтди. Шунингдек, Спортни ривожлантириш вазирининг маслаҳатчиси Аваз Каримов жамоанинг кўрсатган ўйини таҳсинга сазовор эканлигини айтиб, футболчиларни самимий табриклади. 



Жамоамизнинг кейинги мусобақаларда янада юқори натижалар қайд этишига ишонч билдирилди. Бундан ташқари, фаолиятини мураббий сифатида давом эттириш истагида бўлган терма жамоа вакилларига ЎФА томонидан мураббийлик курсларида бепул ўқиш имконияти тақдим этилиши маълум қилинди. Юртимизда ўтказиладиган йирик мусобақалар доирасидаги учрашувларни томоша қилиш учун жамоа аъзоларига махсус жойлар ажратилиб, бошқа терма жамоалар билан тажриба алмашинуви йўлга қўйилади. 



Ўз навбатида, жамоа номидан терма жамоа бош мураббийи Рустам Меҳмонов ўз фикрларини билдириб ўтди ва самимий қутловлар учун миннатдорчилик билдирди. Учрашув якунида Ўзбекистон ампутанлар терма жамоасининг 3 нафар фахрий аъзосига “Ўзбек футболи ривожига қўшган ҳиссаси учун” кўкрак нишони тақдим этилди. Тадбир якунида терма жамоанинг барча аъзолари ЎФА белгиси ва пул мукофотлари билан тақдирландилар.

Rating: +16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика