Latest news

17:17Про лига. "Олимпик-MobiUz" "Арал" билан баҳс юритмоқда (онлайн ҳисоб)  0 17:00Ван Дейк "Манчестер Юнайтед"дан учралган мағлубият ҳақида: "Иккинчи голни эҳтиётсизлик туфайли ўтказиб юбордик"  5 16:31Юрген Клопп нима учун "Манчестер Юнайтед"ни бошқаришни истамаган?  1 16:03Алонсо: "Реал" Мбаппега боғланиб қолганми? Мен бундай демаган бўлардим"  2 15:35"Навбаҳор"га санкция қўлланади  9 15:03Швеция терма жамоасига бош мураббий тайинланди  1 14:34Даҳшат! Ҳоланд мавсум бошидан бери АПЛдаги 11 та жамоадан кўпроқ гол урди  4 14:05Педри: "Биздан кутилаётган даражани кўрсатолмаяпмиз"  1 13:33"Реал" собиқ футболчиси инсультни бошдан ўтказди  0 13:04ОЧЛ 2. "Андижон" – "Ал Ҳалдия" баҳсига ҳакамлар тайинланди  5 12:35Ўзбекистонда трансфер ойнаси қачон очилади?  4 12:08Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Нефтчи" – ОКМК учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулосасини эълон қилди  23 11:43Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Филиппинга йўл олади  0 11:11Игорь Сергеев "Қизилқум"га қарши ўйин, пенальти тепиш сири ва терма жамоада бу ишни амалга ошириш имконияти ҳақида гапирди  3 10:55Бруну Фернандеш ТОП-5 га кириб олди  5

Жаъфар Ирисметов: "Обод" футболчилари бугун 150 фоиз куч билан ўйнашди" News

Жаъфар Ирисметов: "Обод" футболчилари бугун 150 фоиз куч билан ўйнашди"

"Локомотив" - "Обод" учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Жаъфар Ирисметов ўз фикрларини билдирди.
"Ўйлаган режамиз амалга ошди. Биринчи бўлимда Норхонов ва Дониёр Ҳасановни захирада қолдирдик. Дастлабки таймда 0:0 ҳисобини сақлаб қолишни мақсад қилгандик. Уларни майдонга туширганимиздан сўнг ўйинимиз кучайди ва дурангга эришдик.

Олдин ҳам айтганман, бу жамоада йил бошида ҳам ишлаганман. Жамоада катта ўзгаришлар қила олмайман, аммо бизга очко сув ва ҳаводек зарур.

Бугун очко йўқотдикми ёки "Локомотив"ми? Ўйиндан олдин кимдир менга дуранг бўлади деб айтса хурсанд бўлардим. Аммо ўйиндан келиб чиқсак ютиб туриб охирги дақиқаларда икки очкони йўқотганимиз аламли.

Йигитларга раҳмат айтаман, улар 100 эмас 150 фоиз куч билан ҳаракат қилишди.

"Локомотив" балки бизни менсимагандир. Шу боис дуранг қайд этилган бўлиши мумкин", - дейди Жаъфар Ирисметов.

"Обод" матбуот хизмати
Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика