Latest news

19:30Суперлига. "Нефтчи" – "Пахтакор". Таркиблар маълум  8 19:25Суперлига. "Шўртан" – "Машъал" (матнли трансляция)  1 19:19Анчелотти келажаги ҳақидаги саволга жавоб беришни истамади  1 19:01Суперлига. "Бухоро" - "Насаф" (матнли трансляция)  6 18:52"Манчестер Юнайтед" ёзда АПЛда шу мавсум 8 та гол урган вингерни сотиб олмоқчи  0 18:24Тотти футбол тарихидаги энг кучли дарвозабонни айтди  10 18:01АПЛ. "Эвертон" - "Манчестер Сити": "Шаҳарликлар" асосий таркиби маълум  36 17:37Расман: Космин Олариу — БАА терма жамоаси бош мураббийи  6 16:32Мбаппе "Атлетик Бильбао"га қарши ўйиндан олдин "Реал" машғулотида иштирок этмади  3 15:42Исломбек Исмоилов: "Финалда ўйнаш ажойиб, жамоамиз билан бу учун узоқ меҳнат қилдик"  23 14:43Упамеканонинг "иштаҳаси" "Бавария"ни қўрқитиб юборди  8 14:09"Челси"нинг энг кўп маош олувчи футболчилари маълум қилинди  4 13:31"ОКМК Семурғ" — "Андижон ФА" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  4 12:52Моуриньо Бразилия термаси таклифини рад этди  3 12:18Конте "Наполи"дан кетади, клуб унинг ўрнига иккита номзод топиб қўйган  4

Жаъфар Ирисметов чемпион, аутсайдер ва тўпурарлар ҳақида нима дейди? News

Жаъфар Ирисметов чемпион, аутсайдер ва тўпурарлар ҳақида нима дейди?

Яна икки турдан сўнг мамлакатимизда олий ва биринчи лига ўйинларига якун ясалади. Қизиғи, чемпион, аутсайдер ва дебютант клублар номи ҳозирча номаълум бўлиб турибди.

Бу борада кўпчилик ўз фикрини айтган холда, турлича муносабат билдирмоқда. Биз эса тажрибали собиқ ҳужумчи Жаъфар Ирисметов билан суҳбатлашиб, унинг ҳам фикрларини билишга қизиқдик.

ЧЕМПИОНЛИК МАСАЛАСИ ҲАҚИДА
- “Локомотив” ва “Пахтакор” жамоалари ўртасида кечаётган чемпионлик пойгасида ҳар икки клубнинг ҳам имконияти деярли тенг дейиш мумкин. Тўғри, “шерлар” кейинги тур “Насаф” меҳмони бўлади. Аммо қаршиликлар 3-ўринни нақд қилиб бўлганини ҳам унутмаслик керак. Футболчилар руҳан ўзларини тайёрлаши қийин бўлади. Чунки “Пахтакор”ни ютган тақдирда ҳам “аждарлар” мавсумни 3-ўринни якунлайди. Шунингдек ютқазса ҳам бронзага эга чиқади. Масаланинг яна бир томони ҳам борки, “Насаф” кейинги турни жорий мавсум ҳисобидан ўз майдонидаги сўнгги расмий ўйинини ўтказади. Жамоа ўз мухлисларига хурсандчилик улашишга уриниши ҳам мумкин. Агар шундай бўлса “Пахтакор”га ҳам осон бўлмайди.

- “Локомотив”нинг кейинги икки ўйинига келадиган бўлсак, катта эҳтимол билан ҳар иккисида ҳам ғалаба қозонади. Улар кўпроқ “Пахтакор”нинг очко йўқотишини кутмоқда дейиш мумкин. Лекин бу – футбол. Унда ҳамма нарса бўлиши мумкин.


ОЛИЙ ЛИГАНИ ҚАЙСИ ЖАМОА ТАРК ЭТИШИ МУМКИНЛИГИ ТЎҒРИСИДА
- Аутсайдерлар ўртасида кечаётган курашда ҳам тенгликни айтиш мумкин. Ўзингиз ҳам гувоҳи бўляпсиз, сўнгги турларда кутилмаган натижалар учрамоқда. Аутсайдер бўлиб турган “Бухоро” охирги ўйинида сафардан ғалаба билан қайтди. Бухороликлар кейинги турни ўз майдонида “Нефтчи”га қарши ўтказади. Сўнгра Жиззахга сафар уюштиради. Агарда фарғоналиклар таслим этилса, уларнинг футболчилари руҳан катта ўсишга эришади ва сўнгги турда ҳақиқий жангга гувоҳ бўламиз.

- “Динамо” эса менимча олий лигада қолади. Уларнинг имконияти бошқаларга нисбатан юқори. “Андижон” боради ва сўнгра “Олмалиқ”ни қабул қилади.

- “Сўғдиёна”га келадиган бўлсак, уларга жуда қийин бўлади. “Қўқон-1912”га бориб охирги турда ашаддий рақибига айланиб улгурган “Бухоро”ни қабул қилади. Истайсизми йўқми чемпионатнинг охирги ўйинида жиддий кураш кечади.

- Кўп нарса навбатдаги турга боғлиқ. 29-турдан сўнг вазият деярли ойдинлашиб қолади. Кўрамиз омад кимга кулиб боқаркин.


ОЛИЙ ЛИГАГА ҚАЙСИ ЖАМОА ТЎҒРИДАН-ТЎҒРИ ЧИҚИШИ ҲАҚИДА
- Ҳудди олий лигадаги каби қуйида ҳам кураш жиддий тус олган. “Оқ-тепа”нинг қолган икки ўйини “Машъал-2” ва “Хоразм”га қарши ўтади. Урганчдаги ўйинда уларга қийин бўлиши ҳам мумкин. Аммо шуниси ҳам борки, “Хоразм”да ўша кунга келиб, муаммолар туғилиши ҳам мумкин. Чемпионатнинг сўнгги турида футболчиларда жарохатлар пайдо бўлади. Аксинча жиддий кураш бўлса у холда “Оқ-тепа” яқин таъқибчисини ўтказиб юборса керак.

- “Обод”нинг ўйинлари эса нисбатан осонроқ. “Хотира-79” ўз уйида жанг қила олмайди. Тан олиш керак, уйчиликлар бугунги кунда жиддий қаршилик туғдирадиган даражада эмас. “Обод”нинг сўнгги ўйини ўз майдонида “Косонсой” билан ўтади. Катта эхтимол билан менимча тошкентликлар ҳар икки учрашувда ҳам ўзлари учун керакли бўлган очколарни жамғара олади.

- Кўряпсиз бу ерда ҳам вазият жуда нозик. Қайсидир жамоанинг имкониятини юқори баҳолаганингиз билан кейинчалик воқеалар ривожи аксинча тус олиши ҳам ҳеч гап эмас.


ТЎПУРАР КИМ БЎЛАДИ?
- Тўпурарлар пойгасида ҳам жиддий кураш кечмоқда. Унда Сергеев ғолиб чиқадими ёки Ваҳобов? Бир нарса дейиш қийин. “Пахтакор” ҳужумчиси “Насаф” билан ўйинда гол ура олмаслиги мумкиндир, лекин сўнгги турда “Андижон” дарвозасини ишғол этиш эхтимоли юқори.

- Ваҳобов эса жамоасининг “Металлург” ва “Нефтчи”га қарши кечадиган ўйинида голлари сонини орттириб олиши мумкин.

- Ҳар икки ҳужумчининг ҳам ўйин услуби бир-биридан фарқ қилади. Менга қолса Баҳриддин тўпурар бўлгани маъқул. Чунки у билан илгари бирга ўйнаганмиз.

- Қувонарлиси жорий мавсум ўзимизнинг ҳужумчилар тўпурар бўлишга яқин турибди. Охирги йилларда ҳужумчиларимиз бунчалик сермаҳсуллик кўрсата олмаётганди.


Исломбек Рустамбеков.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика