Latest news

11:46"Сўғдиёна" мураббийи: "Бу йилги мақсадимиз - Ўзбекистон Кубоги"  1 11:21Факт. "Сўғдиёна" Ўзбекистон Кубогида 20 йилдан сўнг "Навбаҳор"ни ютди  0 10:50"Реал" футболчиси Лига 1 чемпионатига кўчиб ўтиши мумкин  0 10:33Пролига. Бугун 13-тур якунланади  0 10:05ПСЖ Доннаруммага нарх белгилади  2 09:40МЮнинг яна бир иқтидор соҳиби ёзда жамоани тарк этмоқчи  3 09:17Анчелотти нима сабабдан Неймарни термага чақирмаганига изоҳ берди  0 08:51Суперкубок. Бугун финал  0 08:26Родриго келажаги борасида бир қарорга келди  0 08:00Ўзбекистон кубоги. Бугун яна бир ярим финалчи аниқланади  7 07:35Жиззахда "Сўғдиёна" "Навбаҳор"га ҳеч қандай имконият қолдирмай мағлуб этган учрашувдан ГАЛEРEЯ  4 02:05АПЛ. "Ньюкасл" - "Ливерпуль" баҳси тақдирини 16 ёшли йигит ҳал қилди  14 01:50А Серия. "Интер" 5та гол фарқи билан ғалабага эришди  1 00:54Неймар ва "Реал" футболчилари Бразилия терма жамоасига чақирилмади  5 00:10Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" – "Навбаҳор" 4:0  8

Июнь-июль лауреатлари. Миржалол Қосимов - "Энг яхши мураббий", Жавоҳир Сидиқов - "Энг яхши футболчи" News

Июнь-июль лауреатлари. Миржалол Қосимов - "Энг яхши мураббий", Жавоҳир Сидиқов - "Энг яхши футболчи"

Маълумки, сайтимиз томонидан ҳар ойнинг энг яхши футболчи ва мураббийси аниқлаб келинмоқда.

Биз истисно тариқасида июнь ва июль ойларининг энг яхшиларини битта қилиб беришга қарор қилдик. Бунга сабаб июнь ойида олий лигада фақат учта тур ўтказилди, июлда эса чемпионатнинг қолдирилган ўйинларини ҳисобга олмасак, асосан Кубок баҳслари бўлиб ўтди. 

Ўтган икки ойда бир нечта мураббийлар ўзларини кўрсата олишди. Хусусан, "Локомотив"дан Мирко Йеличич, "Бухоро" устози Улуғбек Бақоев, "Металлург" мураббийлар штаби, аммо биз барча натижаларни таҳлил қилган ҳолда "Бунёдкор" бош мураббийи Миржалол Қосимовни "Энг яхши мураббий" деб топдик. 

Май ойида клубга қайтган Қосимов аввалига кетма-кет учта ўйинда ғалаба қозона олмади. "Бунёдкор" дастлаб Ғузорда "Шўртан"га мағлуб бўлди, кейинчалик ўз майдонида "Пахтакор" ва сафарда "Навбаҳор" билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.


Лекин июнь-июль ойларига келиб жамоанинг ғалабали ўйинлари бошланди. Аввалига "Қўқон-1912" 2:1 ҳисобида мағлуб этилган бўлса, кейинчалик "Локомотив" ва "Насаф" клублари устидан зафар қучилди. "Бунёдкор" шунингдек, Ўзбекистон Кубогининг чорак финал баҳсларида "Нефтчи"ни ҳар иккала учрашувда ҳам мағлуб этди. Мана шу натижалардан келиб чиққан ҳолда Миржалол Қосимовни "Энг яхши мураббий" деб топишга қарор қилдик, чунки "Бунёдкор" айнан Қосимовнинг жамоага қайтиши туфайли яна аввалги мавқеига қайта бошлади. 

Футболчилар ўртасидаги рақобат кескин кечди дея олмаймиз. Масалан, Достон Ҳамдамов ҳамма ўйинларда ҳам ўзини кўрсата олмади. "Бунёдкор"да кўпроқ Жавлон Иброҳимов бир текис ўйин намойиш эта олди. "Локомотив"да эса Икром Алибоев ажралиб турди. Лекин биз "Энг яхши футболчи" сифатида Жавоҳир Сидиқовга тўхталдик. "Қўқон-1912" плеймейкери ўтган икки ой ичида ўзидан илиқ таассурот қолдирди. Аслида Сидиқов мавсум бошидан бери яхши ўйин кўрсатиб келмоқда. 

Жавоҳир Сидиқов июнь ойида "Бунёдкор", "Сўғдиёна", "Олмалиқ" каби клубларга қарши майдонга тушиб, майдонда бошқалардан ажралиб турди. Қолаверса, июлда ўтказилган U-22 Осиё чемпионати саралаш ўйинларида терма жамоамиз етакчисига айланди. Унинг БАА дарвозасига киритган голи бемалол мавсумнинг энг чиройли голларидан бирига даъвогарлик қила олади. Ўйламизки, Сидиқов иккинчи даврада ҳам мухлислар ишончини оқлашда давом этади.


Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика