Latest news

20:08БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" 5 та гол урилган ўйинда ўйинда мағлубиятга учради, жамоа 34-дақиқадан бошлаб бир киши кам бўлиб ўйнади  3 19:55Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Жирона"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  1 19:29"Вильярреал" — "Барселона". Таркиблар маълум  4 19:01ОФК Миллатлар лигаси ташкил этилмоқда  9 18:32Мауро Икардига Ла Лиганинг икки клуби даъвогарлик қилмоқда  2 17:58"Реал" "Бавария" юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Мадридликларнинг бу борада икки рақиби бор  0 16:28"Реал Сосьедад" ўзига расман янги мураббий топди  5 15:58"Реал" Винисиус атрофидаги муҳитдан хавотирда  3 15:22"Астон Вилла" Мартинеснинг ҳолати фонида тер Штегенга қизиқиш билдирмоқда. Аргентиналик дарвозабоннинг белида муаммо бор  1 14:28Семеньо фаолиятини давом эттириш учун устувор вариантни танлади  1 14:02Довбик фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  2 13:15"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи  34 12:31Мбаппе Роналдуга мурожаат қилди: "У менинг дўстим ва кумирим"  9 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Атлетико", "Барса" МЮ ва бошқалар  0 11:54"Ливерпуль” "Барселона"нинг собиқ ҳимоячисига қизиқмоқда  0

Ихтиёр Тошпўлатов: "Хатони тўғрилашга ҳаракат қиламиз" News

Ихтиёр Тошпўлатов: "Хатони тўғрилашга ҳаракат қиламиз"

"Машъал" 11 март куни ўз майдонида Бекободнинг "Металлург" клубини қабул қилади. Мазкур ўйин олдидан "газчилар" клуби футболчиси Ихтиёр Тошпўлатов ўйин ҳақида фикрларини билдириб ўтди.

"Бизни кучли босим остидаги ўйин кутмоқда. Биринчидан ўз майдонимизда очилиш учрашувида ўйнаймиз, иккинчидан ўтган турдаги аламли мағлубиятни ҳали унутганимиз йўқ. Муносиб тайёргарлик олиб бордик ва эртага фақат ва фақат ғалаба биз учун майдонга тушамиз. Мухлисларимиз бизга ишонса ва қўллаб-қувватлаб турса натижага ҳам эришамиз".

"Майдонимиз яхши ҳолатда ва машғулотлар ўтказмоқдамиз. Мослашиш қийин кечмайди деб ўйлайман. Рақибдан кўра бу майдон бизга таниш. Ўйинга ҳаммамиз тайёрмиз ва бошқа ҳеч қандай сабаб бизга таъсир ўтказмаслигига ишонамиз. Рақибимиз ҳақида яхши биламиз. "Металлург" исталган жамоани ҳар қайси майдонда бўлса ҳам егишга қодир. Буни бир неча бор исботлаган ҳам. Ўтган йили қийинчилик билан қўлга киритилган дуранг ҳам ёдимиздан чиққани йўқ. Олдинда бизни сафарда "Бунёдкор" билан ўйин кутмоқда. Буни аҳмияти эса икки баробар оғирдир. Йўл қўйган хатоларимизни тўғрилаш учун ҳаракат қиламиз. Ўйлайманки, уч очкони қўлга киритамиз", - дейди Тошпўлатов эртанги баҳс ҳақида.

"Машъал" матбуот хизмати

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика