Latest news

09:23Рубен Аморим кечаги мағлубиятдан сўнг: "Бугун биз яхшироқ эдик"  0 08:55Фарход Соҳибжонов "Андижон" билан хайрлашди. Унинг навбатдаги жамоаси деярли аниқ  2 08:27"Хоразм"да нима гаплар? Етакчилар билан шартнома узайтирилди ва Тожикистондан дарвозабон келмоқда  3 07:59ОКМК етакчиси фаолиятини "Навбаҳор"да давом эттириши мумкин  4 07:30Ханси Флик: "Бу шунчаки шармандагарчилик"  8 01:15"Қизилқум" ўз футболчиси билан шартномани узайтирди  0 00:25“Навбаҳор”: Бенжамин Тейди билан шартнома узайтирилди  0 23:58"Динамо" Фрайдей билан хайрлашди  1 23:31АПЛ. "Манчестер Юнайтед" меҳмонда "Астон Вилла"га мағлуб бўлди  27 23:24Бундеслига. Сенсация қайд этилмади, "Бавария" меҳмонда йирик ғалабага эришди  0 23:01"Навбаҳор" Мирсаидов билан шартномани узайтирди  3 22:50"Бухоро": Александр Хомяков билан ҳамкорлик давом эттирилади  6 22:28Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди  86 21:41Флорентино Перес Клоппни "Реал"ни бошқаришга кўндирмоқчи  12 21:00Мастантуоно “Реал”дан кетиши мумкин?!   2

Иван Йосович: "Янги мавсумни "Қўқон-1912"да бошлашимдан хурсандман" News

Иван Йосович: "Янги мавсумни "Қўқон-1912"да бошлашимдан хурсандман"

"Қўқон-1912" жамоаси қишки трансферлар ойнаси вақтида таркибини кучайтиришда давом этади.

Ўтган мавсум жамоа шарафини ҳимоя қилган сербиялик ҳимоячи Иван Йосович "шунқорлар" сафига қайтиш арафасида турибди. Буни футболчининг ўзи сайтимизга маълум қилди. 

"Менда бир нечта вариантлар бор эди. Якунда "Қўқон-1912" билан келишувга эришдим. Янги мавсумни шу жамоада бошлайман. Бахтиёр Ашурматов билан яна бирга ишлаш имконияти юзага келганидан хурсандман. Биз бу йил аввалги мавсумдаги натижамизни яхшилашга ҳаракат қиламиз. Қўқон мен учун иккинчи уйимдек бўлиб қолган. Жамоанинг ажойиб мухлислари бор. Шаҳар кўчаларида сайр қилар экансиз инсонларнинг ёқимли кайфиятига гувоҳ бўласиз. Ушбу жамоа мен ва оилам учун яхши танлов бўлишига ишонаман. Чемпионат бошлангач оиламни ҳам олиб келишни ният қилганман",- дейди Йосович.

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика