Latest news

11:58"Реал", "Атлетико" ва МЮнинг собиқ 28 ёшли футболчиси "Интер Майами"га ўтиши мумкин  0 11:27МЮ ва "Ман Сити" "Бавария" футболчи билан боғланди  0 10:58Мареска "Ливерпуль"нинг ҳозирги даражасини баҳолади  1 10:35Андро Гиоргадзе: "Суперлигада қолиш учун курашишимиз керак"  0 10:12"Қўқон-1912" 7 йиллик танаффусдан сўнг Олмалиқдан ғалаба билан қайтган учрашувдан ГАЛEРEЯ  1 10:02ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Мен бу циркнинг бир қисми бўлишни истамадим"  45 09:40"У яқин кунларда келишини эшитдим. Барчаси душанба куни ҳал бўлади" — МТЖ мураббийи Каннаваро ҳақида  17 09:16Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Европанинг кучли терма жамоалари мураббийларидан кўра кўпроқ маош олади  34 08:30Клейди Даци: "Биз учун энг муҳим нарса - кўпроқ очко тўплаш"  0 08:02Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  2 07:32Постекоглуга сўнгги имконият берилди  9 07:10Суперлига. ОКМК – "Қўқон-1912" 0:1   1 01:33"Спорт-Экспресс": Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Дешамдан кўп маош олади  52 01:00Аргентина термасининг октябрь ойидаги ўртоқлик ўйинлари учун қайдномаси эълон қилинди  2 00:36Англияда рекорд ўрнатган мураббий МЮни текинга бошқаришга тайёр  3

Иван Нагаев ва Саламат Қутибоев бу йилги мавсумни “Бухоро”да ўтказади News

Иван Нагаев ва Саламат Қутибоев бу йилги мавсумни “Бухоро”да ўтказади

Янги мавсумга астойдил тайёргарлик кўраётган “Бухоро” жамоаси имкон қадар ўз таркибини пухта шакллантириб боришга харакат қилмоқда.

Бош мураббий Бахтиёр Ашурматов маҳаллий ёшлар билан бир қаторда айрим чизиқларга тажрибали футболчиларни ҳам жалб этмоқда.

Хусусан ўтган мавсум “Бухоро” шарафини ҳимоя қилган Саламат Қутибоев жорий йил ҳам жамоадаги фаолиятини давом эттирадиган бўлди. У жамо сафида тўп суриб меҳнаткаш ва плеймейкер вазифасини муносиб тарзда бажариб келмоқда. Тажрибали ярим ҳимоячига Суперлиганинг бир нечта клубларидан чақирув бўлишига қарамай, Қуттибоев “Бухоро”да қолишга қарор қилди ва шу тариқа клуб билан тузган шартномасини яна бир йилга узайтирди.

Шунингдек мураббийлар штаби ҳужум чизиғини кучайтириш мақсадида Иван Нагаевни жамоага қайтаришга қарор қилди. Ушбу тезкор ҳужумчи  2017 йилги мавсумида жамоа сафида 29та учрашувда майдонга тушиб,10та гол уришга муваффак бўлган ва маҳаллий мухлисларнинг ёқимтойига айланиб улгурганди. Шу боис Нагаев яна собиқ жамоасига қайтарилди.

Яқинда жарохатидан тўлиқ фориғ бўлган футболчи “Бухоро”нинг умумий гуруҳи билан машғулотларга киришди. Айтиш керакки, Иван Нагаев ҳам “Бухоро” жамоаси билан расман шартнома имзолади.

Бу билан бухороликлар селекция ишларини ҳозирча якунлангани йўқ. Бош мураббий Бахтиёр Ашурматов ҳозирда яна айрим футболчилар билан музокара олиб бормоқда. Яқинда орада улар билан ҳам расман келишувга эришилса, бу ҳақда батафсил маълумот берамиз.  

Rating: +21   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика