Иван Нагаев: "Менимча, биринчи голда қоида бузилмаганди"
17 jun 2017 18:00
News
Иван Нагаев: "Менимча, биринчи голда қоида бузилмаганди"
- Ўйин қизиқарли кечди, - дейди Иван Нагаев. - Иккала жамоа ҳам ғалаба учун ҳаракат қилди. Омад шу куни меҳмонлар томонида бўлиб, "Локомотив" 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
- Биринчи таймда гол ургандим, лекин ҳакам голни ҳисобга олмади. Ўша вазиятда мен дарвозабон Нестеровдан тўпни олиб қўйиб бўш дарвозани ишғол этдим. Ҳакам эса анча узоқда турганди ва у тўп қўлга тегди деб голни ҳисобламади. Менимча, бу вазиятда қоида бузилмаганди, барибир голни ҳисоблаш-ҳисобламаслик ҳакамларга боғлиқ.
- Ҳисоб 1:2 бўлгач, ўйин охирларида Филипосян яна гол урди, аммо у вазиятда ҳакам ҳуштагини чалиб бўлганди. Шу боис бир нарса дея олмайман. Лекин биринчи гол нима учун ҳисобга олинмаганини ҳалигача тушунмаяпман. Собиқ жамоам "Локомотив"ни ғалаба билан табриклайман ва энди бор эъборимизни кейинги ўйинларга қаратамиз.

Similar news
championat.asia
Испания Кубоги. "Атлетико" илк ўйинда "Барселона" дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди
Эрик Гарсия: "Сўнгги пайтларда ҳакамларнинг бирорта қарори бизнинг фойдамизга бўлмаяпти"
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Comments