Latest news

00:02Асрор Алиқулов: "Кубокка даъвогар жамоани мусобақадан чиқариб юбордик. "Нефтчи"нинг услубига тайёр эдик"  0 23:50Ўзбекистон аёллар терма жамоаси назорат ўйинида Фаластинни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  0 23:28Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бенфика" – "Бавария". Таркиблар аниқ!  0 23:11Зико: "Европа футболига ҳаддан ташқари юқори баҳо бериб юборилган"  4 23:10Виталий Левченко: "Битта учрашувга қараб фикр чиқариш нотўғри. Ҳеч нимани беркитмаяпмиз, исталган саволингизга жавоб бераман"  8 22:50Санчога Туркиядан харидор чиқди. Футболчига катта маош таклиф қилинмоқда  0 22:23Мбаппе касаллик туфайли 4-5 кг вазн йўқотди  2 21:50"Ньюкасл" Эланга учун 45 миллион фунт таклиф қилди, аммо  0 21:30Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" ўз уйида "Машъал"га мағлуб бўлиб, мусобақа билан хайрлашди. "Сўғдиёна" "Қизилқум"ни қийинчиликсиз мағлубиятга учратди  74 21:05"Ал Қодисия" МЮ қизиқаётган ҳужумчига 15 млн евро таклиф қилди  0 20:39Эшитдик-да! "Арал"га учралган мағлубиятдан сўнг "Локомотив" мураббийлар штаби жамоани тарк этди  11 20:08Про лига. "Арал" тур марказий ўйинида "Локомотив"дан устун келди  3 19:42"2+1" қайд этган ҳужумчи, тур голини урган ёш хавбек, жамоасини муқаррар голлардан қутқарган дарвозабон — Суперлигада 13-турнинг энг яхшилари  1 19:2538 ёшга тўлган Лионель Месси ҳақида 38 та қизиқарли маълумот  9 19:07Норчаев, Холматов, Абдухолиқов ва бошқалар ... Суперлига 13-тур рамзий терма жамоаси  1

Иван Бошкович: "Нега ВАР тизими ишламаслигини ўйинга 10 соатгина қолганда маълум қилишди? Футбол ривожи ҳақида гапиряпмизми, бу учун бироз ҳаракат ҳам қилайлик" News

Иван Бошкович: "Нега ВАР тизими ишламаслигини ўйинга 10 соатгина қолганда маълум қилишди? Футбол ривожи ҳақида гапиряпмизми, бу учун бироз ҳаракат ҳам қилайлик"

Coca Cola Суперлиганинг 18-туридан ўрин олган "Металлург" - "Сўғдиёна" учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Иван Бошкович матбуот анжуманида қатнашди.


- Ўйин ҳақида

- Учта гол ўтказиб юбориш ҳар доим ёмон, албатта. Ортиқча гапирмоқчи эмасман. 100% аминманки, биз ўз даражамиздан пастроқ ўйнадик. Олдинги ўйинда кўпроқ энергия сарфлаган бўлишимиз ҳам мумкин. Ушбу мағлубиятга ўрганиб чиқамиз. Бундай ҳисобда ютқазиш ноқулай, аммо олдинги қадам босиш керак. Бироз дам оламиз ва кейинги учрашувга тайёргарлик кўришни бошлаймиз.

- "Навбаҳор" устидан қозонилган ғалабадан сўнг, "Металлург"га қарши ўйинга қандай тайёргарлик кўргандингиз?

- Ҳар бир рақибни чуқур ўрганиб чиқамиз. Уларда қандай камчилик борлигини биламиз. Бугун биринчи таймда ўйинимиз чиқмади. Иккинчи таймда ҳам хатолар бўлди. Учта гол ўтказиб юборганимиздан сўнг ўйинга қайтиш жуда қийин бўлди. Кейин гол ҳам киритдик. Ҳисобни тенглаштиришга эса кеч бўлганди.

- Дарвозабонингизни ўйинидан қониқдингизми? Ўтказиб юборилган голларда унинг айби бормиди?

- Ютқазаётганда, бутун жамоа мағлуб бўлади. Биринчи ўринда мураббий мағлуб бўлади. Бунга мен жавоб бераман. У вазиятларни яхши кўра олмадим. Ўйиндан кейин чуқур таҳлил ўтказамиз. Хатоларни тўғирлаймиз.

- Жамоа билан шартномангизни 2026 йилга қадар узайтирдингиз. Келажакда қандай жамоа қуришни мақсад қилгансиз?

- Чемпионни. Чемпионликка курашиш мақсадим. Жамоам билан шу мақсадни олдимизга қўйганмиз.

  Менда яна бир савол бор. Нега ВАР тизими ишламаслигини ўйинга 10 соатгина қолганда маълум қилишди? Нега вақтлироқ эмас? Бунга сабаб техник муаммо деб ўқидим. У қанақа техник муаммо бўлиши мумкинки, ўйинга 10 соат қолганда маълум бўлса? Футбол ривожи ҳақида гапиряпмизми, унинг ривожи учун бироз ҳаракат ҳам қилайлик. Ё ВАР билан ўйнайлик, ёки ВАРсиз. Тўғриси, тушунмаяпман. Ҳакамликни муҳокама қилишга эса кеч бўлади. 

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика