Latest news

23:00"Ливерпуль" Салоҳ билан боғлиқ вазиятни ўнглаш мумкин деб ҳисобламоқда  2 22:37ЖЧ-2026 ўйинларида об-ҳаводан қатъи назар, ҳар бир таймда уч дақиқалик сув ичиш учун танаффуслар бўлади  2 22:13Флик "Реал" ва "Сельта" ўйинини томоша қилмади: "Мен ухлаётгандим. "Барса" бор эътиборини ўзига қаратган ва "Мадрид" ҳақида гапиришни истамайди"  3 21:36"Маҳалланинг ўзида ўсган бола ҳам катта футбол саҳнасига чиқиши мумкин" — TBC Bank ва Элдор Шомуродов янги ҳамкорликни йўлга қўйди  5 21:30"Манчестер Сити"га қарши баҳсдан олдин Мбаппе чап қўлидаги бармоғини синдириб олди, аммо...  1 21:20Милитао узоқ муддатга сафдан чиқди  2 19:50Сон Хён Миндан пул талаб қилган жиноятчилар қамоқ жазосига ҳукм қилинди  0 19:22"Реал" Алонсо ўрнини босиши мумкин бўлган номзодларни аниқлаб олди  23 18:54Омадсизлар рейтинги: АПЛдан тушиб кетишга асосий даъвогарлар  6 18:26Ван Дейк, Салоҳ ва "Ливерпул"нинг бошқа асосий футболчилари Слот ишдан бўшатилишини талаб қилмоқда  10 17:58Кожонинг кейинги тақдири нима бўлади?  2 17:32"Реал" яна бир ҳимоячисини йўқотди  4 17:07​Breaking! Салоҳ "Интер"га қарши ўйин қайдномасидан тушиб қолди  7 16:42"Истиқлол" — Тожикистон чемпиони!  12 16:27"Нефтчи" мураббийи Бошкович штабида иш бошлади  4

Иван Бошкович: "Кўрсатган жамоавий ўйинимиздан мамнуман. Футболчиларим атайин ётиб олишмади" News

Иван Бошкович: "Кўрсатган жамоавий ўйинимиздан мамнуман. Футболчиларим атайин ётиб олишмади"

Coca Cola Суперлиганинг 25-тури доирасида "Насаф" майдонидаги дурангдан кейин "Сўғдиёна" бош мураббийи Иван Бошкович фикрларини билдирди.

- Ўйинга жиддий тайёргарлик кўрдик. Яхши жамоага қарши тайёрланишга етарлича вақтимиз бор эди. Бу ерда ўйнаш осон бўлмаслигини билардик. Ўйиндан олдин барчага аён эдики, бугун бизга очколар жуда муҳим эди. Ўйин ҳақида гапирадиган бўлсам, биринчи бўлим тенг курашлар остида ўтди. Бизда ҳам вазиятлар бўлди. "Насаф" яққол устунлик қилмади. Биринчи бўлимдан мамнунман. Иккинчи бўлимда бизга катта босим уюштирилди. Натижа учун ўйнадик. Бизда вазият шуни тақозо қилди. "Насаф" бизни босим остига солиб қўйди, бироқ биз охиригача туриб бера олдик. Доимо шундай бор кучни бериб курашиш керак. Очко қўлга киритган футболчиларимни табриклайман. Бу биз учун яхши натижа. 

- "Насаф"га ғалаба учун нима етишмади деб ўйлайсиз?

- "Насаф" ўз вазифасини бажарган, жамоа совринли ўринни қўлга киритади ва келаси йили ОЧЛда ўйнайди. Ҳар мавсумда жамоанинг чемпион бўлиши учун нимадир етишмай қолади. Мен ҳам "Насаф"га тегишли бўлганман. Уларнинг чемпионлик вақти келади.

- Сиз "Насаф"да ўйнаган вақтлар ҳам чемпионликка нимадирлар етишмаган.

- Бу ерда факторлар кўп, улар натижага катта таъсир ўтказишган. Масалан, жароҳатлар, янги легионерлар жамоага кўникиб олгунча кўплаб хатолар қилинган. Балки навбатдаги мавсум улар учун омадли бўлар.

- Нега футболчиларингиз майдонда жуда кўп ётиб олишди?

- Фақатгина жароҳат бўлса ётишмоқда. Авйрим вазиятларда рақиблар кўпол ўйнаганида ҳакам жим бўлиб турди. Ҳеч қандай жарима бўлмаганини айтди. Футболчиларим атайин ётиб олди дея олмайман. У ерда қоида бузилиш ҳолатлари бўлгани аниқ. 

- Бугунги ўйинда ҳакамларнинг ўйинга таъсири қандай бўлди?

- Йилдан йилга ҳакамлик яхшиланиб келаётганди. Бироқ сўнгги вақтларда ҳакамлик борасида кўплаб эътирозларни эшитяпман. Агарда бирор жамоа лигада қолиш учун курашаётган бўлса-ю, унинг мағлубиятига таъсир қиладиган қарор чиқарилса, ҳақиқатдан ҳам бу ёмон ҳолат. "Бухоро" билан бўлган ҳолатда ачиндим. Биз йилдан-йилга барчаси яхши бўлиши учун ҳаракат қилишимиз керак. Ҳа, ўша хатолар атайин қилинмаган бўлиши мумкин. Факт бу факт.

- "Сўғдиёна" ушбу мавсум ўз имкониятларидан паст ўйнамоқда. Бунинг сабаби нимада?

- Жамоани кучсиз деб бўлмайди. Жамоанинг етакчиларсиз қолиб, кўрсатган ўйинидан мамнунман. Биз футбол ўйнашга, рақобатбардош бўлишга ҳаракат қилдик. Мағлуб бўлган кўплаб ўйинларимизда индивидуал хатолар сабаб бўлди. Коллектив ўйин бизда ёмон бўлмаган. Чунки яхши вазиятлар яратдик, кўплаб зарбалар бердик, тўпни ушлаб турдик, буларнинг статистикалари бор. Келаси йил учун пойдевор яратиб олдик. Бу ҳам жараённинг бир қисми. Ушбу мавсумда бир иш қилиб, келаси мавсумда барчасини бошидан бошлайдиган одам эмасман. Жамоа келаси йили янада яхшироқ бўлиши керак. Ушбу мавсумда кўплаб ёшларга имкон бердик, улар тажриба тўплаб олишди. Бизда келаси йил учун пойдевор бор. Айрим футболчилар ушбу мавсумдагидан кўра яхшироқ ўйнай олишади.

Rating: -2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика