Latest news

21:55Иско финал олдидан қандай фикрда?  0 21:38"Насаф" - 2025 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби!  167 20:51Симоне Инзаги "Олтин тўп"ни ким олиши кераклигини айтди  7 20:29"Барселона" Шенсни бўйича қарор қабул қилди  2 19:52Хаби Алонсонинг "Реал" бош мураббийи этиб тайинланганидан кейинги илк фикрлари  2 19:25"Милан" янги спорт директорини тайинлади. Жамоани қайта тиклаш учун ким жавобгар бўлади?  7 19:02Дониёр Саидов: "Тажрибали мураббийларнинг тактик курашига гувоҳ бўламиз"  0 18:49Ўзбекистон Суперкубоги. "Насаф" – "Андижон". Таркиблар маълум  14 18:37"Насаф"нинг Суперкубок баҳси учун "Бунёдкор"га етиб келишидан суратлар  1 18:28"Андижон"нинг Суперкубок учрашуви учун стадионга етиб келишидан суратлар  9 18:16Асрор Алиқулов: "Биринчи бўлимда бизга иккинчи бўлимдаги каби шижоат етишмади"  0 18:00БАА - Ўзбекистон учрашувини катта экранда томоша қилишни истаганлар диққатига!   12 17:54Ўзбекистон Суперкубоги-2025. "Бунёдкор" стадиони учрашувга шай ҳолатда  2 17:20Саудия Арабистонида спиртли ичимликлар: 2034 йилги ЖЧда сайёҳлар учун истисно бўлиши мумкин  5 16:57"Мен умримда бунақасини кўрмаганман". Зидан Ямалнинг истеъдодини эътироф этди  9

Иван Бошкович: "Футболда гол урмасдан ғалаба қозониб бўлмайди" News

Иван Бошкович: "Футболда гол урмасдан ғалаба қозониб бўлмайди"

Ўзбекистон кубоги 1-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Сўғдиёна" учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Иван Бошкович матбуот анжуманида қатнашди.

- Ўйин ҳақидаги фикрларингиз?

- Ўйин жанговар бўлди. 90 дақиқа рақибга қаршилик кўрсатиб, уларнинг режасини бузишга эришдик. Менинг фикримча, ушбу вазифани яхши бажардик, чунки рақибимиз ҳам анча кучли эди. Ўйин ҳар бир томонга оғиб кетиши мумкин эди, фақат голга қадар. Мен рақибга қараб иш тутмайман, мағлуб бўлдикми, демак ўз вазифамизни яхши бажара олмадик. Футболда гол урмасдан ғалаба қозониб бўлмайди. Албатта ғалаба қозонмаганимиз мени ранжитди, лекин хурсанд қилаётган бир жиҳат жамоа секин асталик билан ўсмоқда. Биринчи навбатда ўйин сифатини ва натижаларни яхшилаб боришга интиламиз.

- "Сўғдиёна" бугунги учрашувда тактик жиҳатдан анча яхши ҳаракат қилди. Бугунги учрашувдаги режангиз неча фоиз иш берди деб ўйлайсиз?

- Менинг фикримча, ўйинга тузилган режани юз фоиз амалга ошириш қийин. Биз "Пахтакор"ни ҳар хил тарзда ҳужум қилишини биламиз, улар қанотлар орқали ҳам ва майда паслар орқали ҳам кўп маротаба ҳужумга ўтишади. Бугунги ўйиндан кўнглим тўлди, лекин ғалаба қозона олмадик. Биз мағлуб бўлдикми, демак режамиз амалга ошмаган.

- "Бунёдкор"да ишлаган вақтингиз жамоа қисқа вақт ичида сизнинг ўйин услубингизга мослашиб кетган эди. "Сўғдиёна"да ушбу жараён қанча вақт олади деб ўйлайсиз?

- Биринчи навбатда, ўйин услуби ва тактикани тўғри танлаш керак. Сабаби "Бунёдкор"да футболчилар бошқа эди, "Сўғдиёна"да эса бошқа. Жамоалар ҳар хил ва уларга мос услуб топишим керак. Ушбу вазифани машғулот жараёнида бажариб борамиз. Биз катта тезликда футбол ўйнашга интилишимиз керак, масалан бугун "Пахтакор" каби кучли жамоаларга қарши катта тезликда 90 дақиқа ўйнашимиз керак.

- Бугунги учрашувдаги "Сўғдиёна"нинг намойиш этган сифатли ўйинига сабаб, "Пахтакор"нинг таркиби кучсизланиб қолгани эмасми?

- Бугун "Сўғдиёна" намойиш этган ўйин мен кутган ўйиндан анча паст бўлди. Биз ўз имкониятимиздан бир бош паст ўйин намойиш этдик. "Пахтакор"га келадиган бўлсак, бундай босим остида ўйнаш қийин. Рақибимиз кучли, лекин биз кўрсатган қаршилик ҳам анча яхши даражада. Менинг фикримча, "Пахтакор" бугун асосий таркибда ўйнади. Биз ҳам анча кучли таркибда майдонга чиқдик. Сиз "Сўғдиёна"ни ҳам кузатиб туринг, бизнинг таркибда ҳам кучли ўйинчилар бор ва уларни яқин орада таниб оласизлар. Мен сизга шуни ваъда бераманки, яқинда "Сўғдиёна"да ҳам кучли ўйин намойиш этади.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика