Latest news

16:29ЕЧЛ ўтиш учрашувларига қуръа ташланди: "Реал" яна Моуриньюнинг "Бенфика"си билан ўйнайди!  9 16:07ЎФА ҳисобот-сайлов конгресси ва энг яхшиларни тақдирлаш маросими (тўлиқ)  0 15:56"Қизилқум" Шимолий Македония жамоаси билан дуранг ўйнади  1 15:45"Лочин" клуби янги мавсумга тайёргарликни давом эттирмоқда   0 15:33"Пахтакор" Шимолий Македония жамоасини мағлубиятга учратди  4 15:17"Интер" собиқ футболчисига таклиф билан чиқди  1 14:51Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон Австралия устидан иродали ғалабага эришди  16 14:37"Гамбург" футболчиси бир кечада икки марта ҳибсга олинди  1 14:08"Реал" МЮ футболчисига даъвогар  2 13:40"Қайрат" дарвозабони Чемпионлар Лигасининг энг яхши уч футболчиси қаторига кирди  3 13:12Самвел Бабаян: "Барча жамоаларнинг моддий-техник базаси сезиларли даражада ўсди"  8 12:45Мбаппе ЕЧЛдаги омадсизликдан кейин "Реал"ни танқид қилди  10 12:20Ўзбекистонда 2025 йилнинг энг яхшилари аниқланди  2 12:15Элдор Шомуродов — 2025 йилнинг энг яхши футболчиси, Тимур Кападзе — энг яхши мураббий!  4 11:47Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти ва вице-президентлари қайта сайланди  1

Иван Бошкович: "Биргина гол ўйин тақдирини ҳал қилди" News

Иван Бошкович: "Биргина гол ўйин тақдирини ҳал қилди"

Суперлиганинг 17-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" - "Пахтакор" (0:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Иван Бошкович матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида


- Қизиқарли ўйин бўлди. Ҳар икки жамоа ҳам ғалаба учун курашди. Бугунги учрашувга жиддий тайёргарлик кўргандик. Йигитлар билан ғалабадан бошқа йўл йўқ экани бўйича келишиб олгандик. Биргина гол туфайли мағлуб бўлдик. Бу гол ҳам ўзимизнинг хато эвазига юзага келди.


Умумий ўйин ҳақида айтадиган бўлсам, йигитлар ёмон ҳаракат қилишмади. Вазиятларимиз бўлди, унумли фойдаланмадик. Биргина гол мағлубиятга сабаб бўлгани аламли. Йигитлар бу мағлубиятни унутиб, тезда ўзларини тиклаб олишларига ишонаман. Майда деталлар ҳам аҳамиятли экани бугун ўз исботини топди.


- Самандар Мавлонқулов кетма-кет 3 та ўйинни ўтказиб юборди. Бу бора фикрингиз қандай?


- У қизил карточка олганида 3 та ўйинни ўтказиб юбориши керак эди. Ёшлар жамоамиз иштирокидаги учрашувлар, кубокдаги ўйинларимиз билан қўшиб ҳисоблаганда 8 та баҳсда майдонга туша олмади. Мавлонқулов бундай ҳолатда ўйин амалиётини йўқотиб қўйиши мумкин. Ёш футболчи учун увол, футбол ўйнамаса тонусдан ҳам чиқиб кетади. Ҳакамлар қўмитаси қизил карточка кўрсатилган вазиятни қайта кўриб чиқишлари керак.


Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика