Latest news

21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  1 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0 19:581 йилдан бери гол урмаётган Грилиш "Сити"дан кетиши мумкин  2 19:52Санжар Турсунов — "Локо"нинг тушиб кетиши, Бердиевни табриклагани, клубдаги мантиқсиз ишлар ва келажаги ҳақида   4 19:35МЮ Брунунинг ходимлар харажатларини тўлаш таклифини рад этгани маълум бўлди  1 19:20Расман: Ўзбекистон футзал федерацияси ташкил этилди. Унинг раҳбари ҳам маълум  5 19:10Баҳодир Сейткамолов: "Мени Сейткамолов қилган "Навбаҳор" бўлади, Россияда юрдим лекин футболни соғиндим"  8 18:46БМБ футзал клуби раҳбариятида ўзгариш рўй берди  1 18:25"Ливерпуль" Венгрия терма жамоаси ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи. Унга МЮ ва "Челси" ҳам даъвогар  0 17:58"Ланс" 17 ёшли иқтидорни 2 млн еврога сотиб олади  2 17:32Расман: Игорь Сергеев – "Пахтакор" аъзоси!  20 17:24Расман: Оскар Бразилияга қайтди  3 16:58"Қизилқум" "Олимпик" ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  1

Италиянинг тарихий биринчи чемпиони. "Женоа" ҳақида яна нималарни билишимиз керак? News

Италиянинг тарихий биринчи чемпиони. "Женоа" ҳақида яна нималарни билишимиз керак?

Бугун Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов Италиянинг "Женоа" клуби билан шартнома тузади.

Хўш, "Женоа" клуби қачон пайдо бўлган? Унинг ўтмиши қандай бўлган? У қайси стадионда ўйнайди? Шу каби саволларга жавобни қуйида топишингиз мумкин.

Клубнинг яратилиш тарихи

"Женоа" (тўлиқ номи "Женоа Крикет ва Футбол клуби") Генуя шаҳрининг шонли тарихга эга клубидир. Клуб 1893 йилнинг 7 сентябрь куни ташкил топган. Италиянинг тўртинчи тарихий клуби. Ҳозиргача фаолият юритаётган клублар ичида эса энг қадимийси. Чемпионлик титули бўйича тўртинчи ўринда турувчи ушбу клуб дастлаб енгил атлетика ва крикет спорт тури бўйича фаолият олиб борган. Тўрт йилдан сўнг, яъни 1897 йилда футбол клуби сифатида фаолият бошлаган.

"Женоа" футбол клуби 1898 йилда илк Италия чемпионатида қатнашади. Биринчи мусобақанинг ўзида "Женоа" Италия чемпионатининг тарихдаги биринчи чемпионига айланади ва 1900 йилгача кетма кет уч марта бу мақомни сақлаб қолади. Клубнинг шонли ва совринларга бой тарихи шу тариқа бошланади. Генуяликлар ўз тарихида тўққиз марта Италия чемпиони бўлишган, бу кўрсаткич бўйича жамоа тўртинчи ўринда туради.



Жамоанинг рамзлари ва лақаблари

"Женоа" клуби дастлаб оқ ва кўк чизиқли либосларда майдонга тушган. Генуя шаҳри денгиз бағридаги порт шаҳарлигини таькидлаб ўтиш лозим. Кўк ранг ана шу денгиз рамзи ҳисобланади. 1901 йилга келиб клуб ўзининг машҳур қизил ва кўк рангли либосларда ўйнашни бошлайди. Бу жамоага "Кальяри", "Болония" клублари каби "россоблю" яъни "қизил-кўклар" лақабини олиб келади. Генуяликларни "the Griffin" яъни "Грифон"лар, қадимги афсонавий маҳлуқнинг номи билан ҳам аташади. Бу маҳлуқ Генуя шаҳрининг гербида ва жамоа логосида ҳам тасвирланган.



Жамоа рақобатчилари ва мухлислари


Жамоа муҳлислари алоҳида мавзу. Жамоанинг асосий муҳлислари Лигурия вилояти аҳолиси. Шунга қарамай қўшни провинциялардан ҳам анчагина одам "Женоа"га муҳлислик қилади. Барселона, Токио, Амстердам, Нью-Йорк шаҳарларида жамоа мухлислари фан-клуби ташкил қилишган. Бу мавсумдан улар сафига миллионлаб ўзбекистонлик муҳлислар ҳам қўшилгани табиий.

Энг шиддатли ва тарихий қарама-қаршилик бу ҳамшаҳарлар "Женоа" ва "Сампдория" жамоалари ва уларнинг мухлислари ўртасидаги курашдир. Жамоларнинг ўзаро учрашуви "Маёқ дербиси" деб ном олади. Бу баҳсни ҳудди шаҳар марказидаги маёқ учун курашдек тассаввур қилишимиз мумкин. "Женоа" мухлислари "Милан" клуби фанатларини умуман ҳушлашмайди. Бу нафратнинг келиб чиқиш тарихи 1995 йилнинг январь ойига тўғри келади. Икки жамоа мухлислари ўртасидаги зиддият оқибатида "Женоа" мухлиси Винсенто Спаняло ва "Милан" мухлиси Симоне Барбалиянинг ҳалок бўлишганди. Бу воқеага сабабчи гуруҳ ўша пайтдаги ўйинларга совуқ қурол олиб кириш билан шуғулланган "Барбурлар" гуруҳи бўлган.

"Милан" билан фарқли равишда, генуяликлар "Наполи" жамоаси билан дўстона алоқада. 2006-2007 йилги мавсум охирги "Женоа" "Наполи" ўйинида генуяликлар "Хуш келибсиз, неаполлик дўстлар" деган баннер кўтаришганди. Ўйиндан сўнг дуранг натижани икки жамоа мухлислари ўзаро нишонлашган. Бунақаси Италияда камдан-кам кузатилади.



Стадион

Клуб "Луиджи Феррарис" номли стадионда ўз уй учрашувларини ўтказади. Бу стадион "Марасси" номи билан ҳам машҳур. Стадион 36 536 томошабинни ўз бағрига сиғдира олади. 1911 йилда қурилган бу стадион 1933 йилгача "Марасси" дея аталган. Кейинчалик стадион жамоа сардори ва Биринчи жаҳон уруши қаҳрамони Луиджи Феррарис хотирасига қайта номланган.



Клуб тарихидаги қора кунлар


Биринчи жаҳон урушидан сўнг клуб узоқ муддатли тикланиш жараёнини бошидан ўтказади, сабаби клубнинг бир неча футболчилари урушда халок бўлишган эди. Узоқ танаффусдан кейин, клуб 1922-1923 йилги мусобақада ғолибликни қўлга киритади. Шундан сўнг, клубда бироз пасайиш бўлди. 1929-1930 йилдагина клуб кумуш медалларга билан чекланди. Кейинчалик бир бор бронза медалга эга чиқади. Клуб пасайишда давом этади ва "Б серия"га тушиб кетади. Иккинчи жаҳон уруши клубга янада оғир келди. Шу қадар оғир келганидан, буёғига чемпионлик ҳақида фақат орзу қилса бўларди. Ўтган асрнинг иккинчи ярми ҳам клубга унчалик омадли келмади. Молиявий қийинчиликлар ва клуб раҳбариятининг мунтазам ўзгариши жамоани қуйи дивизион жамоасига айлантириб қўяди. Клуб деярли касод бўлган эди.

Янги давр

Жамоанинг қайта уйғониши Жан Пьеро Гасперинининг клубга келиши билан бошланади. 2006 йилда "Женоа"га келган мураббий жамоани элитага қайтаради. А Сериянинг биринчи мавсумидаёқ Гасперини клуб билан кучли ўнликка киради. 2008-2009 йилги мавсумда клубга ҳужумчи Диего Милито қайтади ва жамоа 5-ўринни эгаллайди. Клуб Европа лигаси гуруҳ босқичида иштирок этиб, "Валенсия", "Лилль" ва "Славия" билан бир гуруҳда 7 очко билан 3-ўринни эгаллайди. "Женоа" ўша мавсум чемпионлар лигасига ҳам чиқиши мумкин эди, аммо ўша мавсум охиридаги кутилмаган мағлубиятлар сабаб жамоа буни уддалай олмайди. Шундан сўнг, Милито ва Мотта каби жамоа етакчилари бошқа жамоаларга йўл олишади. Клуб 2011-2012 ва 2012-2013 йилларда "Б серия" тушиб кетишга бир баҳя қолиб, 17-ўринни эгаллайди. 2014-2015-йилги чемпионатда "Женоа" 6-ўринни эгаллаб Европа Лигасига йўлланма олади, бироқ ҳужжатлардаги камчилик ва стадион УEФА талабларига жавоб бермаганлиги сабабли клуб турнирда қатнаша олмайди. Охирги икки мавсумда ҳам "Женоа" бир хил 17-ўринни эгаллади ва А серияда жон сақлаб қолишни бир амаллаб уддалаб келмоқда.



Бош мураббий

57 ёшли италиялик мураббий Роландо Маран шу йил 26 август куни "Женоа" билан 2 йиллик шартнома тузди. Маран футболчилик вақтида ҳимоячи бўлган ҳамда "Беначензе Рива", "Кьево", "Вальданьо", "Каррарезе" ва "Фано" каби клубларда тўп тепган. "Кьево" сафида 9 мавсум тўп тепган ва бир қатор ўйинларда жамоа сардори ҳам бўлган. 1997 йил футболчилик фаолиятини якунлагач, Роландо Маран мураббийлик фаолиятини ҳам айнан "Кьево" сафида бошлаган ва Силвио Бальдинига ёрдамчи бўлган. Кейин "Брешиа" ва "Читтаделла" ёшлар жамоаларида бош мураббий бўлиб ишлаган Маран 2002 йилда "Читтаделла" асосий таркиб жамоасига бош мураббий этиб тайинланган. Шу кунга қадар у "Брешиа", "Бари", "Триестина", "Виченца", "Варезе", "Катания", "Кьево", "Кальяри" каби клубларда ишлади. Маран 2012 йилдан буён Италия А сериясида бош мураббий сифатида ишлаб келмоқда.


Жамоа юлдузлари

"Женоа" сафида бир қатор машҳур футболчилар тўп тепишмоқда. Македониялик Горан Пандев, швейцариялик Валон Беҳрами, хорватиялик Марко Пьяца ва Милан Бадель, колумбиялик Кристиан Сапата, даниялик Лассо Шоне, италиялик Доменико Кришито, Давиде Дзаппакоста, Федерико Маркетти, Маттиа Перин, Маттиа Дестро, Стефано Стураро каби футболчилар сизу-бизга яхши таниш. "Женоа" бошқа клублардан футболчиларни ижарага олишни ёқтиради. Айни пайтда клуб сафида 11 нафар футболчи ижара асосида тўп тепмоқда.




Жалолхон Иноғомхўжаев тайёрлади

Rating: +24   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика