Latest news

02:41А Серия. "Рома" Рим дербисида "Лацио"ни мағлуб этди, Шомуродов 74-дақиқада ўйинга қўшилди  12 00:37Спорт директор Берта "Атлетико"дан кетди. Итальян 2013 йилдан бери клубда ишлаётганди  0 23:35Дембеленинг 90+2 дақиқада урган голи ПСЖга "Монако" устидан ғалабани таъминлаб, Франция Суперкубогини тақдим этди  0 23:26АПЛ. "Ливерпуль" ва "Манчестер Юнайтед" ўртасидаги ўйинда 4та гол урилди  92 22:58"Насаф" Анталиядаги йиғинда кимлар билан ўйнайди?  0 22:24Тони Кроос: "Флориан Вирц "Реал" учун ажойиб харид бўлиши мумкин"  2 21:55Де Брюйне "Сити" билан шартномани узайтириш ҳақидаги саволга: "Менга барибир. Шунчаки ўзимнинг даражамга қайтишга уриняпман"  1 21:08"Ланс" бош директори: "Ҳусанов клубдан кетади"  17 20:59Лига 1. "Ланс" Ҳусановсиз ўз уйида "Тулуза"га мағлуб бўлди  9 20:01Ўтган мавсумни "Бунёдкор"да ўтказган легионер "Локомотив"га ўтди  0 19:35"Милан" Ольмо билан ярим йилга шартнома имзолаши мумкин. Битимда июлда "Барса"га қайтиш борасида банд бўлади  3 19:03"Локомотив" "Металлург" собиқ ўйинчисини ўз сафига қўшиб олди  1 18:32Анчелотти қандай ҳолатда "Реал"дан кетади?  12 17:46Фабрицио Романо Абдуқодир Ҳусановнинг трансфери борасида янги маълумот эълон қилди  37 17:32"Ливерпуль" ва МЮ ўртасидаги ўйин кучли қорга қарамай ўтказилади  7

Италиялик офицер - Клаудио Раньери! News

Италиялик офицер - Клаудио Раньери!

Бугун ўз таваллуд айёмини нишонлаётган италиялик таниқли мураббий Клаудио Раньери ҳақида маълумотлар бериб ўтишга қарор қилдик.


Клаудио Раньери - 1951 йилнинг 20 октябрида Италиянинг Рим шаҳрида туғилган. Футболчилик фаолияти давомида ҳимоя чизиғида ўйнаган. Айни пайтда Англиянинг "Лестер" жамоаси бош мураббийи ҳисобланади.


Футболчилик фаолияти

Клаудио 2 та мавсумда 6 та ўйин ўтказган бўлсада, «Рома» футбол клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. Кейинчалик «Катандзаро», «Катания» ва «Палермо» каби жамоаларда ўйнаган. Афсуски, қаҳрамонимиз ушбу клублар сафида муваффақиятга эриша олмаган.


Мураббийлик фаолияти

Унинг мураббийлик фаолиятидаги илк жамоаси "Путеолана" бўлган. Лекин, мураббий сифатида "Кальяри"да ўзини намоён эта олган. У жамоани С Сериядан А Серияга олиб чиқа олган ва "Кальяри"ни юқори дивизионнинг мунтазам иштирокчиларидан бирига айлантирган.

1991 йилда у "Наполи"га ўтади ва илк мавсумдаёқ жамоани еврокубокларга олиб чиқади. Бироқ, келаси мавсумда жамоанинг натижалари ёмонлашиб кетади ва мураббий клубни совринсиз тарк этишга мажбур бўлади. 1993 йилда эса Раньери Б Серия иштирокчиси "Фиорентина" бош мураббийига айланади. Дастлабки мавсумдаёқ жамоа А Серияга қайтади. 1996 йилда эса Италия Кубоги ва Суперкубоги қўлга киритилади. Бу албатта 1975 йилдан бери ҳеч қандай соврин ютмаган "Фиорентина" учун ажойиб натижа эди.



1997-99 йиллар давомида эса Испаниянинг "Валенсия" жамоасида ишлайди. Бу вақт оралиғида у клуб билан Чемпионлар Лигасида ўйнайди, Испания кубоги ғолибига айланади. "Кўршапалаклар" сафидаги муваффақиятли фаолиятдан сўнг Испаниянинг бошқа бир клуби "Атлетико"га кўчиб ўтади. Бироқ, у ерда мураббийнинг ишлари кўнгилдагидек бўлмайди.

2000 йилда эса Лондоннинг "Челси" жамоасига кўчиб ўтади. У "аристократлар" сафида 4 йил фаолият олиб борган бўлса, жамоани АПЛнинг иккинчи поғонасига олиб чиқа олган. Бундан ташқари ЕЧЛнинг ярим финалига етиб борган. Шунингдек, Англия Кубоги финалида иштирок этган. Ушбу натижаларга қарамай, у клуб хўжайини Роман Абрамович томонидан истеъфога чиқарилади. "Челси" Жозе Моуриньо бошчилигида кўплаб совринларни қўлга киритган бўлсада, ушбу ютуқларга тамалтошни айнан Раньери қўйиб кетганди.



2004 йилнинг ёзида у "Валенсия"га қайтади. Жамоа билан УЕФА Суперкубоги соҳибига айланади. Аммо, шундан сўнг яна муваффақиятсиз натижалар бошланади ва мураббий муддатидан олдин истеъфога чиқарилади. Шундан сўнг у фаолиятида икки йиллик танаффусга чиқади.

2007 йилнинг февралида яна мураббийликка қайтган Раньери "Парма" бошқарувини қўлига олади. Кейинроқ эса, А Серияга қайтган "Ювентус"да иш бошлайди. Унинг қўл остида туринликлар чемпионатда учинчи ўринни қўлга киритадилар ва ЕЧЛга йўлланма оладилар. 2008/09 йилги мавсумда эса "Ювентус" бир текис ўйин намойиш эта олмайди ва натижада томонлар ўртасидаги шартнома муддатидан олдин бекор қилинади.

2009 йилнинг 2 сентябрида у "Рома" бош мураббийи этиб тайинланади. Келаси мавсумда "Рома" А Серияда иккинчи ўрин соҳибига айланади. Шунингдек, Италия кубоги финалигача етиб боради. 2010 йилнинг июнида эса клуб билан шартномани 2013 йилгача узайтиради. 2011 йилнинг 20 февралида эса "Рома" 3:0 ҳисобида "Женоа" устидан ғалаба қозонаётиб, 3:4 ҳисобида имкониятни бой бериб қўяди. Ушбу ўйиндан сўнг мураббий истеъфо сўрайди. Эртасига эса раҳбарият ва мураббий ўртасидаги ўзаро келишувга мувофиқ шартнома бекор қилинади.

2011 йилнинг 22 сентябрида эса "Интер" бош мураббийига айланади ва клуб билан 2 йиллик шартнома имзолайди. Бир муддат миланликларнинг натижалари яхшиланади, лекин барибир Раньери "Интер"ни инқироздан олиб чиқиб кета олмайди. 2012 йилнинг 26 мартида "Ювентус"га учралган 0:2 ҳисобидаги мағлубиятдан сўнг "Интер" Раньерининг истеъфоси ҳақида эълон қилди.

2012 йилнинг май ойида эса у Франция иккинчи лигаси иштирокчиси "Монако" бош мураббийига айланади ва илк мавсумидаёқ клуб билан юқори дивизионга йўлланма олади. Келаси мавсумда эса Франция вице-чемпионига айланади. 2014 йилнинг майида эса жамоани тарк этади.

2014 йилнинг 25 июлида эса Клаудио Раньери илк маротаба терма жамоада иш бошлайди. Греция терма жамоасидаги фаолият италиялик мураббий учун омадсиз келди. Евро-2016 саралаши доирасидаги 4 та ўйиндан сўнг 1 очко ишлаган мураббий 15 ноябрда истеъфога чиқарилган.

2015 йилнинг 13 июлида эса Англияга қайтган Раньери "Лестер"да иш бошлайди. Мураббий қўл остида жамоа кутилмаганда етакчилар қаторига қўшилиб олади ва биринчи даврани иккинчи ўринда якунлайди. 23-турдан бошлаб эса "Лестер" турнир пешқадамига айланиб олади. 2016 йилнинг 2 майида эса жамоанинг асосий таъқибчиси "Тоттенхэм" "Челси"га қарши ўйинда очко йўқотади ва "Лестер" муддатидан олдин Англия Премьер-Лигаси чемпионлигини қўлга киритади. Бу ҳақиқий сенсация эди. Навбатдаги мавсум бошланишидан олдин эса клуб мураббий билан шартномани 2020 йилгача узайтиради.





Натижалари:

Футболчи сифатида:

"Палермо"

С Серия чемпиони: 1984/85


Мураббий сифатида:

"Кальяри"

С Серия кубоги соҳиби: 1988/89


"Фиорентина"

Б Серия чемпиони: 1993/94

Италия кубоги соҳиби: 1995/96

Италия Суперкубоги соҳиби: 1996


"Валенсия"

Испания кубоги: 1998/99

Интертото кубоги: 1998

УЕФА суперкубоги соҳиби: 2004


"Монако"

Лига 2 ғолиби: 2012/13


"Лестер"

Англия чемпиони: 2015/16


Шаҳсий ютуқлари:

АПЛда йил мураббийи: 2015/16

"Италия Республикаси олдидаги ҳизматлари учун" III даражали ордени ("Буюк офицер"): 2016


Википедиа маълумотлари асосида тайёрланди

Rating: +16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика