Latest news

18:24Ўзбекистон кубоги. Финал. "Пахтакор" – "Бухоро" (матнли трансляция)  9 18:02Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси назорат баҳсида Буркина-Фасога ютқазди  9 17:33Ўзбекистон Кубоги финали. Таркиблар маълум  18 16:50Футболда тайм-аут олиб бўлмайди? Уддабурон инглизлар муаммонинг ўзига хос ечимини топишди  2 16:28"Динамо" - "Хоразм" учрашуви Тошкентда ўтказилади  6 15:37Ўзбекистон U-17нинг асосий таркиби маълум  6 14:56"Андижон"нинг собиқ мураббийи Рубин Хебайнинг қандай топилгани ва нима учун клубдан кетгани ҳақида сўзлади  11 14:32"Реал" айрим футболчилари Алонсо талабларидан норози  3 13:59Футзал. Ўзбекиcтон қуръада 2-саватчада бўлади  1 13:42Месси спортдаги энг буюк атлетлар ҳақида гапирди  15 13:16"Барселона" собиқ президенти: "Ямал дунёнинг энг яхши футболчиси эмас"  6 12:39"Пахтакор" Ўзбекистон Кубоги билан водийда турне уюштирди  2 12:12Бахтиёр Ашурматов: “Пахтакор яққол фаворит, лекин "Бухоро" охиригача курашади”  3 11:47"У осонликча топ-5 чемпионатларига бора оларди". "Пахтакор" ўринбосарлар жамоасининг собиқ мураббийи у билан ишлаган энг истеъдодли футболчи ҳақида  6 11:20Ўзбекистон кубоги финаллари тарихи. Қайси ўйинларда кимлар майдонга тушган?  5

"Интер" - Италия Суперкубоги соҳиби! News

"Интер" - Италия Суперкубоги соҳиби!

"Интер" ҳамда "Ювентус" жамоаларининг Италия Суперкубогининг матнли трансляциясини кузатиб боринг.

Интер – Ювентус 2:1

13 январь, 01.00, "Жузеппе Меацца (Сан-Сиро)"

Голлар: Маккенни (25, 0:1), Мартинес (35-пен, 1:1), Санчес (120+1, 2:1).

Интер – Ханданович, Думфрис (Дармиан, 89), де Врей, Шкриньяр, Бастони, Перишич, Брозович, Чалханоглу, Барелла (Видаль, 89), Джеко (Корреа, 76), Мартинес (Санчес, 75).

Ювентус – Перин, Де Шильо, Кьеллини, Ругани, Алекс Сандро, Маккенни, Рабьо, Локателли, Кулусевски (Дибала, 74), Бернардески (Артур, 79), Мората (Кин, 88).

Огоҳлантириш: Бернардески (43), Жеко (60).

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди! "Интер" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига мамлакат Суперкубогини қўлга киритди!

120+1. ГООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!!! САНЧЕЕЕЕЕЕЕСССССС!!!!

116. УХХХХХХ!!! Санчес Перин билан бирга бир вазиятга чиқиб бориши мумкин эди. Аммо посбон вақтида жойини тарк этиб, тўпни ушлаб олди.

108. "Интер"дан хавфли ҳужум кўраётгандик. Кьеллини тўпни қайтариб юборди.

106. Сўнгги экстра бўлим бошланди!

Кичик танаффус!

105+1. УХХХХХ!!! "Интер" ҳужумга ўтди. Узоқ вақт давом этган ҳужум Лаутаронинг боши билан йўллаган зарбаси ва Периннинг тўпни эгаллаб олиши билан якунланди.

Дастлабки экстра бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.

103. Дибаланинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси ноаниқ кўриниш олди.

100. Маккенни рақиб жарима майдончаси остонасида дарвоза томон зарба йўллади. Ҳимоячи тўпни қайтарди.

96. ЗАРБААААААААА!!! УХХХХХ!!! Бурчакдан узатилган тўп учун курашда кичиккина Санчес ғолиб бўлди, бироқ зарба дарвоза ёнидан ўтиб кетди.

90. Учинчи бўлим бошланди!

Демак, ўйининг асосий вақти якунланди. Буёғига қўшимча таймларни кўрамиз.

90+3. "Юве"нинг ҳужуми ўхшамади. Қанотдан Сандронинг оширган тўпини Ханданович ушлаб олди.

4 дақиқа қўшиб берилди.

90. Сўнгги дақиқаларда "Интер" босимни оширган.

87. ХАВФЛИ ВАЗИЯТТТТТТ!!! Думфрис рақиб дарвозаси ёнига ажойиб тарзда тўпни оширганди. Аммо зарба берадиган бирор футболчи топилганида "Интер" ғалабани илиб кетиши мумкин эди.

82. "Интер" ҳимоячиси "Юве" ҳужумини қайтарди ва миланликларнинг ўзи ҳужум бошлади.

79. Хавфли вазият бўлиши мумкин эди. Чап қанотдан тўп ҳужумдаги Думфрис томон оширилди. Маккенни тўпни қайтариб юборди.

72. ЗАРБААААААА!!! Барелланинг зарбасини Перин ушлаб олди!

69. ЗАРБААААААААА!!! Лаутаронинг боши билан йўллаган зарбасини Перин ажойиб реакция кўрсатиб, ушлаб олди!

68. Жеко чап қанотдан тўпни марказга оширди. Ҳимоячилар тўпни олдинга тепиб юборди.

65. Лаутаро жароҳат олгани сабабли ўйин тўхтаб қолди.

60. Жеко огоҳлантирилди.

57. ЗАРБААААААААА!!! Думфриснинг боши билан йўллаган зарбасини Перин қайтарди!!! Дахшат вазият бўлганди.

55. "Интер" яна ҳужумда. Қанотдан Жеко томон узатилган тўп ҳимоячиларга ўтиб кетди.

53. "Интер" ҳужумга ўтиб кетиши мумкин бўлганди. Бастони ҳужумда фол ишлатди.

49. ЗАРБАААААААА!! Кулусевскининг зарбаси дарвозанинг ёнидан ўтиб кетди.

46. Иккинчи бўлим бошланди!

Танаффус!

45. УХХХХХХХ!!! Перишич ажойиб вазиятга чиқиб борди ва зарба берди. Рабьо подкати билан тўпни бурчакка чиқариб юборди.

40. Вазиятлар бўлмай қўйди негадир. Секин секин ўйин темпи тушди.

35. ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛ!!! Лаутаро пенальтидан гол уриб, ҳисобни тенглаштирди!

34. ПЕНАЛЬТИИИИИ!!! Де Шильо бу сафар Перишични қўполлик билан йиқитди!

32.  Рабьонинг зарбасини Ханданович ушлаб олди. 

30. "Интер" босим уюштирмоқда. Аммо вазият ярата олмаяпти.

25. ГОООООООООЛЛЛЛЛЛ!!!! МАККЕЕНННИИИИИ!!! Моратанинг ажойиб пасидан кейин Уэстон ҳисобни очди!

23. УХХХХХ!! Энди Бернардески "Интер" жарима майдончаси ичида йиқилди. Бош ҳакам яна жим.

20. "Интер" тезкор қарши ҳужумга ўтиб кетаётганди. Чалханоглуни осонликча тўхтатишди.

16. "Интер" бурчак зарбасига эга бўлганди. Ундан узатилган тўпга Де Врей яна ноаниқ зарба йўллади.

11. УХХХХХХХХ!! Кьеллини ўз жарима майдончаси ичида Бареллани йиқитгандек кўринди. Аммо бош ҳакам пенальти белгиламади. Вазият ВАР орқали текширилди.

9. ЗАРБААААААА!! Лаутаро яна бир имкониятни қўлдан чиқарди.

6. ЗАРБАААААА!!! Бурчакдан узатилган тўпни Де Врей боши билан Лаутаро томон оширди. Мартинес 25 сантиметрдан гол ура олмади!

5. "Интер" жарима зарбасига эга бўлди. Аммо ундан Чалханоглунинг оширган тўпини Сандро қайтариб юборди.

2. "Интер" ўйинни ҳужумкор бошлади. Перишичнинг узатган тўпини Жеко боши билан дарвоза томон йўллади. Ноаниқ.

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

- Учрашувни бошлаш учун барча нарса шай ҳолатда бўлиб турибди. 

- Айни дамда стадион узра Арианна қўшиқ айтмоқда. Жонли ижрога ўхшамоқда. Менимча фонограмма фақат бизда бўлади)

- Демак, жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.

- Стадионга Италия Суперкубоги соврини олиб чиқилди.

- Ассалому алайкум, ҳурматли футбол ишқибозлари! Эътиборингизни "Сан-Сиро"га қаратамиз. Ушбу стадионда Италиянинг ўтган йилдаги энг яхши жамоаси аниқланади! Баҳсни сизлар билан Миржалол Норматов кузатиб боради.

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика