Latest news

18:34"Нефтчи" , "Пахтакор", "Динамо" ва "Навбаҳор" футболчилари жаримага тортилди — Тартиб-интизом қўмитаси  1 18:08Аморим "Манчестер Юнайтед"нинг қишки трансфер бозоридаги позициясини очиқлади  2 17:48TVCOM'да бугунги тақвим: “Насаф” юлдузли “Ал-Иттиҳод”га қарши, “Арсенал” Лига Кубогида ва бошқалар  0 17:41"Динамо" БААда йиғин ўтказади  2 17:13Неймар операцияни бошдан кечирди  2 16:46"Андижон" "Ал Аҳли"га қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум қилинди  4 16:19"Динамо" Маҳмуд Маҳамаджонов билан хайрлашди  4 15:59Слот "Ливерпул"да икки позицияни кучайтирмоқчи  1 15:35​Ўзбекистон МТЖ Қатарда йиғин ўтказади  1 15:18Равшан Эрматов: "Ўзбекистон март ойида КОНМЕБОЛ, КОНКАКАФ ва Африка жамоалари билан ўйнайди"  5 14:55Элит ОЧЛ. Мавсумнинг охирги ўйини қандай тугайди?  4 14:38Озарбайжон клуби "Машъал" футболчисига қизиқмоқда  0 14:21Ўзбекистон Канада билан ўйнайди  11 13:57"Милан" Австралияда ўйин ўтказмайди. Сабаби ошкор бўлди  2 13:30Қувондиқ Рўзиев: "Навбаҳор" мухлислари олдидаги қарзимни узишга ҳаракат қиламан"  6

"Истиқлол": Ўтган мавсум тўпурарлари рўйхатида Нодирларимиз етакчи News

"Истиқлол": Ўтган мавсум тўпурарлари рўйхатида Нодирларимиз етакчи

Ўзбекистон Биринчилигининг ортда қолган мавсумида Тошкентнинг “Истиқлол” жамоаси 35 очко жамғарган ҳолда ўн биринчи ўринни банд этди.
“Истиқлол”нинг ўтган мавсумдаги ўйинларидан келиб чиққан ҳолда, баьзи статистик маълумотларни эътиборингизга ҳавола этиб борамиз. Демак, бугун жамоа сафида рақиблар дарвозасига энг кўп тўп киритган футболчилар рўйҳатини келтириб ўтамиз.

“Истиқлол” тўпурарлари орасида жамоадаги Нодирларнинг иккитаси етакчи бўлди. Нодир Одилов Ўзбекистон Биринчилиги, биринчи ва иккинчи босқич бахслари, шунингдек, Ўзбекистон кубогидаги голларни қўшиб ҳисоблаганда рақибларни 10 маротаба ранжитган. Жамоа сардори Нодир Қўзибоев эса мавсум давомида 8 та тўп киритишга муваффақ бўлган. Кучли учликни ўзининг 7 та голи билан Жамолиддан Нормирзаев якунлаб беради. Шунингдек, таниқли актёр ва эндиликда “Истиқлол” футболчиси ҳисобланган Алишер Узоқов ҳам рақиблар дарвозасини бир маротаба аниқ нишонга ола билган.

Қуйида эса “Истиқлол” таркибида гол уришга эришган футболчиларнинг тўлиқ рўйхати билан танишиб олишингиз мумкин.

“Истиқлол” тўпурарлари
Нодир Одилов – 10
Нодир Қўзибоев – 8
Жамолиддин Нормирзаев – 7
Хасан Эргашев – 4
ҒуломҲайдар Ғуломов – 4
Исроил Турсунов – 3
Жамолиддин Қўчқоров – 3
Зафар Содиқов – 3
Жавоҳир Сиддиқов -3
Нодир Сагдуллаев – 2
Алишер Узоқов  - 1
Темур Садиров – 1
Нурпейс Тўрақулов – 1
Азамат Розиқов – 1
Жасур Мирзабоев – 1
Расул Раҳмонбердиев – 1
Шахзод Каримов - 1
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика