Latest news

22:51"Guardian" 2025 йилнинг энг яхши футболчилари рейтингини тузди: Месси қайси ўринда?  0 22:30Тебас: "ЛаЛига ўйинлари Испаниядан ташқарида бўлса нима?"  0 22:12Бруну Фернандеш: "Одамлар Португалия термаси Роналдусиз яхшироқ ўйнайди деб ўйлашади. Агарда бу шундай бўлса, айб бизда"  1 21:54"Барселона" Фликка янги шартнома таклиф қилди  3 21:46Туркия кубоги. "Галатасарой" - "Истанбул Башакшеҳир" учрашуви асосий таркиблари маълум!  7 21:15Эрон кубоги. "Трактор" пенальтилар сериясида ғалаба қозониб, "Персеполис"ни турнирдан чиқариб юборди  3 20:55"Adidas" Салоҳ учун янги дизайндаги бутсаларини тақдим қилди  0 20:36"Барселона" Араухо ўрнига захира топиб қўйди  2 20:11Расман: Финалиссима Қатарда бўлади  7 19:56Феллайни Бельгия жамоаси мураббийлар штабига қўшилди  0 19:29Ҳали январь келмади, аммо "Вильярреал" илк трансферини амалга ошириб бўлди  1 19:06Гвардиола мавсум сўнгида "Манчестер Сити"дан кетади. Жамоанинг кейинги мураббийи ким бўлади?  12 18:43Жароҳатлардан азият чекаётган "Арсенал" "Реал" ҳимоячисига кўз тикди  3 18:18"Андижон" Ўзбекистон U-21 терма жамоасини мағлуб этди  3 17:54"Пахтакор" "Риу Аве", "Ризеспор" ва "Кайсериспор" билан деярли бир қаторда — IFFHS  11

«Истиқлол» кўк, «Андижон» оқ рангли либосда ўйнайди News

«Истиқлол» кўк, «Андижон» оқ рангли либосда ўйнайди

Хабарингиз бор, бугун Ўзбекистон профессионал футбол лигасининг ПРО-Лига 2-тур ўйинлари бўлиб ўтади.

 Фарғона шаҳридаги муҳташам «Истиқлол» стадионида маҳаллий «Истиқлол» жамоаси Андижоннинг «Андижон» жамоасини қабул қилади. Бўлажак водий дербиси олдидан митинг ўтказилди. Уни ЎзПФЛ вакили, ўйин комиссари Комилжон Мирзабоев олиб борди. «Истиқлол» марказий ўйингоҳининг анжуманлар залида ўткан ўйинолди митингида «Истиқлол» жамоаси бошлиғи Ҳакимжон Файзиев, клуб маъмури Казбек Ортиқбоев, матбуот котиби Беҳруз Холиқов, стадион директори Илҳомжон Собидов, Фарғона вилояти ИИБ вакили ҳамда «Андижон» клуби менеджери Исломбек Рустамов, матбуот хизмати ходими Бахтиёр Тоштемиров иштирок этди.

Митингда учрашув комиссари Комилжон Мирзабоев ўйинни юқори савияда ўтказиш учун қилиниши лозим бўлган бир қатор масалаларни айтиб, масъул шахсларга топшириқларни берди.

Табиийики мазкур митинг давомида бугун жамоаларнинг қандай рангли либосда майдонга тушиши ҳам муҳокама этилиб, якунда бир тўхтамга келинди. Унга кўра, мезбонлар кўк рангли, меҳмон жамоа эса оқ рангли либосда харакат қиладиган бўлди.

Маълумки, Фарғонадаги учрашувга Андижондан ҳам мингга яқин ишқибозлар келиши кутилмоқда. «Истиқлол» стадиони раҳбарининг айтишича, андижонлик мухлислар бугунги ўйинни бевосита 29-сектордан кўриб бориши мумкин бўлади.

Эслатиб ўтамиз, учрашув соат 17:00да бошланади.
 

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика