Latest news

18:32Украина терма жамоаси ҳимоячиси: "Ҳусанов ҳақиқатан ҳам яхши сифатларга эга"  0 18:03Мудрик ушбу мавсум майдонга қайтмайди  0 17:33Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Вьетнамга имкониятни бой берди  0 17:08Арсен Венгер: "Мен Кэррикни табриклашим керак"  1 16:39"Ғазалкент" биринчи ғалабасига эришди  0 16:13"Қизилқум" "Факел" билан жанговар дуранг ўйнади, Кенжабоевдан хет-трик!  4 15:48"Реал" бразилиялик ҳимоячига кўз тикди  0 15:25"Пахтакор" ёшлар жамоаси Қатарга йўл олди  1 15:03Винисиус Жуниор "Реал" раҳбариятига келажаги бўйича аниқ баёнот берди  6 14:35"Каттақўрғон" ва "ҚМУ Жайхун" Про лигада қатнашади  1 14:08Абдуқодир Ҳусанов Осиё рамзий терма жамоасидан жой олди  13 13:44Пато "Колчестер Юнайтед"ни сотиб олмоқчи  1 13:18"Машъал" ҳимоячиси билан шартномани узайтирди  0 12:53​"Шўртан" Асрор Алиқулов билан келишувни узайтирди  0 12:29"АҚШдан йироқ бўлинг": Блаттер Жаҳон чемпионатини бойкот қилишга чақирди  14

"Истиқлол" дарвозасини ким қўриқлайди? News

"Истиқлол" дарвозасини ким қўриқлайди?

Хабарингиз бўлса керак, бугун биринчи лиганинг иккинчи босқич, 13-тур ўйинлари бўлиб ўтади.
Ушбу бўлажак баҳслар олдидан ҳар бир жамоада ўзига яраша муаммолар бор дейиш мумкин.

Хусусан, Тошкентнинг "Истиқлол" жамоасида шундай вазият юзага келганки, жамоанинг "Спартак" билан кечадиган баҳсига дарвозабон йўқ. Иэ, бу қанақаси дейишингиз мумкин. Гап шундаки, жамоанинг асосий посбони Отабек Холдаров 11-турда сафарда "Хоразм" билан ўйиндан сўнг ҳакам томонидан қизил карточка билан жазоланган. Маълумотларга кўра, Холдаров тартиб-интизом қўмитаси томонидан камида икки ўйинга четлаштирилган.

"Истиқлол"нинг яна бир дарвозабони Анвар Назаров эса ўтган турда "қовун туширди". Кетма-кет иккита сариқ қарточка олган Назаров жамоасини қийин аҳволга солиб қўйди. Бундан унумли фойдаланган "Орол" футболчилари ўз ҳисобига уч очко ёзиб қўйишга эришди.

"Истиқлол"да бу икки посбондан ташқари бошқа голкипер йўқ. Шу боис бош мураббий Камол Жўнашев олдида жиддий бош оғриқ юзага келган. Бўлажак рақиб ҳам анойилардан эмас. Кучли бешликдан жой эгаллаб турган "Спартак"!.
 
Кўрамиз, "Истиқлол" энди бу қийин вазиятдан қай тариқа чиқиб кета оларкин.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика